ТЕХНИК ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИ


Бухгалтерия – фаолият олиб бораётган ҳар бир ташкилотнинг жавобгар қатлами ҳисобланади. Бухгалтернинг билим-кўникмалари ҳамда унинг доимий кўмакчиси бўлган автоматлаштирилган бухгалтерия дастури корхона ишининг тўғри ташкил этилишида муҳим рол ўйнайди. Бухгалтер ўз ишининг сифатини малака ва билимига таянган ҳолда баҳолайди ва жавобгарликни ўз зиммасига олади. Ўз-ўзидан автоматлаштирилган бухгалтерия дастурининг қанчалар тўғрилигига уни ишлаб чиққан дастурчилар жамоаси жавобгар бўлади. Шу боис кўплаб дастур ишлаб чиқариш корхоналарида техник қўллаб-қувватлаш бўлимлари ташкил этилиб, мижозларга аниқ муаммо ва саволлар юзасидан кўмак бериб келинмоқда. Ҳар бир автоматлаштирилган бухгалтерия хисобини ишлаб чиқарган корхона мижозларни техник қўллаб-қувватлаш борасида ўз шартларини ишлаб чиқаради. Мисол учун, кўпчилик дастур ишлаб чиқарувчи корхоналар бепул техник ёрдам кўрсатиш муддатини маълум бир вақт оралиғида (бу вақт ҳар бир корхонанинг ўз иш услубидан келиб чиққан ҳолда кўрсатилади) амалга оширилишини тақдим этадилар. Такрорий техник кўмак эса сиз танлаган ҳамкорлик хизматларига пуллик тўлов амалга оширилгандан сўнг йўлга қўйилади.

1UZ бухгалтерия хисоби дастури ҳам ўз ўрнида мижозлар учун техник қўллаб-қувватлаш хизматларини ишлаб чиққан. http://1uz.uz/narxlar-uz/ Дастурни юкланг ва лицензияни сотиб олинг. Бунинг эвазига 3 ой мобайнида бепул техник ёрдам имкониятини қўлга киритасиз. Иккинчи қадам: 3 ой давом этган бепул хизмат сизга анчайин қўл келиб, ҳамкорликни давом эттириш мақсадида бўлсангиз энг кам иш ҳақининг икки миқдоридаги тўлов эвазига яна қайта бизнинг хизматлардан фойдаланиш имконига эга бўласиз. Лекин бу сафар ушбу хизмат тури 12 ой муддатни ўз ичига олади. Демак сиз бир йил давомида дастур юзасидан келиб чиқадиган барча саволларга ҳеч бир тўсиқларсиз жавоб олишингиз мумкин. Шуни айтиб ўтиш жоизки, 1UZ сервис хизмати бошқа дастур хизматларидан айнан шу жиҳатлари билан ҳам фарқланади.

Техник қўллаб-қувватлаш бўлими мижозларнинг дастур юзасидан саволларига жавоб ва кўрсатмалар беришдан ташқари, дастурни юклаш ёки операцион тизимда келиб чиққан муаммолар юзасидан жамоа вакилини иш жойингизга юборади ва ўз хизматини кўрсатади. Шунингдек, 1UZ техник ёрдам хизмати дастур ишида сиз тўқнаш келаётган хатоларнинг ечимини топишда беминнат ёрдам беради. Сизга маълум қилишимиз керак-ки, ушбу хизмат тури айнан дастурга алоқадор муаммоларни хал қилади. Шунга қарамай, баъзи ҳолларда мижозлар бизга дастур ишидаги носозлик борасида эмас, балки бухгалтерия ҳисоботидаги саволлар билан мурожаат қиладилар. 1UZ ишлаб чиқариш ва техник қўллаб-қувватлаш жамоаси маълум бир вақт мобайнида бу масалани тажриба сифатида кўриб чиқишга қарор қилдилар.

Мижозлар нима ҳақида сўрайдилар?

