Дастурда иш хақини хисобга олиш

Минида ишлаш

13-бўлим

Дастурда иш хақини хисоблаш

Ассалому алейкум, бугун биз «1UZ Бухгалтерия. Мини» дастурида иш хақини хисоблашни ўрганишни бошлаймиз. Дастурда бу имконият Иш хақи бўлинмасида жойлашган. Маълум тартибдаги маълумотларни дастурга киритилган холатда дастур мустақил равишда ойликни хисоблаш имкониятига эга.

Иш хақини хисоблаш бўйича маълумотларни киритиш тартиби:

  1. Ходимлар маълумотномаси орқали ташкилот ходимларининг маълумотларини дастурга киритиш
  2. Штат иш жадвалини ўзида сақлаган мансаблар рўйхатини яратиш
  3. Пул маблағларининг касса орқали ва пластик карточкага тишириш
  4. Иш вақти маълумотномасини тўлдириш
  5. Табельни шакллантириш
  6. Иш хақини хисоблаш

Ходимлар маълумотномаси орқали ташкилот ходимларининг маълумотномасини дастурга киритиш

Ходимлар маълумотномасини очиб янги элемент қўшиш тугмасини босинг.

case13.1-1

Ходимлар ойнаси очилади.

Майдончаларни тўлдиринг

Асосий бўлинмаси

Табель рақами автоматик тарзда белгиланади.

Фамилия (қўлда киритилади) Кудратов

Исми (қўлда киритилади) Кудрат

Отасининг исми (қўлда киритилади) Кудратович

Жинси (маълумотномадан танланади) Эркак

Туғилган санаси (қўлда киритилади) 10.10.1980

Пасспорт маълумотлари:

Берилган санаси (қўлда киритилади) 01.01.2013

Ким томонидан берилган (қўлда киритилади) Тошкент шахар ИИБ

Зарур бўлган холатларда .jpg форматдаги фотосуратларни юклаш мумкин.

Сақлаш тугмасини босганингиз сўнг Ходимлар ойнасининг қўшимча бўлинмаси очилади.

case13.1-2

Қўшимча бўлинмаси

Туғилган жойи (қўлда киритилади)

Уй манзили:

Вилоят (қўлда киритилади) Тошкент

Туман (қўлда киритилади) Чилонзор

Кўча (қўлда киритилади) Матбуот

Шахар (маълумотномадан танланади) Тошкент

Уй (қўлда киритилади) 52

Хонадон (қўлда киритилади) 12

Турар жойнинг тўлиқ манзили (қўлда киритилади)  Узбекистон республикаси, Тошкент вилояти, Чилонзор тумани, Матбуот кўчаси, 52 уй, 12 хонадон

Почта индекси (қўлда киритилади) 1000001

Телефон (қўлда киритилади) +99899 999-99-99

СТИР коди (қўлда киритилади)

ЖБПТ коди (қўлда киритилади)

ЖБПТ банки (маълумотномадан танланади)

Зарур бўлган холатларда Хориж фуқароси, Материал жавобгар шахс ва Аванс тушириш байроқчаларни  ёқиш имконияти бор.

Аванс тушириш байроқчаси ёқилган холатда аванснинг суммасини бўлгилаб ўтиш лозим

Даромадлар бўлинмаси. Бу бўлинма ходимнинг хисобот йилининг бошидан қабул қилинмаган холатларда ходимнинг даромад тушумлари ва солиқ ушланмаларини қайд этиш ва кейинчалик даромад солиғининг тўғри ушлаб қолиниши учун тўлдирилади.

case13.1-3

Бошқа ташкилот белгиси танланади. Янги элемент қўшиш тугмаси босилади.

Ой графасининг янги сатрида учта нуқта тугмаси орқали маълумотномада кўрсатилган сўнгги ойни белгиланг. Хисоб тури графасида учта нуқта тугмаси орқали Хисоб тури маълумотномасини очинг ва йил Йил бошидан даромад хисоб турини танланг. Сумма графасида йил бошидан туширилган даромаднинг суммасини киритинг.

Янги иккинчи сатрни қўшинг, биринчи сатрда белгиланган ойни белгиланг. Хисоб тури графасида Даромад солиғини танланг ва йил бошидан ушлаб қолинган даромад солиғини киритинг. Даромад солиғининг суммасини ЖБПТ суммаси билан киритинг, сабаби дастур ЖБПТ суммасининг даромад солиғидан ушланишини автоматик тарзда хисоблайди.

Учинчи сатрни қўшинг, ойини белгиланг, хисоб турини ЖБПТ ушланмасини танланг ва йил бошидан ЖБПТ учун ушлаб қолинган суммани киритинг.

Сақлаш тугмасини босинг.

case13.1-4

Пластик карточкалар бўлинмаси

Пластик карточкага иш хақи туширилмайдиган холатларда бу бўлинма тўлдирилмайди.

Пластик карточкага иш хақининг туширилиш қайдномасини ўзбек тилининг лотин алифбосида тўлдириш зарур бўлган холатларда Лотин тилида байроқчасини ёқиб қўйинг.

Пластик карточка орқали тўлаш байроқчасини ёқиб қўйинг. Агар карточкага маълум миқдордаги пул тушилса туширилиши керак бўлган суммани белгилаш керак. Агар маълум % миқдордаги сумма туширилиши керак бўлса тушириладиган %ни белгилаб қўйинг.

Янги элемент қўшиш тугмасини босинг.

Бу сатрга пластик карточкаларнинг маълумотлари киритилади

Рақам графасига Пластик карточкага пул тушириш қайдномасида акс эттириладиган ходимнинг пластик карточкасининг рақамини киритинг.

Хисоб китоб рақами графасида Пластик карточкалар бўйича пул утказиладиган ташкилотнинг транзит хисоб китоб рақамини киритинг.

Номланиши графасида пластик карточканинг номини киритинг. Масалан, ONLINE, DUET, VISA ва хкз.

Банк графасида маълумотномадан пластик карточка чиқарилган банк танланади.

Пул ўтказиладиган карточка ячейкасида маълумотномадан пул туширилиши керак бўлган карточкани танланг.

Ходимда бир неча карточкаси бўлган холатларда ходимнинг хар бир карточкаси учун алохида сатрларда маълумотларни киритиб чиқинг.

Қўшимча операцичлар бўлинмаси бу бўлинмада келтирилган кўрсаткичлар бўлган холатларда тўлдирилади.

Агар ходим имтиёзларга эга бўлса Имтиёзли ходимлар графасида ходимнинг имтиёзга эга ЭКИХлари сони келтириб ўтилади.

Қолган графаларда эса ходим келтирилган кўрсаткичларга жавоб берган холатларда Ха ёки Йук ни белгиланг.

case13.1-5

Ходим бўйича харакатлар ва хисоб-китобнинг режалаштирилаган кўринишлари регистрлар бўлиб уларга иш жараёнида шакллантирувчи маълумотлар киритилиб борилади.Маълумотномадар тўлдирилган вақтда бу бўлинмалар тўлдирилмайди.