БУХГАЛТЕР НИМА УЧУН ЎҚИШИ КЕРАК?

1UZ – бухгалтерия ҳисобини юритишнинг замонавий дастури бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик базасига таяниши билан фарқланиб туради. 1UZ дастурини харид қилган мижозлар дастурдан фойдаланиш курсидан бепул ўтиш имкониятига эга бўладилар, бироқ кўп фойдаланувчилар ўқишдан бош тортадилар. Бунинг сабаблари турлича, қуйидаги икки сабаб фойдаланувчилар ичида энг кўп учрайди. Булар:

  1.  Мижоз ўз вақтини тежамоқчи бўлади;
  2. Мижоз дастурдан бевосита ўзи фойдалана олиши мумкин деб ҳисоблайди, чунки у автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисоби дастурлари билан ишлаш тажрибасига эга. Бунинг устига дастурдан фойдаланиш анча осон.

Бироқ амалиёт мазкур мижозларда дастурни қўллаш давомида саволлар ва қийинчиликлар юзага келаётганлигини кўрсатмоқда. Аслида 1UZ дастурида ўзига ҳос жиҳатлар мавжуд бўлиб, энг оддий муаммоларни таҳлил қилишга керагидан ортиқ вақт сарф бўлаётганлиги аниқланди. Бундай ҳолатдан ҳеч ким наф кўрмайди, на мижоз, на 1UZ дастурининг ишлаб чиқувчилари. Мазкур ҳолда бухгалтернинг иши тўхтаб қолади ва олға силжимайди. Зарур функцияни тушуниб етишга беҳуда урингач, мижоз 1UZнинг қўллаб-қувватлаш хизматига қўнғироқ қилишга мажбур бўлади. 1UZ жамоаси эса, ўз навбатида, барча телефон қўнғироқларига жавоб қайтариши, 1UZ дастуридан фойдаланиш курсида ўргатиладиган жиҳатларни кўп маротаба тушунтиришига тўғри келади.

Ўқиш нимани ҳал қилади?

1UZ дастури бўйича ўқув курси, бухгалтер янги тизимда ишлашга киришганида шубҳасиз тўқнаш келадиган бир қатор муаммоларнинг ечимини топишда ёрдам беради.
Биринчи навбатда, бухгалтер барча маълумотларни дастур тизимига кўчириши зарур. Кўчиришни қоғоздаги ёки электрон ифодачилардан амалга ошириш мумкин. Улардаги ахборотни ўтказиш усуллари тубдан фарқ қилиши аён. Биринчи ҳолат барча маълумотларни қўлга киритишни тақозо этади. Электрон маълумотларни кўчириш эса мураккаброқ, бироқ 1UZ дастурида маълумотларни бухгалтерия ҳисобининг бошқа автоматлаштирилган дастурларидан жадал импорт қилиш учун махсус дастак мавжуд. Сизда бунгача фойдаланган дастурдаги маълумотлар базасини 1UZга импорт қилишнинг имкони бўлмаса, бошқа усуллар билан маълумотларни кўчириш керак бўлади. Ҳар қандай ҳолда ҳам, маълумотларни дастурга кўчиришда сизга ўқув курси кўмакдош бўлади. Унда 1UZнинг импорт қилиш дастагидан қандай қилиб тўғри фойдаланиш, қоғоз ва бошқа манбалардаги барча маълумотларни дастурда тўғри тақсимлашни билиб оласиз.

Баъзида 1UZни ўрганиш давомида бухгалтернинг айнан бухгалтерия ҳисобини юритишга оид билимлари етарли эмаслиги аён бўлади. Бу бухгалтерга чиқарилган салбий ҳукм эмас аксинча, ҳаракат қилишига туртки, ҳозирданоқ курсга ёзилиш, билимини ошириш ва кейинчалик ишонч билан ишлаши учун имкониятдир.
Бухгалтернинг бошқа автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисоби дастурларини билиши 1UZ билан худди шундай самарали ишлай олишига кафолат бермайди. Ҳатто, дастурни била туриб ҳам, унда ҳамма нарсани автоматик тарзда бажарадиган функция мавжудлигини пайқамасдан, маълум суммани ҳисоб-китоб қилиш учун кўп кераксиз ҳаракатларни амалга оширишингиз мумкин. Албатта, 1UZ ишлаб чиқувчилари дастурдаги маълумотнома тизимини мунтазам яхшилаб, мижознинг иши янада осон ва қулай бўлиши учун йўл-йўриқ кўрсатувчи қўшимча очиладиган ойналарни киритиб борадилар. Шунга қарамай ҳар доим ҳам ҳамма нарсани ҳисобга олишнинг иложи бўлмайди. Курсларда эса барча зарур ҳисоб-китобларни қандай амалга оширишни батафсил кўриб чиқишингиз, бунинг устига сизни қизиқтирган савол бўйича мутахассисга исталган вақтда мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

1UZ курсида нималарни билиб оласиз?

