«1UZ Бухгалтерия ҳисоби Асосий»да ишлаш

 10-бўлим

Банк/касса бўлими

Тўлов топшириқнома

Тўлов топшириқномасини тўлдириш.

“Банк/Касса” ёрлиғининг юқори панелида “Тўлов топшириқнома” тугмасини босамиз. “Тўлов топшириқнома” журнали хужжатлари очилади. + “Янги қисм (элимент) яратиш” тугмасини босамиз.
Хужжатнинг тартиб рақами автоматик тарзда (тартиб билан) қуйилади. Хужжат тузилган санани қўямиз.
“Корр.счет” ойнасида танлаган ҳисобварақа ҳисобимизга ўтказма берилади. (Масалан; 4310 етказиб берувчи ҳисобварақаси)

Субконто 1,2 охирида – аналитика ҳисобварақаси танланади. Агар етказиб берувчига пул ўтказилса, етказиб берувчи ва унинг шартномаси танланади. Сумма ойнасида тўлов миқдори ёзилади.

Олувчи ҳисоб рақами ойнасида олувчининг ҳисоб рақами автоматик тарзда тўлдирилади, агар олувчининг ҳисоб рақами тўлдирилмаган бўлса, у ҳолда ойнада кўринмайди ва уни киритиб танлаш керак.

Тўлов турлари классификацияси ойнаси бюджетга тўлов моддаларини танлаш учун. Уч нуқтали тугмача орқали кириб моддаларни танлаш мумкин. Тўлов мақсади ойнаси автоматик тарзда қисман тўлдирилади, лекин қўшимчалар киритиш мумкин.
“ОК” тугмачаси босилади

Хужжатнинг чоп этиш шакли ва рўйхатга олиш журнали шаклланади. Буни хужжат сақлангандан сўнг принтер шаклидаги тугмачанинг ёнидаги кўрсаткич белги орқали кириб кўриш мумкин.

Тўлов топшириқнома қуйидаги кўринишда тўлдириладиасосий 10-1

Тўлов топшириқномани чоп этиш шакли қуйидагичаасосий 10-2