Бухгалтерлик ҳисобида дастурчи керакми?

Бухгалтерия ҳар қандай компаниянинг фаолиятида  асосий бўғим бўлибгина қолмай, ҳар қандай ташкилотнинг  энг муҳим бўлими ҳисобланиб молияга жавобгардир. У вақтида тайёрланиб раҳбариятга берилиши керак бўлган рақам ва маълумотлар, қабул қилинаётган қарорлар тўғрилигига кафолат беради.

Ахборот технологиялари даврида бухгалтерия ҳисоби автоматлашгани шубҳасиз, бухгалтернинг ҳисоб-китобларининг аниқлиги ва иш самарадорлигини оширди.  Бироқ бу ўзгаришлар бухгалтерияда ўзига ҳослик киритиш билан бирга, ўз-ўзидан дастурчилар ёрдамига эҳтиёж туғдирди.

Замонавий  дастурлар бухгалтерия ҳисоби ва мунтазам янгиланиб турадиган меъёрий ҳужжатларга доимий ўзгариш ва қўшимчалар киритишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам ҳар бир корхона дастурдаги янгиланишларни амалга ошира оладиган мутаҳассис хизматига мухтож. Амалда бу вазият уч хил  ечимга эга бўлиши мумкин:

Ўзимнинг ҳам қўлимдан келади!

Баъзи раҳбарлар дастурда юз бераётган доимий ўзгаришларни киритиш учун мутаҳассисга ҳақ тўлашни истамаган ҳолда, буни бухгалтер зиммасига юклайди. Бухгалтер эса қонунчиликдаги янгиланишларга риоя қилиш учун, дастурни ўзгартира олмаган ҳолда, рақамларни қоғозга тушириб, “Exсel”да ҳисоблаб, кейинчалик дастурга киритишга мажбур бўлади.  Ҳисоботни зудлик билан тақдим этиш учун бухгалтер турли ҳужжатларни кўриб чиқиб, керакли рақамларни ҳар хил жойлардан йиғиб чиқишга тўғри келади. Табиийки бу жараён дастурда  шаклланадиган ҳисоботга нисбатан кўпроқ вақт эгаллайди. Бунинг устига ҳисоботлар қандай амалга оширилганлигини  текшириш жуда қийин, кўп ҳолларда имконсиз.

Бир қарашда мазкур ечим  катта ижобий томонларга эга – пул иқтисод қилинади. Аммо, бу талайгина салбий ҳолатларни келтириб чиқаради.  Яъни, бухгалтерия ҳисоби дастурининг  асосий афзалликлари йўққа чиқади:

1. Бухгалтерия ҳисобида ҳеч қандай тартиб бўлмай  тарқалган маълумотлар турли манбаалардан келиб чиқади;

2. Бухгалтер хатолари камайиши шубҳа остига қўйилади, чунки қандайдир формулалар қўлда хисобланиши “инсон фактори”ни бартараф этмайди. Бунинг устига барча рақамларни турли манбаалардан  йиғилиб  раҳбариятга тақдим этилиши ҳисоботнинг ишончлилигини камайтиради;

3. Бухгалтерия ҳисоби тезлиги ва сифати йўқолади.

Дастурчини ишга олиш.

Дастурчини ишга олиш аввалги ечимдан фарқлироқ, унга маош тўлашни талаб этади. Бундан бир неча салбий ҳолатлар келиб чиқиши мумкин. Бухгалтери ҳисоби дастурига онда-сонда ўзгартиришлар киритаётган дастурчига раҳбарият катта маблағ тўлай олмайди. Демак тажрибали мутаҳассислар бу ишга келмайди. Бундан келиб чиқиб янги бошланғич поғонадаги дастурчи (талаба) кейинчалик тажриба орттириш мақсадида ишга олинади. Аммо, бу ҳолда кадрлар қўнимсизлиги пайдо бўлади. Чунки кўпроқ тажриба оттирган АКТ мутаҳассислари кўпроқ маошли ишга ўтиб кетадилар. Ушбу дастурчилар алмашинуви дастур кодига ҳар хил одамлар томонидан ўзгаришлар киритилиши янги келган ходим учун кийинчиликларни келтириб чиқаради. Оқибатда дастурнинг янгиланиши кўпроқ вақт ва харажатларга олиб келади.

