Ҳамкорлик юзасидан тартиб
«BePro Norma» компанияси  юридик ва жисмоний шахслар ўртасида қуйдаги ҳамкорликни таклиф этади:

  • «BePro Norma» дастурий маҳсулотларни яратади, улар функционал имконитяларни кенгайтиради, дастурда юзага келган хато ёки камчиликларни бартараф этади.
  • Ўз ўринида биз, 1UZ дастурларини мижозларга ўрнатиш, созлаш, унда ишлашни тушунтириш, ўргатиш,  ўқитиш ва сервис химатларини таклиф этамиз.

Ҳамкорга талаблар:

1. Бухгалтерия ҳисобини билиш (мажбурий).

2. 1UZ дастурида ишлашни билиш. Бунинг учун бухгалтер бизнинг ўқув марказимизда ўқиб чиқиши лозим. Бухгалтернинг 1UZ дастурида қанчалар ўзлаштиргани, билим ва кўникмаларини «BePro Norma»  офисидаги мутахассислари билан мулоқотда тасдиқланади.

Ҳамкор мажбуриятлари ва амалга ошириши лозим ишлар:

9-1024x576

  1. 1UZ  Ўрнатиш.
  2. Лицензияни ўрнатиш.
  3. 1UZ локал тизимида ишлаш учун  сетевой версиясини созлаш.
  4. «BePro Norma» томонидан тасдиқланган ўқув режасига асосан мижозни 1UZ  дастурида ишлашга ўқитиш (илова-1).
  5. «BePro Norma»га тегишли бўлган ҳужжатлар асл нусҳасини тақдим қилиш (шартнома, с/ф ва бошка ҳужжатлар).
  6. Ҳамкор ва мижоз келишувига асосан қўшимча сервис хизматларини қўрсатиш.

«BePro Norma» томонидан ҳамкорга ёрдам:

  1. Дастурларга оид техник ва реклама материаллари билан ҳамкорни таъминлаш  (методик қўлланма, плакатлар, флаерлар ва бошқа).
  2. Дастур янгиланишини мижозларга  ўз вақтида тақдим қилиш (он-лайн).
  3. Ўқув семинар,  тренингларни ўтказиш, мижозлар ва ҳамкорлар учун.
  4. Юзага келиши мумкин бўлган саволлар ва муаммоларни ҳамкор ўз кучи билан  хал этолмаса, телефон алоқаси ёки  e-mail орқалий қўмак сўраши мумкин (чекланган холда).

Қўшимча хизматлар:

  1. «BePro Norma» илтимосига кўра 1UZ дастурини мижозга ўрнатиш учун  — 30 000 сўм (начисление).
  2. «BePro Norma» илтимосига кўра 1UZ дастурида ишлашни мижозга ўқитиш — 100 000 сўм (начисление).

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан богланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish