«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» да ишлаш
5-бўлим
Етказиб берувчилар ва буюртмачилар бўйича қолдиқларни киритиш
Ҳисобот йили бошига қолдиқларни киритишни давом эттирамиз.
“Ўзаро ҳисоб-китоблар” ёрлиғи ичида майда ҳарфлар билан “Ҳужжатлар” деб номланган тугма босиб, “Ўзаро ҳисоб-китоблар” ёрлиғи ичидаги барча ҳужжатларни кўрамиз. Ҳужжатлар орасидан “Етказиб берувчилар ва буюртмачилар бўйича қолдиқларни киритиш” ҳужжатини танлаймиз ва қолдиқларни киритишни бошлаймиз
Аввал етказиб берувчилар ва буюртмачиларни контрагентлар маълумотномасига қуйидагича киритиб оламиз:
Контрагент маълумотларини тўлдириш наъмунаси
• “Янги элемент қўшиш” + тугмасини босамиз (ёки тезкор ишлаш ёрдамчи тугмаси “INSERT”ни босамиз);
• Сана ўтган давр охирги кунини танлаймиз;
• Жадвални тўлдирамиз.
Етказиб берувчилар ва буюртмачилар бўйича қолдиқларни киритиш наъмунаси.
• Контагент устунида етказиб берувчи ёки буюртмачи танланади.
• Ҳисобварақ устунида тегишли ҳисоб-фактура танланади.
• Маблағ устунига қолдиқ миқдори киритилади.
Ҳудди шу кетма-кетликда қолган етказиб берувчилар ва буюртмачилар қолдиқлари киритилади.