«1UZ Кадрлар бўлими» дастурининг чораклик янгиланишлари

Хурматли кадрлар бўлими ходимлари. Сизнинг эътиборингизга 1UZ Кадрлар бўлими дастури бўйича 2017 йил 2-чорак учун амалга оширилган ўзгартиришлар ва тўлдиришларининг қисқа рўйхатини хавола этамиз.

«Ишга қабул қилиш» хужжатида «Жой ўзгартириш» хужжатларида қўлда тўлдирилувчи «Хақ тўланувчи таътил кунлари: асосий ва қўшимча» майдонлари киритилган. Бу ўзгартиришлар бу маълумотларнинг Мехнат шартномасининг чоп этиш нусхасида акс эттирилиши учун киритилган. Энг асосийси бу маълумотлар фойдаланилмаган таътил кунларини, таътил пули ва компенсацияларни хисоблашда зарурдир.

Фойдаланилмаган таътил кунларини хисоблашда  «Таътилга чиқиш учун буйруқ» хужжатида «Фойдаланилмаган таътил кунларини хисоблаш» хужжати яратилган. Бу бўлинмада автоматик тарзда жадвал шакллантирилиб, тўлдириб чиқилади. Жадвалда иш даврлари кўрсатиб ўтилади, улар таътил кунларини хисоблаш учун, асосий ва қўшимча хақ тўланувчи таътил кунларини хисоблашда (маълумотлар «Ишга қабул қилиш» хужжатидан олинади, агарда ходимнинг ташкилот ичидаги иш жойи ўзгартирилган бўлса «Жой алмаштириш» хужжатидан олинади). Асосий таътилнинг фойдаланилмаган кунлари миқдорини хисоблашда, қўшимча таътил натурал кўринишда ёки компенсациялар тарзида қўлда киритилади (доим жадвалнинг жорий таътилга чиқиш буйруғига мос келувчи энг пастки сатри тўлдирилади), фойдаланилмаган асосий ва қўшимча таътилнинг кунлари автоматик тарзда хисобланади.

Агарда иш хақи сақланмайдиган таътил кунларининг миқдори бир йил мобайнида 14 кундан ошса, таътил кунларини хисоблаш учун, иш даврининг сурилиши рўй беради.  «Фойдаланилмаган таътил кунларини хисоблаш» жадвалида бу сурилиш амалга оширилган.

Агарда иш хақи сақланмайдиган таътил кунларининг миқдори 12 ой учун 3 ойдан ошса, дастур иш хақи сақланмайдиган таътил кунлари лимити ошгани хақида хабарни экранга чиқаради.

Турли ташкилотларда буйруқларнинг чоп этилиши турлича амалга оширилади. Қаердадир битта буйруқни битта вароқга чоп этишса (буйруқнинг бундай чоп этиш нусхаси дастурда бор), қаердадир кун давомидаги буйрурларни жамлаб битта вароқга чоп этишади. Юқоридагиларни хисобга олиб «Ишга қабул қилиш», «Иш жойини алмаштириш», «Таътилга буйруқ», «Мехнат таътилининг тўхтатилиши хақидаги буйруқ», «Мехнат сафарига юбориш хақида буйруқ» ва «Шартноманинг бекор қилиниши хақидаги буйруқ» хужжатлари учун янги чоп этиш нусхаси яратилиб, уни «Гурухга бириктирилган буйруқлар» деб атадик. Бу чоп этиш формаси битта типга тегишли барча хужжатларни битта вароқдаги буйруқ кўринишида чоп этиш имконини беради, жамланган хужжатлар параграфларга ажратилган холда белгиланган давр учун (кўпинча бу кун давомидаги бир жараёнга тегишли буйруқлардир) чоп этилади.

Кадрлар бўлими ходимлари энг кўп ишлайдиган хужжатларни 2 га бўлиш мумкин. 1-бўлим буйруқларини «Стандарт буйруқлар» деб аташ мумкин. Буларга ишга қабул қилиш буйруғини, иш жойини ўзгартириш, таътилга чиқариш, таътилдан чақириб олиш, хизмат сафарига юбориш, ишдан бўшатиш хақидаги буйруқларни киритиш мумкин. Бу буйруқлар дастурда алохида хужжатлар шаклида амалга оширилган. Қолган барча буйруқларни битта хужжатга бирлаштириб «Ихтиёрий шакллантирилган буйруқлар» деб номладик.  Ихтиёрий шакллантирилган буйруқлар билан ишлаш учун худди шундай номланган маълумотномани яратдик. Маълумотнома ташкилотнинг ички барча турдаги буйруқлари базасини яратиш имкониятини беради. Маълумотноманинг тузилиши қуйидаги майдонлардан иборат: буйруқнинг номи, мақсади, буйруқ мазмунини ёритиб беришга мўлжаллангин матн (буйруқнинг асосий қисми), асос, иловалар. Буйруқлар базасига эга бўлган холда ва қаердадир санани, қаердадир фамилияни, буйруқ матнига ўзгартиришлар киритган холда битта маълумотнома ва битта хужжат асосида буйруқларнинг катта хилма-хиллигига эга бўлиш мумкин. «Ихтиёрий шакллантирилган буйруқлар» хужжати 2 чоп этиш формасига эга: оддий буйруқ ва гурухлаштирилган буйруқ.

