Қонунчиликдаги ўзгаришлар. 1UZ Сиз билан бирга!

118999_bd6575d56a7fb3ae050403038e01

Ҳурматли 1UZ дастури фойдаланувчилари!

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги солиқ концепциясини тасдиқлаши муносабати билан бизнинг компаниямиз жамоаси 1UZ туркумидаги маҳсулотларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар ишлаб чиқишга киришганлиги тўғрисида маълумот етказмоқдамиз.
Тасдиқланган концепцияга мувофиқ 1UZ Бухгалтерия (Ишлаб чиқариш, Улгуржи савдо) маҳсулотларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг йиллик айланмаси (даромади) 1 миллиард сўм миқдордан ортса, умумий солиқларга ўтиши кўзда тутилган.
Дастурий таъминот модернизацияси тегишли қонуности меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномалар қабул қилинишидан кейин амалга ошади.
Мамлакатимизнинг янги солиқ қонунчилиги тасдиқлангандан сўнг бизнинг самарали ва ишончли шаклланган амалиётимиздан келиб чиқиб сизга дастурларимизнинг янгиланишларини тақдим этамиз.
Дастурдаги янгиланишлар доимгидек “Янгиланиш” тугмасини босиш билан амалга оширилади.

Ҳурмат билан, 1UZ жамоаси.