Чиқимларни жойлаштириш

Минида ишлаш

12-бўлим

Чиқимларни жойлаштириш

Ассалому алейкум! Бугун биз сиз билан чиқимларни касса орқали ифодалаш хақида сўз юритамиз. Кассадаги чиқимлар маблағларнинг инкассацияси ва ходимларнинг ойлиги берилган ҳолатларда юзага келади. «1UZ Бухгалтерский учет. МИНИ» дастурида бу операциялар Чиқим касса ордери хужжатлари орқали амалга оширилади.

Пул маблағларининг инкассацияга топширилиши.

«Банк/Касса» бўлимининг юқори панелида «ЧКО» тугмаси жойлашган, шу тугмани босамиз. Чиқим касса ордери хужжатлари жойлашган Журнал очилади. + (янги элемент қўшиш) тугмасини босамиз.

Тартиб рақами автоматик тарзда шакллантирилади. Хужжатнинг яратилган санаси белгиланади.

Тўлов қайдномаси ойнаси тўлдирилмайди.

Пул маблағларининг хисоби автоматик тарзда 5010 хисоби билан тўлдирилади.

Ойнани тўлдириб чиқамиз:

Асос – пул маблағларининг чиқарилиши учун асосни киритамиз (масалан 01/02/2016 санаси тушумини банкка топшириш).

Сумма –  топширилган пул маблағи миқдори.

Топшириш – пул маблағлари қайси йўл билан топширилгани (масалан инк. Сумка 453)

Корр.хисоб – 5710 хисобини танлаймиз.

ОК ўтказма ўтказамиз.

case12.1-1

Бу хужжат чоп этиш нусхасига эга.

case12.1-2

Энди иш хақини тўлаш учун пул маблағларини кассадан чиқориш кўриб чиқамиз.

«Чиқим касса ордери»ни шакллантиришдан олдин «Персонал бўлими»да жойлашган «Тўлов қайдномаси» хужжатларини тўлдириб чиқиш зарур.

Тўлов қайдномаси тугмасини босамиз – хужжатлар журнали очилади. + (янги элемент қўшиш) тугмасини босамиз.

Тартиб рақами автоматик тарзда шакллантирилади. Хужжат яратилган санани қўямиз.

Жадвални тўлдириб чиқамиз:

Чиқим тури – тўловнинг турига боғлиқ ойлик иш хақи ёки аванс. Зарурат бўлганда янги тўлов турини яратиш мумкин.

Бўлинма – зарурат бўлганда тўлдирилади.

Ойлик хисоби – 6710 хисоби қўйилган, лекин аванс учун 4210 хисобини танлаш мумкин.

Яхлитлаш – чиқарилган пул маблағларини яхлитлашга таъсир кўрсатадиган ойна: сўмгача (0 гача); ўн сўмгача (10 гача); юз сўмгача ( 100 гача); минг сўмгача (1000 гача). Агарда хизмат сафарлари харажатлари ёки займ берилса жисмоний шахсларнинг даромадларининг сифатига таъсирсиз деб белгилаймиз. Ойлик хисоби ойнаси тўлов туридан келиб чиққан холда тўлдирилади. Тўлдириш тугмасини босамиз.

Жадвалга ишга қабул қилинган хамма ишчилар хақида маълумот киритилади.

Тўлов учун қолдиқ устунчасида иш хақи қолдиқлари хақидаги маълумот киритилади.  Сумма ва шу билан бирга солиққа тортиладиган устунчасида қолдиқ сумма қайтарилади.

Тўлов варианти устунида сумма тўланганлиги ёки депозитга ўтказилгани танланади.

Жисмоний шахсларнинг тушумлари эмаслиги белгиланган бўлса, шу билан бирга “солиққа тортилади” устуни олиб ташланади.

Кўрсатилгандек тўлов қайдномаси хужжати тўлдириб чиқилади.

case12.1-3

Хужжатнинг жадвал қисми тўлдириб бўлингангач, ОК орқали хужжат ўтказилади, аммо ўтказма хужжатда «Чиқим касса ордери» боғлангандан кейингина ўтказма муваффақиятли ўтган хисобланади.

Хужжат чоп этиш нусхасига хам эга.

case12.1-4

Энди чиқим касса ордерини тўлдириб чиқамиз.

Банк/Касса бўлимига кирамиз.

Хужжат яратамиз.

Тартиб рақам автоматик тарзда шакллантирилади. Санани чек бўйича ойлик тўланадиган кун санаси билан белгилаймиз.

Пул маблағларини хисобга олиш хисоби автоматик тарзда 5010 хисоби билан тўлдирилади.

Ойналарни тўлдирамиз:

Асос – пул маблағлари чиқимининг асосини киритамиз ( масалан 2016 йил декабр ойи учун ойлик)

Топшириш – қайси хужжатга асосан маблағ чиқарилгани қайд этилади ( масалан 05/01/2017 учун Қайднома №1).

ОК орқали ўтказма ўтказилади.

case12.1-5