МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ДАСТУРИЙ МАХСУЛОТЛАР

бизнес

Сир эмаски, хорижий махсулотлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан анча кенг кўламда харидорга эга. Тўғри, хориж дастурий ишланмалари ичида унча таниқли бўлмаганлари ҳам бор. Аммо, биз сиз билан оммабоп бўлишга улгурган дастурлар тўғрисида гаплашамиз.
Савдонинг асосий омили бўлган реклама, дастурий таъминотнинг харидорлар орасида машҳур бўлишида муҳим рол ўйнайди. Дастур ишлаб чиқарувчи машҳур корхоналар нуфузи ва тавар белгисининг бозорда ўз ўрнини топиши учун катта маблағ ва куч сарфлашдан бош тортмайдилар. Шубҳасиз, бундай машҳурликка эришишларида уларга ўз соҳаларида биринчилардан бўлиб иш бошлаганликлари асос бўлади.
Баъзибир сабабларга кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз ичида ҳозирги кунга қадар чет эл етакчи компанияларининг ҳеч бирига ўхшаши мавжуд эмас. Лекин бу бизнинг махсулотлар ҳориж дастурларига нисбатан ёмон дегани эмас. Аксинча, ҳар бир ишлаб чиқарувчининг махсулоти ўзига хос ижобий ва салбий жиҳатларга эга деганидир.

Хўразқанд хорижники деса…

Гап шундаки, машҳур чет эл копманияларининг ютуғи юқори даражадаги мутахассислар йиғиндиси ва реклама учун ажратилган катта миқдордаги инвеститциялар билан узвий боғлиқдир. Шунга қарамай ҳар бир ишнинг бир ками бўлганидек, дунё бозорида етакчиликни қўлга олган йирик компанияларнинг ҳам ютуқларига етакчилик қилувчи камчиликлари бўлиши муқаррар.
Машҳурлик: Кичик корхоналарга нисбатан сотув кўрсатгичининг баландлиги ва ҳамкорларнинг кўплиги, албатта ва албатта, рекламанинг ютуғидир. Тавар белгисининг номи қанчалар кенг тарқалган бўлса, шунчалар кўп харидорларни ўзига жалб қила олади.
Кучли техник ёрдам ва янгиланишларнинг кўплиги: Катта корхоналарда дастурни қўллаб-қувватлайдиган, харидорлар билан тўғри ишлай оладиган кучли мутахассислар хизмат кўрсатади. Шунингдек, дастурдаги мунтазам янгиланишлар учун етарли миқдордаги тўлов амалга оширилади. Ушбу ютуқлар бевосита хизмат кўрсатиш сурьати билан бир қаторда нарҳ-навони ҳам оширади. Дастур ишлаб чиқарувчи катта корхоналарнинг маблағ билан боғлиқ бўлган ижобий жиҳатлари харидорнинг ҳисобига салбий таъсирини ўтказмай қолмайди.
Нарх: Шубҳасиз, лицензияланган хорижий дастурни сотиб олиш учун фойдаланувчилар маҳаллий бозорда ишлаб чиқилган ўхшаш дастурий махсулотларга нисбатан бир неча баробар кўпроқ хақ тўлайдилар. Одатда, янги иш бошлаган кичик корхоналар учун чел эл дастурий таъминоти қимматлик қилибгина қолмай, улар таклиф қилаётган техник кўмакни ҳам арзон деб бўлмайди.
Тўловлар: Шунингдек, тўловни амалга оширишдаги валюталар қийматининг ҳар ҳиллиги харидорни кўпинча қийин аҳволга солади.

Ўзимизникидан қўймасин!

