1UZ BOT

2018-05-28_11-59-36

     Сўнги ойлар давоми барча ижтимоий тармоқларда “Telegram компанияси ўз фаолиятини тўхтатади”, деган хабар тарқалди. Бу овоз бутун дунёдаги Телеграм қўлловчиларини ларзага солди, десак адашмаймиз. Охир-оқибат хабарларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланмади. Telegram ҳеч бир ўзгаришларсиз ишлаб, хабарлар тезлигини ошириб келмоқда.

     Замон билан ҳамнафас бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Чунги янги технологиялар ва ўзгаришлар турмуш тарзимизни енгиллаштиради, бунинг натижасида иш жараёнимиз ҳам осонлашади. 1UZ жамоаси ҳам янгиланишлардан тўхтамай дастурларини янада такомиллаштириш устида изланишлар олиб бормоқдалар.

     Шу кунларда Telegram тармоғида 1UZ Bot хизмати ишга туширилди. 1UZ веб сайти, қўллаб-қувватлаш хизматлари бор бўлса, нима учун Bot лозим, деган савол туғилиши табиий. Юқорида айтиб ўтганимиздек Telegram бугунги кунда энг кучли ахборот тарқатувчи манбаа ҳисобланади. У миллионлаб ўқувчилар сонига эга бўлиб, бизнинг мижозларнинг асосий қисмини ҳам Telegram дастуридан фойдаланадилар. Шунингдек, бизнинг дастур ҳақида баъфуржа маълумот олиш учун алоҳида тармоқларга уланиб ўтирмасдан қўлостингиздаги Telegram  Botдан фойдаланишингиз мумкин.
Bot – бу махсус телеграм тармоғининг маълумот берувчи базаси бўлиб, уни дастурловчилар махсус дастурлаш тилларида жамлайдилар. Bot маълум бир ташкилот ёки фаолият тури ҳақидаги маълумот берувчи манбаа сифатида сизга ниҳоятда қўл келиши мумкин. Бизнинг Bot 1UZ дастури тўғрисидаги барча маълумотларни қамраб олади. Жумладан, компаниянинг барча махсулотлари бу ерда батафсил ёритилади.

     Botни барча қўлловчиларимиз учун қулай ва енгиллигининг яна бир жиҳати, унинг рус ва ўзбек тилларида маълумот бера олишидадир. Шунингдек Bot да акс этган рақамлар орқали сиз компаниямизнинг кўллаб-қувватлаш ва сотув бўлимларига тўғридан-тўғри қўнғироқ қилиб, қўшимча маълумотлар олишингиз мумкин.

     Эътиборингизни яна бир муҳим жиҳатга қаратсак. Bot сизга истаган маҳсулотингиз учун ҳавола беради. Бу нима? Ҳавола сиз истаган маҳсулотни компютерингизга бепул юклаш тизимига боғланиш имконидир. Ҳа, БЕПУЛ! Ҳаволани ўрнатиш учун қўлловчи ўз рақамини Bot сўровномасига киритади ва ҳаволани олади. Дастурнинг БЕПУЛ қўлланмасидан фойдалангач, бизнинг иш фаолиятимиз нималардан иборат эканлиги тўғрисида хулосага келишингиз осон бўлади.

    1UZ жамоаси тинимсиз равишда изланишлар ва янгиланишлар билан банд. Ҳар бир ҳатти-харакатимиз мижозларнинг манфаатлари учун қаратилган бўлиб, 1UZ Bot ни яна бир имконлар калитидир.