Ташкилот лавозимларидаги ўриндошликни тартибга солиш учун «Мажбуриятларни юклаш» хужжати яратилган. Ходимнинг таътилга чиққан холатларида, касаллик сабабли мехнатга лаёқатсизлик даврларида, хизмат сафарига кетган холатларида, ёки мехнат шартномасини бекор қилган холатларида ходимнинг лавозим мажбуриятларининг бошқа ходимга юклатилиши хақидаги маълумотлар юқоридаги хужжатда акс эттирилади. Хужжат асосида буйруқнинг оддий формаси ёки гурухлаштирилган формаси шакллантирилади.

«Ишга қабул қилиш» хужжатида «Мехнат шартномаси»нинг рустилидаги нусхаси учун янги чоп этиш шакли яратилган, ўзбек тилидаги нусхасининг чоп этиш шакли такомиллаштирилган. Асос қилиб мехнат шартномасининг, ходимнинг шахсий маълумотлари, қабул қилинаётган лавозими, бўлинмаси, иш ўрнининг тури (асосий ёки ўриндошлик асосида), синов муддати ва мехнат шартномасининг амал қилиш муддати, иш вақти режими, хақ тўланувчи таътилнинг давомийлиги хақидаги маълумотни ўзида сақлаган стандарт шакли олинган.

«Касаллик варақаси» хужжатида ходимнинг варақа очилган кундаги мехнат стажини кўриш имконияти мавжуд. Бунинг учун «Ходимлар» маълумотномасидаги «Мехнат ёзувлари» хужжатини очиш, бундан ташқари сейфдаги мехнат дафтарчасини олиб мехнат стажини қўлда хисоблаш  ишлари бажарилмайди.

«Касаллик варақаси» хужжати асосида биз «Касаллик варақалари бўйича протокол» хисоботини яратдик. Бу хисобот танланган давр учун шакллантирилиб, кўп холларда бу бир ой муддатидир, ва унда қуйидаги маълумотлар мавжуд: ходимнинг ФИШ, лавозими, касаллик варақасининг серияси ва тартиб рақами, ким томонидан берилгани, амал қилиш муддати, ишга лаёқатсизлигининг календар кунлари миқдори, нафақа тўланиши керак бўлган кунлар миқдори, мехнат стажи, % лардаги нафақа миқдори, диагноз ва шифр. Комиссия раиси ва аъзолари хақидаги маълумотнинг акс эттирилиши учун Константаларга майдончаларидан масъул ходимларни «Ижтимоий суғурталаш бўйича комиссия» маълумотномасидан танланиб олинувчи ва худди шундай номланувчи бўлимни киритдик.

Дастурда «Буйруқлар журнали» яратилган бўлиб, унда танланган давр: бир кун, хафта, ой, чорак, йил давомида яратилган буйруқлар рўйхати чиқариб берилади. «Буйруқлар журнали» асосида «Буйруқлар реестри» хисоботи шакллантирилади. Унда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади: чиқарилаётган буйруқнинг тартиб рақами, санаси, мазмуни, буйруқ асосида ишга чиқиш санаси, мехнат шартномасининг бекор қилиниш санаси, мехнат шартномасининг рақами ва санаси. Хисобот танланган давр учун шакллантирилади.

Дастурда янги «Харбий хизматга мажбур шахслар бўйича хисобот» хисоботи яратилган бўлиб, бир йилда бир марта туман харбий комиссариатларга маълумотни тақдим этади. Хисоботнинг тўғри шакллантирилиши учун «Ходимлар» маълумотномасида «Харбий хисоб» бўлинмасида лавозим категорияларини (рахбар, мутахассис, ишчи, талаба) танлаш имконини берувчи майдончалар киритилган.

«Ходимлар» маълумотномасида «Оила аъзолари» бўлинмасидаги «Туғилган санаси ва жойи» майдончаси иккига бўлинган «Туғилган санаси» ва «Туғилган жойи», шунингдек, «Вафот этган санаси» майдончаси киритилган.

Мавжуд «Бўш иш ўринлари. Бандлик фонди»га (биржа бўйича хисобот) ўзгартиришлар киритилган. Хисобот mehnat.uz сайтидан олинган шаблон асосида яратилган.