КРМ «Norma»да имтиёзли ўқиш

«Norma»дан курслар ва семинарлар — бу доимо самарали, қулай ва қизиқарли. Улар кенг омма учун мўлжалланган, жумладан, бошқарувчилар, юристлар, бухгалтерлар, молиячилар, кадр бўлими ходимлари, ТИФ ва қурилиш соҳасидаги мутаҳасислар. Курс ўқитувчилари эса ўз касбларининг ҳақиқий мутаҳассисларидир. Бизнинг «Norma» касбий ривожлантириш маркази (КРМ) билан ҳамкорлигимиз 1UZ харидорларига курсларда 50% ли чегирма бонусига эга бўлиш имконини беради. Бу — имтиёз 1UZ дастурлари жумладан «Бухгалтерия ҳисоби», «Бухгалтерия ҳисоби ишлаб чиқаришда», «Бухгалтерия ҳисоби улгуржи савдода», «Ходимлар бўлими» ёки «Омборхона»фойдаланувчиларига тақдим қилинади. Бонус лицензияни тўлиқ харид қилинган вақтдан бошлаб, бутун техник хизмат кўрсатиш вақти давомида тақдим қилинади.

Бунда бизнинг харидорлар — юридик шахслар чекланмаган миқдорда ўзларининг ходимларини имтиёзли нарх бўйича ўқишга юборишлари мумкин.

Курсларга рўйхатдан ўтиш учун:

  • Керакли курсни КРМ сайтидаги курслар календаридан танлаш. У ерда курс, дастур ва ўқитувчи ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин. Айрим курслар дистанцион ўқитиш тизими орқали ҳам тақдим этилади.
  • Бизнинг харидорларни қўллаб қувватлаш хизматимизга эштирок этиш ҳақидаги буюртмани бериш. Бу хизмат курсларга ёзилишга ёрдам беради.

Ўзингизнинг севимли ишингизда янги билимларни эгаллаб, профессионал қадрингизни оширинг. Биз билан бу – қулай, қизиқ ва фойдалидир.

Эслатма: «BePro Norma» ва КРМ «Norma» ушбу иштирок этиш шартларига ўзгартиришлар киритиш хуқуқига эгадирлар.

Yuqoriga qaytish