1UZ Республикамизнинг вилоят компьютерлаштириш марказлари рахбарлари учун “Замонавий хисоб тизимларини жорий этиш” ўқув семинари ва давра сухбатини ўтказди

2017 йил 18 август куни «BePro Norma» «Замонавий хисоб тизимларини жорий этиш» ўқув семинари ва давра сухбатини ўтказди.

Семинарда Бухоро, Фарғона, Сурхандарё, Қашқадарьё ва Сирдарё вилояти компьютерлаштириш марказларининг директорлари иштирок этишди.

IMG_6566

«Замонавий хисоб тизимларини жорий этиш» ўқув семинари ва давра сухбати  – бу хозирги кунда Республикамиздаги ИКТнинг жорий холати, соханинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи асосий сабаблар ва иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишида хамда белгиланган мақсадларга етишдаги информацион коммуникацион технологияларнинг мухимлигини ва ахамиятини тўлақонли тушуниш имконини берувчи тадбирдир.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, хозирги кунда информацион технологиялар сохаси етарли даражада ривожланган бўлиб, мавжуд дастурий ечимлар хисоб ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш, ташкилотнинг барча ресурслари назаротини йўлга қўйиб, иш самарадорлигини бир неча маротабага ошириши мумкин. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши, ва сектор субъектларини қўллаб-қувватлаш учун жорий қилинган префенция ва имтиёзлар секин-аста соханинг давлат иқтисодиётидаги улушини ошириб боради.

Бу тадбирнинг ўтказилишидан мақсад – бу тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиш суръатларини тезлаштирилишини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик сектори вакилларининг кенг оммасини хисоб тизимлари имкониятлари билан тадбиркорнинг тажриба даражасидан қатъий назар, яъни тадбиркорлик фаолиятини эндигина бошлаган тадбиркорми ёки ўзининг иш тажрибасидан келиб чиқиб хисобнинг нақадар мухимлигини, айниқса, ташкилотнинг келгусидаги ривожланиш йўналишини белгилаб берувчи қарорларнинг ўз вақтида қабул қилинишида йўлга қўйилган тўғри хисобнинг ташкилот келажагини хал қилувчи асосий омил эканлигини билувчи, аллақачон оёққа турган ва гуллаётган бизнес рахбари бўлмиш тажрибали тадбиркорлигидан қатъий назар, соханинг барча вакилларига қонунчиликнинг барча талабларига жавоб берувчи, ташкилотларда хисобни тўғри йўлга қўйиш имкониятини берувчи,  дастурий ечимнинг таклиф этилиш йўли орқали таништиришдир.

IMG_6572

Сухбат жараёнида иштирокчилар вилоятлардаги бошқарув тизимларини амалий такомиллаштириш усуллари билан таништириб чиқилди, шунингдек, информацион-коммуникацион мухитнинг  яратилиши ва мавжуд янги технологияларнинг хаётга жорий этилиши масалаларида актуал ечимлар таклиф этилди.

Хусусан, хамкорлик масаласининг қизғин мухокамаси мамлакат иқтисодиёти ривожланиши ва либераллаштирилиши йўлида олдинга қўйилган мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилишидаги яқин хамкорлик муносабатларининг ўрнатилиши умидини уйғотади.