ЎЗ ВАҚТИНИНГ ҚАДРИГА ЕТАДИГАНЛАР ДИҚҚАТИГА!


Сизни ҳужжат етказиш тизимлари қониқтирмаяптими? У ҳолда биз сизга янги 1UZ КУРЬЕР дастурини таклиф этамиз.

Кундалик ҳаётимизда ҳужжатларни ўз вақтида етказиш, қабул қилиш, тартибли сақлаш каби муаммоларга дуч келамиз. Кўпинча йўқолган ёки яроқсиз ҳужжатларни тиклаш, нусҳаларимизни қайтаришни эслатиш каби ҳолатлар такрорланади. Транпорт, почта харажатлари, кутиш ва етказиб беришни назорат қилиш, шу билан бирга шартномалар, ҳисобварақлар, баённомалар ва ҳоказоларни мувофиқ равишда расмийлаштириш тўғрисида оғиз очмасак ҳам бўлади.

1UZ фойдаланувчилари учун бу муаммолар энди ўтмишда.

1UZ КУРЬЕР бу –  «1UZ Бухгалтерия. Асосий», «1UZ Бухгалтерия. Компакт»,«1UZ Бухгалтерия. Мини» дастурий маҳсулотларнинг қўшимча ёрлиғи кўринишидаги стандарт таркибий қисми. Бу дастурий маҳсулотлар жорий янгиланиш жараёнида бепул тақдим этилади.

“1UZ Курьер” сиз учун бошланғич бепул фойдаланиш тўпламини тақдим этади. Бундан ташқари, сиз томондан “1UZ Курьер” тизимига ҳар бир янги фойдаланувчини жалб этганингиз учун қўшимча сон электрон ҳужжатларни юбориш ва қабул қилишга эга бўласиз. Бу эса шубҳасиз сизнинг  ҳисобингизга фойдадир!

“1UZ Курьер”дан фойдаланиш учун ўзингизнинг 1UZ Бухгалтерия дастурингизда илк бора электрон ҳужжат жўнатаётганингизда очиладиган оммавий оферта шартномасида розилик ифодасини кўрсатишингизнинг ўзи кифоя.

Батафсил маълумотни бизнинг сайтимиздаги http://1uz.uz/products/courier/ манзилдан олишингиз мумкин.
Телефон рақамларимиз: +998971 230-45-17

Интернет тезлигидаги унумли хизматдан фойдаланинг!

Ҳурмат билан, 1UZ жамоаси.