Кўпинча мижозлар техник кўмак хизматига бухгалтерия ҳисобларидаги ноаниқликларнинг ечимини топиш масаласи юзасидан мурожаат этадилар. Бу ҳолатда мижоз нотўғри ҳисобнинг келиб чиқишида дастурчиларни айбдор деб билади. Бизнинг мутаҳассис ишни кўриб чиқиши мобайнида муаммо дастурнинг ўзидами ёки бухгалтер хатоси эканлигини аниқлаш учун жуда кўп вақтини сарфлаган ҳолда мижознинг барча ҳисоб-китобини ўрганиб чиқади. Мутаҳассис таҳлилидан сўнг бухгалтер миқдор ё санани нотўғри киритганлиги ёки аввалги ҳисобларда хато борлигини аниқлайди. Амалиётда бундай ҳол 10 та мурожаатлардан 9 тасида такрорланмоқда. Бу эса, мижоз 1UZ дастури билан ишлашни яхши ўрганмаганлиги, унинг иш ускуналаридан нотўғри фойдаланганлиги ҳамда дастур бўйича ўқув курсларига қатнашмаганлигидан далолат беради.

Мана шу ерда яна бир тўсиққа дуч келамиз: муаммо аниқланди, аммо, у дастур ишига алоқадор эмас ва сервис хизмати доирасига кирмайди. Бунга қарамай мутаҳассис жуда кўп вақтини сарфлади, бунинг устига хизмат бепул. Техник қўллаб-қувватлаш бўлими мутаҳассиси мижоз мурожаат қилганлиги сабабли ўз хизматини аямай “ҳисобдаги” муаммони аниқлаётган бир вақтда, бошқа бир мижоз дастурни ўрната олмай хуноб бўлаётган ва иш вақтини йўқотаётган бўлади.

Мижоз шуни яхши тушуниши лозим-ки, хизмат техник кўмак фаолиятига алоқодор бўлмаганлиги боис уни бепул амалга ошириш компания ва мутаҳассис учун фойдадан ҳоли.

Ўхшаш вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, бухгалтерия ҳисоби юзасидан муаммога дуч келаётган мижозлар учун алоҳида хизмат тури ишлаб чиқилди. Мижозларнинг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда 1UZ жамоаси бухгалтерия ҳисоби бўйича саволлар ечимини топишда пуллик хизмат турини сизга тақдим этади.

                Техник қўллаб-қувватлаш бўлимининг

бухгалтерия ҳисоби юзасидан маслаҳатлар бўлимидан фарқи. 

                                                  
Маслаҳатлар бўлими – техник кўмак бўлими хизматларидан тубдан фарқ қилади. Шундай қилиб, 1UZ техник ёрдам бўлимининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: дастурга алоқадор саволларга жавоб бериш, дастурни ўрнатишда юзага келадиган муаммоларни ечиб бериш, Ўзбекистон Республика Қонунчилик базасидаги ўзгаришларни ўз вақтида дастурга киритиш. Маслаҳатлар бўлими эса – бухгалтерия ҳисобида туғилган муаммоларни ечишга кўмаклашиш, саволларга жавоб бериш хизмат турини ўз ичига олади. Ушбу бўлим мижоз учун бухгалтерия ҳисобида юзага келадиган саволларга жавоб бериб, ҳисобдаги хатоларни топиш ва уни тўғирлашда ўз кўмагини кўрсатади.
Ушбу ҳизмат тури бевосида 1UZ дастурига алоқадор бўлмаганлиги сабабли алоҳида шартнома ва пуллик тўлов билан амалга оширилади. 1UZ дастури маслаҳатлар бўлими мутаҳассиси бухгалтерия ҳисобидаги муаммони ечиб берибгина қолмай, дастурида сиз дуч келган муаммони самарали хал килиш йўлларини ҳам кўрсатиб берадилар. 1UZ билан ҳамкорлик давомида дастур жамоаси юқори малака ва билимга эга бўлган мутаҳассислардан ташкил топганлигига ўзингиз амин бўласиз.

Дастурини юклаб олган ҳар бир мижоз бу икки хизмат туриининг фарқига бориши лозим. Бирор-бир ҳисоботингизда хатолик келиб чиқса 1UZ дастуридан айб излашдан аввал, киритган ҳисобингизни текширинг, дастур интерфейсидаги бандлардан тўғри фойдаланяпсизми, балки аввалги ҳисоб-китобларингизни қайта кўздан кечиришингиз лозимдир.

Мабодо сизда дастур борасида бошқа мурожаатлар юзага келса, сиз  сайтнинг “Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар” саҳифасини кўриб чиқишингиз мумкин.