Иш ҳақини ҳисоблаш бўлими

 17-бўлим

Иш ҳақини ҳисоблаш бўлими

Табелни шакллантириш

Ходимнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига иш ҳақи ҳисоблаш учун “Табель” хужжатини тўлдириш лозим.

Бунинг учун “Иш ҳақи” бўлимида “Табель” тугмаси жойлашган. Уни босганингизда “Табель” журнали очилади. “Янги элемент қўшиш” тугмаси босилади.

Табель. Иш ҳақи ҳисоблашга алоқадор бўлган барча (қўшимча ҳисоблашлар) ҳужжатлар киритилгандан сўнг “Табель” тўлдирилади. Жадвални тўлдиринг.

Табель рақами; Автоматик тарзда тўлдирилади.

Санаси; Қўлда киритилади (ойнинг охирги санаси)

Бўлинмалар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб қилиш лозим бўлган ҳолларда, “Бўлинмаси” майдончасида керакли бўлинма танланади. “Тўлдириш” тугмасини босинг. Жадвал олдин киритилган (таътил, касаллик варақаси ва ишдан бўшаш) ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда автоматик тарзда тўлдирилади. Тўлдириш амалга оширилгандан сўнг, ходимлар тўғрисидаги маълумотлар тўғри тўлдирилганлигини текшириб кўриш мумкин.асосий 16-1

Агар ходимлар бўйича маълумотлар тўғри киритилган бўлса, “Сақлаш” ва “ОК” тугмалари босилади.