ХОДИМЛАР БЎЛИМИ СИЗГА МУНТАЗИР

Rежали ва сар-ҳисоб билан олиб бориладиган фаолият доим илғор ва самарали натижа кўрсата оладиИшнинг тўғри ташкил этилишидан тортиб унинг олиб борилишигача бўлган даврни раҳбар ва унинг ишончли ходимлари томонидан назоратга олиниши, корхонанинг равнақига шубҳа қолдирмайди. Аммо, биз бугун барча ташкилотларда шундай тартибли фаолият олиб бориляпти, дея оламизми?

Ишдаги мужмаллик ва тарқоқликлар, кўпинча ходимлар билан ишлаш бўлимида яққол кўзга ташланади. Хоҳ у давлат тасарруфидаги ташкилот бўлсин, хоҳ ҳусусий корхона ходимлар бўлими унинг асоси ва негизидир, десак муболаға бўлмайди. Чунки, ҳар қандай ташкилот ишининг самарадорлиги яхши мутаҳассислар йиғиндиси, уларнинг мақсадга йўналтирилган ва тартибга солинган фаолиятида ташкил топади.

Ушбу бўлим фаолияти ходимлар ҳужжатлари ва буйруқларини тартиб билан олиб боришдан ташқари, ишчиларнинг шарт-шароитига индивидуал ёндошмоғи лозим бўлади. Шубҳасиз, ҳар бир ходим меҳнат билан бир қаторда, ўз хоҳиш ва эхтиёжларини ҳам илгари суради. Яъни, инсон дам олишни, таътилга чиқишни истайди, у бетоб бўлади ёки яна турли сабаблар билан ишда тўлиқ қатнаша олмайди. Буларнинг барчасини ходимлар бўлими инобатга олиб, иш кунларини тўғри тақсимлаши, ой, кунлар ҳисоб-китобини аниқ олиб бориши лозим. Бўлим барча ходимларнинг ҳар бир ҳаракатини мунтазам назоратда тутар экан, шубҳасиз, бунга жуда кўп вақт ва куч сарфлайди.

Сир эмас-ки, кўплаб жойларда ходимлар бўлими ташкилотчилиги тўғри йўлга қўйилмаганлиги боис ҳужжатларда нуқсонлар кўп, раҳбар қўл остидаги ишчилардан бехабар, бухгалтер маошни тўғри тахсимламаган бўлиб чиқади. Бўлим ходимининг ўзи эса ишга кўмилиб уйига кеч кетган, дам олиш кунларини ҳам қоғозлар ва ҳужжатлар ичида ўтказишга мажбур.

Нима учун бундай, деган савол туғилиши табиий. Нима сабабдан бухгалтерлик ҳисобида (фаолияти кенг кўламда бўлишига қарамай) бу каби муаммоларга дуч келинмайди. Чунки бу бўлим фаолияти кўп йиллар давомида аниқ ҳужжатларга солинган ҳамда тўғри дастурланган. Ходимлар бўлими эса бугунги техник ва инновацион ривожланишлар даврида ҳамон қоғозларга ўралашиб қимматли вақтини ўтказиб юборяпти. Ваҳоланки, сизда иш унумдорлигини ошириш имкони кўп. Бироз эътиборли бўлишнинг ўзи кифоя.
1UZ дастури сизга тенгсиз бир имкониятни тақдим этадики, унда сиз бу кунгача излаган аммо, топа олмаган барча жавобларни оласиз. 1UZ дастуридаги «Ходимлар бўлими» ишланмаси сизга фаолиятингизни тўғри тахсимлашда барча имкониятларни тақдим этади.

 Албатта, шу кунга қадар чет мамлакатларда кўплаб ўхшаш дастурлар ишлаб чиқилган. Бутун дунё дастурларга суянган ҳолда бизнес олиб бормоқда. Ҳар бир мамлакат, ташкилот, компаниялар ўз ички тартиб-интизомларидан келиб чиққан ҳолда талаб ва эҳтиёжлар қўяди. Бизнинг 1UZ дастуримиз миллий дастурчилар рўйхатига киритилган бўлиб, айнан сизнинг корхона учун қулай бўлган шароитларни очади. Жумладан: Дастурни қўлга киритиш чет эл ҳамкор дастурларига қараганда анчайин арзон. Бизнинг арзон баҳоларимиз дастурнинг сифатига ҳеч бир таъсир қилмаган ҳолда фақат тежамкорликни назарда тутади. Сизга ўзимизда ишлаб чиқарилган ва ўзбек тилида ишловчи ягона “1UZ – Ходимлар бўлими” дастурини ҳавола этамиз.

Дастурда жуда кўп имкониятлар мавжуд. Жумладан, ходим ҳужжатининг тасдиқдан ўтган намунавий маълумотнома шаклидаги нусҳасини дастурга тўғридан-тўғри кўчириш – энди сиз ҳар бир ходим маълумотномасини қўлда кўчиришингиз шарт эмас. Шунингдек, “1UZ – Ходимлар бўлими” ҳужжатлар, рўйхатлар ва хисоботлар бўйича барча ишланмаларни қамраб олиб, ҳар бири бандлар ва ёрлиқларга бўлингандир. Сиз ҳеч бир маълумотни эътибордан четда қолдирмайсиз. Дастур ишингизни тартибга солиш билан бирга сизнинг вақтингизни ҳам тежаб беради.

Бизни танлашингизга яна бир сабабни кўрсатиб ўтмай илож йуқ. Ҳар қандай дастур билан ишлай бошлаганда техник хатолар, иш юзасидан саволлар юзага кела бошлайди. Чет эл хамкорингиз узоқ йўл босиб келиб сизга кўмак беришига кўзингиз етадими? Йўқ албатта. Бизнинг техник қўллаб-қувватлаш сервисимиз доим сизнинг хизматингизга мунтазир. Барча кўмак турлари ҳеч бир муаммосиз амалга оширилади. Бу эса сизга янада қулайликлар туғдирибгина қолмай, маблағ ва вақтингизнинг анча тежалишига сабаб бўлади.

Тартиб нафақат корхонангизда, балки ҳаётингиз ва ҳаёлларингизда ҳам бўлишини истасангиз фақат “1UZ – Ходимлар бўлими”ни танланг. Танловингиз тўғри бўлишига биз кафолат берамиз.