«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий»да ишлаш

 3-бўлим

Иш ҳақи бўйича қолдиқларни киритиш

Қолдиқларни киритиш бўйича мавзусини давом эттирамиз.
“Умумий” вкладкаси ичида “Ойни ёпиш” тугмасининг пастки қисмида майда ҳарфлар билан “Ҳужжатлар” деб номланган тугмани кўришимиз мумкин. Шу тугмани босиб, дастурдаги барча ҳужжатларни кўриш имконини оламиз. Ҳужжатлар орасидан “Ҳисобварақлар бўйича қолдиқларни киритиш” ҳужжатини танлаймиз ва ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлари бўйича қолдиқларни киритиш бошлаймиз.
асосий3-1

• “Янги элемент қўшиш” + тугмасини босамиз (ёки тезкор ишлаш ёрдамчи тугмаси “INSERT”ни босамиз);
• Сана ўтган давр охирги кунини танлаймиз;
• Жадвални тўлдирамиз.

Ҳисобварақ устунида иш ҳақи бўйича ҳисоб-счетини танлаймиз. Иш ҳақи қолдиқларни киритиш пайтида 6710 ҳисоб-счети танланади. Ҳисоб-счетига қараб 1-субконто устуни тўлдирилади.
Дт миқдори устунига карздорлик миқдорини киритамиз. Худди шу кетма-кетликда қолган барча қолдиқлар киритилади.
Дебидор қарздорлик бўлса Дт миқдори устунида кўрсатамиз ёки аксинча кредитор қарздорлик бўлса Кредит миқдори устунида кўрсатамиз.

Ходимлар маълумотларини тўлдириш маъмунаси.
асосий3-2

Агарда ходим йил бошидан ишга қабул қилинмаган бўлса, у ҳолда ходим маълумотларини “даромадлар ойнасига” олдинги иш жойидан даромади ҳақидаги маълумоти бўйича киритилади.
асосий 3-3

Агарда ходимнинг иш ҳаққи пластик карточкага ўтказилса, “Пластик карточка” ойнасига ўтиб, пластик карточка маълумотлари киритилади.
АСОСИЙ3-4

Иш ҳақи бўйича қолдиқларни киритиш маъмунаси.
АСОСИЙ3-5