1UZ КУРЬЕР ЭНДИ WEB МИЖОЗЛАР УЧУН!

1UZ дастурларини ишлатмайдиганлар учун 1UZ Курьер дастуридан фойдаланиш имконини берувчи WEB мижоз хизмати ишлаб чиқилди. Дастур WEB техналогияларида ёзилган бўлиб, Курьер дастурини юклаш шарт эмас. Шу билан бирга хужжатлар устида барча амалиётлар сизнинг компютерингизда амалга оширилади

Биз почта тизимининг “Юбордим/Қабул қилдим” тамойилини асос қилиб олдик. Шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, 1UZ Курьер бу- электрон ҳужжатлар алмашинув тизими эмас. Ҳужжатни қай тартибда ва қай йўсинда жўнатишингиз, уни сақлашингиз иш тартибингиздан келиб чиққан ҳолда бажарилиб, ушбу тизимга алоқаси йўқ. Биз фақат имзо чекиш ва юбориш тартибида ишлаймиз. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, гўё почта қутисига хатни ёзиб конвертга мухрлаб ташлайсиз ва сиз учун хат бор-йўқлигини почта қутисида текшириб турасиз.

Тизим СТИР дан фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Дастурга уланганингизда сиз янги СТИР эгаси сифатида киритиласиз, исмингиз ёки корхона номи эмас, фақат СТИРни киритишингиз лозим. СТИРни тасдиқлаш солиқ қўмитасининг модули бўлган “E-imzo” билан амалга ошади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки Давлат статистика қўмитасига ҳисоботларни юборишда ЭРИни кўрсатиш мақсадида энг аввал ЭРИ паролини киритиш даркор. Таъкидлаб ўтиш лозимки СТИР айнан сизга тааллуқли эканлигини текшириш ва таққослаш сизнинг компютерингизда амалга оширилади. Шу боис “E-imzo” модули компютерингизга юкланган бўлиши шарт.
“E-imzo” модули сизнинг СТИР ингизни тасдиқлагач, дастурга келган ҳужжатлар ичидан сизга юборилганларини топиб, “юбориш”, “қабул қилиш”,“имзолаш” ишларини давом эттира олади. Бу эса – СТИРсиз бизнинг тизимда ишлай олмайсиз деганидир.

Ҳужжатни қабул қилиб олганингиздан сўнг файл компютерингиздаги downloads папкасига жойланади. Дастур ўз вазифасини амалга оширгач ушбу ҳаракатни ортиқ такрорламайди. 1UZ дастуридаги харакатдаги журналдан ҳужжатлар ҳолатини кузатишингиз мумкин.

Келгусида 1UZ мижозлари учун ички ҳужжатлар қайдномасидаги маълумотларни архивлаштиришни 1UZ тизимига мурожаат этмаган ҳолда амалга ошириш ҳамда ҳужжатларни тўплам кўринишида жўнатиш каби қўшимча хизматлар жорий этиш режалаштирилмоқда.