2018 йил 2-чораги якуни бўйича 1UZ жорий дастурий янгиланишларни ЭЪЛОН қилади!

 

20245490_799989006826171_1071114133170597207_n

Маълумки бизнинг 1UZ жамоа йил давомида мунтазам чорак янгиланишларини ишлаб чиқиб, дастурларимизни янада такомиллаштириш устида иш олиб борадилар. Бугунги инновацион ўзгаришлар даврида замон билан ҳамнафас бўлиш ҳамда мижозларимизнинг 1UZ фаолиятидан мамнун бўлишларини мақсад этиб бизнинг жамоа ўз устида ишлайди. Бунинг натижасида кун сайин маҳсулотларимиз харидорлари ортиб бормоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, 2018 йил 2-чораги учун чиқарилган янгиланишларимизга аввал мижозларимиз бизга билдирган таклифлари асосида бир қатор қулайликлар киритилди. Жумладан қуйидаги маҳсулотлар учун:

 

“1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий”:

1. “Банк кўчирмалари” ҳужжатида қуйидаги банклар учун кўчирмалар юклаш янги имконияти;
• Миллий банк.
• Агро банк.

2. “Банк кўчирмаси” ҳужжатига Давр банк шаблонини юклаш имконияти қайта ишланди. Кўчирмадаги СТИР орқали контрагентларни идентификация қилиш ва дастурдаги “Контрагентлар” маълумотномаси ичидаги СТИР билан солиштириш механизми яратилди. СТИРлар мослиги топилганда мазкур контрагент дастур ҳужжатида акс эттирилади.
3. “Солиштирма далолатнома” ҳисоботида контрагентнинг номи кўриниши қайта ишланди. “Тўлиқ номи” майдонидаги қиймат акс этади.
4. “Вилоятлар” ва “Туманлар” сўровномасидаги номланишлар миллий стандартларга мос равишда ўзгартирилди.
5. “Иш ҳақини хисоблаш” ҳужжатида ташкилот ходими бир ой давомида 2 маротабадан кўп лавозими ва маоши ўзгартиган ҳолларда ойликни тўғри ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилди.
6. 15.07.2018 йилдан бошлаб дастур константаларида ЭКИҲ 184.300 сўм миқдори киритилди.

“1UZ Директор” дастури учун:

1. Маълумотларни узатиш тизими “1UZ Директор” web-дастурида аниқроқ акс этиш учун такомиллаштирилди. Фойдаланувчи “1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий” дастурида маълумотлар базасини ўчирган ҳолда, кейинги сафар web-дастурига уланишда юзага келувчи муаммолар бартараф этилди.

“1UZ Улгуржи савдо” дастури учун:

1. “Ҳисобварақ-фактура юк хати (улгуржи савдо)” ҳужжатига “Спецификация” янги чоп этиш шакли қўшилди.

“1UZ Ходимлар бўлими” дастури учун:

1. “Лавозимлар” маълумотномасида тоифалар номланиши қуйидагича:
– “Раҳбар” номланиши “Бошқарув ходими”га;
– “Мутаҳассис” номланиши “Мутаҳассислар-ижрочилар”га;
– “Техник ижрочи” номланиши “Техник ходимлар”га;
– “Асосий ишчи” номланиши “Ишлаб чиқариш ходими”га ўзгартирилди.

Эслатиб ўтамиз дастурларимиздаги янгиланишларни қабул қилиш учун дастурдаги “Янгилаш” тугмасини исталган вақт босишнинг ўзи кифоя.

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан бохабар бўлинг!