Бу вариантда корхона кутилгандан кўпроқ  маблағ сарфлаш эвазига  дастурда ишлашни давом эттиради.

Техник қўмак шартномаси.

Бу ечим сизга бухгалтерия ҳисобни автоматлаштириш дастурини етказган компания билан шартнома тузишни назарда тутади. Ушбу шартнома бўйича ишлаб чиқувчи компания керак бўлганда барча тегишли ўзгартиришларни дастурга ўзи киритади. Ечим энг оптимал бўлиб, сизга сезиларли афзалликлар беради: барча ишлаб чиқарувчилар ўзгаришлардан хабардор бўлиб дастурга мунтазам янгиланишлар киритиб борадилар. Бунда ишончлилик кафолатланади ва сиз доимо дастурчи қидиришдан мустасносиз. Ечимнинг катта минуси бу албатта, ишлаб чиқарувчи копманиянинг хизмат ҳақини тўлаш. Баъзи дастурлар учун (айниқса, хорижий ишлаб чиқарувчиларники) ушбу тўловлар ҳаттоки дастурнинг бошланғич нархидан ошади.

Кўпчилик ташкилотлар, ишлаб чиқарувчи компания уларни алдаяпти, деб ўйлаб, дастурни сотиб олгач, техник қўллаб-қувватлаш хизматидан бош тортади. Дастурга ўзгартириш киритишлар бу ишлаб чиқарувчиларнинг фитнаси эмас, балки, қонунчиликдаги ўзгаришларнинг оқибатидаги вақт талаби эканлигини тушуниш даркор.

Юқоридаги ечимлар ўзига яраша ижобий ва салбий жиҳатларни мужассамлаштирган.

Нима бўлган тақдирда ҳам дастурни харид қилганингиздан сўнг, ҳар томонлама ўйлаб кўриб, қарор қабул қилиш сизнинг зиммангиздадир!

Кўп йиллар давомида 1UZ автоматлаштирилган бухгалтерия дастурий таъминотчиларнинг бозорида ўз ўрнига эга. Компания ўтган вақт мобайнида кўплаб саволлар ва таклифларни ўрганиб чиққан ҳолда мижозлар учун энг фойдали таклифларини ишлаб чиқди. Биринчидан, дастурни сотиб олишингиз билан уч ой мобайнида мутлақо бепул техник хизмат амалга оширилади. 1UZ мутаҳассислари қонунчиликдаги барча ўзгаришларни кузатиб борган ҳолда, ҳар чоракда дастурга ўзгартиришлар киритадилар. Иккинчидан,  муддатли бепул хизмат тугагач  бор йўғи  уч энг кам иш  ҳаққи миқдорида 12 ойга узайтирилган бепул техник хизмат ва чорак янгилашишларга эга бўласиз.  Шубҳасиз, бундай арзон нархга ҳеч бир дастурчи ишламайди. Учинчидан, 1UZ мунтазам янги маҳсулотлар ва модулларни тақдим этиб боради. Натижада, янги эҳтиёжларингиздан келиб чиққан ҳолда, мазкур қўшимча имкониятларни дастурларингизга жорий этишингиз мумкин.

1UZ дастурий маҳсулотини ҳарид қилиш, нафақат техник кўмак ва қулай шартлар демакдир, балки у мутлоқ барқарорлик гаровидир. Барча керакли ўзгаришларини ўз ишини билган дастурчилар жамоаси амалга оширади. 1UZ ишлаб чиқарувчилари солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни таҳлил этган ҳолда  бирламчи меъёрий ҳужжатлар билан ишлайдилар ва янгиланишларнинг тезлиги, аниқлигини таъминлаб келмоқдалар.

1UZ маҳсулотларидан фойдаланиш – ҳисоб-китоб масалалар ечимидаги фойдали ва самарали танловдир.