Давр бошига айланма қолдиқ қайдномаси (АҚҚ) ва бошқа ички ҳисоботлар бўйича маълумот

 8-бўлим

Давр бошига айланма қолдиқ қайдномаси (АҚҚ) ва бошқа ички ҳисоботлар бўйича маълумот

 Иш бошлашдан аввал ҳисобот йилининг биринчи санасига киритилган қолдиқларни таҳлил қиламиз.
Дастурга киритилган барча бухгалтерия ҳисоботи маълумотларини анча енгиллаштиради, шунинг учун дастурда ички ҳисоботларнинг бир неча турлари мавжуд.

Бу ҳолатимизда биз ҳисобот даврининг 01 санасига қолдиқ маълумотлари тўғри киритилганлигини текширамиз.

Дастурда “Умумий” менюсининг юқори қисмида ҳисоботлар тез-тез фойдаланиладиган тугмалар жойлашган. Бу тугмаларда ҳисоботлар номи бўйича ҳар бири ўз вазифасини бажаради.
АҚҚ (Айланма қолдиқ қайдномаси) – Айланма ҳаракатни акс эттиради.

Ҳисобварақ бўйича АҚҚ (Ҳисобварақ бўйича айланма қолдиқ қайдномаси) – Ҳисобварақнинг номи ва айланма ҳаракати бўйича маълумотларни акс эттиради. Ичида Дебитор ва Кредитор қарзларни кўриб туриш қулай.
Ҳисобварақ карточкаси – ўзида ҳисобварақ қисмлари бўйича маълумотларни акс эттиради. Батафсил ҳисобот.

Ҳисобварақ таҳлили – ўзида ҳисобварақ ва маълум миқдордаги пуллар тўғрисида маълумотларни акс эттиради.
Бош китоб ўзи шакилланади.

Ҳисобот билан ишлаш учун наъмуна

Умумий менюси АҚҚ (Айланма қолдиқ қайдномаси). Керакли ҳисобвараққа белги қуйиб, ҳисобот бўйича кўрилаётган давр киритилади. Айланма қолдиқ қайдномаси бўйича тўлиқ ҳисоботни шакллантиради.

асосий 8-1

Ҳисобварақ бўйича АҚҚ. Қайси керакли ҳисоб бўйича айланма қайднома тўғрисида маълумот берилиши танланади, давр кўрсатилади. Танланган субконто ҳисоби бўйича айланма қолдиқ қайдномаси шакллантирилади.
асосий 8-2

Ҳисобварақ карточкаси. Ҳисобварақ ва давр белгиланади. Ҳисобварақ карточкаси шакллантирилади.
асосий 8-3

Ҳисобварақ тахлили. Ҳисобварақ ва давр танланади. Сизнинг кўзатувингизда бўлган субҳисобварақга белги қўйилади. Ҳисобварақ таҳлили шакллантирилади.
асосий 8-4