«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» да ишлаш

 4-бўлим

Солиқ ва ушламалар бўйича қолдиқларни киритиш

Ҳисобот йили бошига қолдиқларни киритишни давом эттирамиз.
“Солиқлар” ёрлиғи ичида майда харфлар билан “Ҳужжатлар” деб номланган тугмани кўришимиз мумкин. Тугмани босиб “Солиқлар” ёрлиғи ичидаги барча ҳужжатларни кўра оламиз. Ҳужжатлар орасидан “Солиқ ва ушламалар бўйича қолдиқларни киритиш” ҳужжатини танлаймиз солиқ ва ушламалар бўйича қолдиқларни киритишни бошлаймиз.
• “Янги элемент қўшиш” + тугмасини босамиз (ёки тезкор ишлаш ёрдамчи тугмаси “INSERT”ни босамиз);
• Сана ўтган давр охирги кунини танлаймиз;
• Жадвални тўлдирамиз.
Солиқ ва ушламалар бўйича қолдиқларни киритиш наъмунаси.

базовый 4
Солиқ ва ушламалар устунида солиқ ва ушламалар бўйича ҳисоб-счетига бириктирилган солик турини танлаймиз. Тегишли ҳисоб-счети устун тўлдирилади. Миқдор устунига қолдиқни киритамиз. Ҳудди шу кетма-кетликда қолган барча солиқ ва ушламалар қолдиқлар киритилади.