Албатта, юртимизда ахборот техналогиялари чет эл ҳамкорларимизга нисбатан бироз орқада бўлиб, бу соҳадаги ишлар аста-секинлик билан йўлга қўйилмоқда. Бизда хориждагидек йирик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам йўқ. Шу боис маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кичик камчиликлари яққол кўзга ташлана бошлайди. Булар:
Номи чиқмаган: Бу ҳолда хориж компаниясининг ижобий жиҳатлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ўз салмоғи билан босиб қўяди. Сабаби қадамба-қадам ривожланиб келаётган ишлаб чиқарувчиларимиз компания рекламаси учун керакли миқдордаги маблағни сарфлай олмаяпти. Ҳар бир ҳаридор ўзимизнинг дастурларга тўлақонли ишонч ҳосил қилмаганликлари боис, кўп иккиланишлардан сўнг хориж махсулотларига эътибор қаратишга мажбур бўлмоқдалар. Албатта, чет эл корхоналари махсулот белгисини жаҳон миқёсда реклама қила олганликлари боис мижозларнинг кўнглидан жой топа олган десак адашмаймиз. Натижада ўзбек дастурий таъминоти жуда ҳам яхши сифатга эга бўлишига қарамай, номи у даражада кенг тарқалмаганлиги сабабдан четда қолиб кетаверади. Бундай шарт-шароитларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар хорижнинг катта компаниялари соясида қолиб кетиб, сифат ва машҳурлик борасида рақобатлашиши қийинлашади.
Техник қўллаб-қувватлар хизмати: Ўзбекистон дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари барча соҳаларга тўғри келадиган сифатли махсулотлар етиштираётганликларига қарамай, техник кўмак хизматини етарли даражада йўлга қўя олмадилар. Ўз-ўзидан бунинг сабаби корхонанинг ички ресурсларига тақалибгина қолмай, қўшимча мутахассисларига иш ўринларни ажратилмаганлигидир.
Нарх: Хориж ишлаб чиқарувчиларидан фарқли ўлароқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизда нархлар анча-мунча арзон. Бу эса кичик бизнес бошлаган корхоналар учун ҳам сифатли ҳам лицензияланган дастурга эга бўлишда қўл келади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, техник кўмак хизмати ҳам кўп харажатни талаб қилмайди.
Миллий валютада тўлов: Бу мижозлар учун ниҳоятда қулай бўлган жиҳат бўлиб, тўловни амалга оширишда ҳеч бир тўсиқларга дуч келмайсиз, хоҳ у нақд бўлсин хоҳ бошқа тартибда.
Маҳаллий бозорга эътибор қаратинг: Бизнинг ишлаб чиқарувчилар юртимизнинг ички ва ташки бозоридаги аҳволни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида юз бераётган ўзгаришларни мунтазам янгилаб, маҳаллий стандардларга мос келадиган ҳужжатлардан фойдаланадилар.
Барча санаб ўтган салбий ва ижобий жиҳатларга қарамай маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ичида сифати ва барқарорлиги билан ажралиб турувчи махсулотлар кўп албатта. Булар қаторига электрон ҳисоботлар, божхона масалалари бўйича турли ечимлар, ҳисоб-китоб турлари, veb-техналогиялар соҳасида сифатли ишланмалар, шунингдек, мобил иловалар бўйича таклифларни киритиш мумкин. Мисол учун, 1UZ дастури маҳаллий бозордаги муаммоларни ҳал этиш учун барча зарурий воситаларга эга.
1UZ ишлаб чиқарувчилари махсулот сифати устида тинимсиз изланишлар олиб борадилар. Ушбу бухгалтерия ҳисобини автоматлаштирувчи дастур бошқа янги дастурлар ичида катта фарқ билан ажралиб турмасада, у юртимиздаги кичик бизнеснинг ривожланишида ўзининг салмоқли ёрдамини кўрсата олади десак муболаға бўлмайди. Сир эмас-ки, бугунги кунда автоматлаштирилган бухгалтериясиз ҳеч бир корхона ҳисоботларини тўлақонли ишлаб чиқа олмайди. Бу эса унинг иқтисодга катта путр етказишига далолатдир.
1UZ дастурий таъминоти эса Ўзбекистон Республикаси қонунчилига мутлақо мос келган ҳолда ишлаши билан ҳар томонлама сизга қулайдир. Шунингдек, дастур нархи сизнинг чўнтагингизни ўмармайди. Мижозларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлайдиган сервис хизмати эса доим сизнинг ихтиёрингизда. 1UZ юртимиздаги барча тижорат ва нотижорат корхоналарнинг иш жараёнига мослаштирилган ягона маҳаллий дастурдир. Миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш сиз азизларнинг қўлингиздадир.