1UZ автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисоби дастурини ўзлаштириш машғулотлари режаси 10 та мавзуни ўз ичига олади. Ушбу мавзуларда дастур билан ишлашдаги барча энг муҳим жиҳатлар очиб берилади. Материалнинг ҳар бир банди аниқ амалий мисолларда тушунтириб берилади, бу эса дастурда ишлашни осонлаштиради. 1UZ курсида, биринчи навбатда, дастур интерфейси билан танишасиз, асосий меню, ёнидаги панеллар билан ишлаш бўйича барча бандлар, дастурда янада тезроқ ишлаш учун тезкор тугмачалар кўрсатиб ўтилади.
Курсда дастур билаш ишлашнинг дастлабки босқичида айниқса, долзарб бўлган маълумотларни киритиш усуллари кўрсатиб берилади. Маълумотномалардаги ахборотларни (ходимлар, контрагентлар, солиқлар ва ажратмалар бўйича маълумотлар ва бошқалар) тўлдириш жиҳатлари кўриб чиқилади. Шунингдек, константаларни тўлдириш, сальдони киритиш, ҳужжатлар ва ўтказмаларни яратиш, таҳрир қилиш ва чиқариб ташлаш кўрсатиб ўтилади.
Дастурда банк ва касса операциялари, намунавий ҳужжатлар билан ишлаш батафсил кўриб чиқилиб, асосий воситаларни ҳисобга олиш масаласига катта эътибор қаратилган. Савдо билан шуғулланадиган корхоналар бухгалтериясига алоҳида мавзу бағишланган. Мавзуда товарларни ҳисобга олиш, уларнинг келиб тушиши, ҳаракати ва реализация қилиниши кўриб чиқилади. Албатта, кадрларни ҳисобга олиш ва иш ҳақини ҳисоблаб ёзишга алоҳида машғулот вақти ажратилга. Унда корхона ходимларига тегишли барча ҳужжатларни – ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан тортиб, касаллик варақаси бўйича ҳисоб-китобларгачани кўришингиз мумкин. Якуний машғулотларда ойнинг ёпилиши, солиқларнинг ҳисобланиши ва солиқ идораларига ҳисоботларнинг тайёрланиши кўрсатиб ўтилади.
Шу тариқа, курс дастурнинг ўзига ҳос жиҳатларини ўзлаштириб олишингизда ёрдам беради. Хўжалик операцияларини киритишни билиб олиб, дастурда намунавий бухгалтерия ҳужжатларини тезкор расмийлаштиришни ўрганасиз. Курсни тугатгач, 1UZда стандарт бухгалтерия ҳисоботларини шакллантириш кўникмаларига эга бўласиз, шунингдек, белгиланган бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларини тўлдиришни ўрганасиз. Зеро, бухгалтерия ҳисобида 1UZ дастуридан фойдаланиш курси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда тузилган. Агар 1UZ дастурида ишлашга ўриниб олган бўлсангиз ҳам, мазкур курс мавжуд билимларингизни бир тизимга солишингизга ёрдам берад. Бунинг устига дастур билан ишлашнинг янги самарали усуллари ва йўлларини билиб олиб, иш унумдорлигингизни оширасиз.
Марказда юқори малакали мутахассислар таълим берадилар. Улар дастур билан ишлашда юзага келган муаммоларни ҳал этишингизда кўмаклашиб, саволларингизга жавоб берадилар. 1UZ дастурида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг барча жиҳатлари ҳақида батафсил сўзлаб маълумотларга эга бўлиш имконини кўлга киритасиз.
Кўриб турганингиздек, ўқиш 1UZ дастурида ишлашни ҳар томонлама, маълумотларни дастларни дастлабги холатида киритишдан тортиб, Давлат солиқ қўмитаси учун ҳисоботларни тузишгача кўриб чиқиш имконини беради. 1UZ ишлаб чиқувчилари мижозларига ўқишни рад этмасликни маслаҳат берадилар. Ўқиш учун сарфлаган вақтингиз тезда ўз самарасини кўрсатади. Бунинг устига ҳозирча ўқиш бепул ва ўрта ҳисобда 5 кун давом этади. Биринчи навбатда, 1UZ дастурини ўрганиш ишингизни осонлаштиради, саволлар юзага келишига ўрин қолдирмайди, ўз ишингизни янада тезроқ, унумлироқ ва самарали бажаришингизга кафолат беради.