Ўқитиш

Бугунги кунда бухгалтерия ҳисобининг дастурий таъминоти – беҳуда сарф эмас, замонавий мутахассис учун зарурий иш дастагидир. Бироқ қайси бухгалтерия дастурини танламанг, унда ишлаш кўникмасини ҳосил қилиш учун сизга муайян вақт керак бўлади. Зеро, дастгоҳ сотиб олсангиз, даставвал унинг йўриқномаси ва ҳавфсизлик техникаси билан танишиб чиқасиз, шундан кейингина зарур кўникмага эга бўла бошлайсиз. Бирмунча вақт ўтгач, қуввати янада катта бўлган бошқа дастгоҳга эҳтиёж сезасиз. Унга ўтиш учун яна йўриқнома, ҳавфсизлик техникасини ўрганишингиз, кўникма ҳосил қилишингизга тўғри келади. Бу табиий ҳолат. Дастгоҳни ҳам, бухгалтерия дастурини ҳам сотиб олиш битта вазифа – жараённи автоматлаштиришни зиммага юкласа-да, турли ишлаб чиқарувчиларнинг уни амалга ошириш усуллари бир-биридан сезиларли даражада фарқланади.

Бухгалтер нима учун ўқиши зарур?

Таълим олиш иш жараёнига киришишни тезлаштириш ва уни осонлаштириш имконини беради. Кўпгина ишлаб чиқувчи компаниялар уни ўз хизматлари сирасига киритадилар. Одатда, ўқиш ҳақи 250 минг сўм ва ундан ортиқ суммани ташкил этади. Бироқ кўпгина мижозлар маблағ ва вақтни тежаш умидида, дастурни ўзлари тушуниб олишларига ишонган ҳолда ундан бош тортадилар. Бироқ бу ўринда хасислик қилиш ярамайди. Амалиётнинг кўрсатишича, мижозларда дастур билан ишлашнинг дастлабки босқичида барибир саволлар, қийинчиликлар юзага келади. Бунинг устига, билиб-билмай ишловчи бухгалтер ўқишда сарфлаши керак бўлганидан анча кўп вақт кетказади. Шу орада иш тўхтаб қолиб, ҳеч олға силжимайди, ҳар куни тўловлар ва ҳисобот топшириш муддати ўтиб кетиши таҳдид солади.

Баъзан бухгалтер (кўпинча бошловчи бухгалтер) яқинда сотиб олинган дастурни ўзлаштираётганда нафақат у билан ишлаш кўникмаси, балки бухгалтерия ҳисобини юритишга доир билимлари ҳам етишмаётганлигини англаб етади. Бу ҳол ҳаракатни бошлашга – малакани оширишга ундаши зарур, буни курсларга ёзилиш йўли билан амалга ошириш мумкин. Билимингиз ошса, кўпроқ ишонч билан ишлайсиз.

Ўқув курсида нималарни билиб оласиз?

Ўзбекистон қонун ҳужжатлари асосида яратилган бухгалтерия ҳисобини юритишнинг замонавий дастурларини сотиб олсангиз, биринчи ой давомида дастурий таъминотдан фойдаланиш курсида бепул ўқиш имконини қўлга киритасиз. Ўқиш янги тизимда ишлай бошлаган ҳар қандай бухгалтер тўқнаш келиши муқаррар бўлган қатор муаммолардан сизни халос этади. Ўқиш курсида 5 кун давомида 2 соатдан машғулот ўтказилиши назарда тутилади. Бу кўп вақтингизни олмайди, бироқ дастурда ишлай бошлаш жараёнини анча енгиллаштиради.

Бугунги суҳбатимизни бошлашда тилга олинган мисолга қайтсак. Янги дастгоҳда тугмачалар бошқа жойда жойлашган бўлиши, одатий операциялар ўзгача номланиши мумкин. Унда эскисида бўлганидек самарали ишлаш, мавжуд барча имкониятларидан тўла фойдаланиш учун ўқиш зарур.

Бу жиҳатдан олганда бухгалтерия дастурлари ҳам истисно эмас. Ҳатто турли компанияларнинг 1С ишланмалари ҳам ҳар хил бўлади.

Бошқа дастурларни билишингиз 1UZда ишлашингизни осонлаштириши шубҳасиз. Шунга қарамай, ўқишингиз зарур. Буни бепул амалга ошириш имконияти маблағингиз ва вақтингизни тежайди. Зеро дастурни яхши била туриб, унда сиз учун ҳаммасини автоматик равишда бажарадиган функцияси мавжудлигидан бехабар ҳолда муайян суммани ҳисоблаш учун бир қанча беҳуда амалларни бажаришингиз мумкин. Тўғри, ишлаб чиқувчи дастурдаги маълумот бериш тизимини мунтазам яхшилаб боради, осонроқ ва қулайроқ ишлаш учун юзага чиқувчи дарчалар ва маслаҳатларни қўшади. Курсда барча ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилишини батафсил кўриб, мутахассисга ўзингизни қизиқтираётган саволни беришингиз мумкин бўлади.

1UZ курсида нималарни ўрганасиз?

Дастурни ўзлаштириш режаси 10 та мавзуни ўз ичига олган. Улар аниқ амалий мисоллар ёрдамида дастур билан ишлашга оид барча энг муҳим жиҳатларни очиб беради. Бу ҳол дастурда ишлаш алгоритмини тушунишни жуда енгиллаштиради.

Биринчи навбатда курс дастур интерфейси билан таништиради, асосий меню, ён панелларнинг барча бандларини кўриб чиқади. Дастурда тез ишлаш учун «қайноқ тугмачаларни» ўзлаштириб оласиз. Асосийси – ахборотни қайд этиш усуллари ва маълумотномаларни тўлдиришга (ходимлар, контрагентлар, солиқлар ва ажратмалар ҳақидаги ахборот ва б.) оид ўзига хос жиҳатларни кўриб чиқасиз. Бу дастур билан ишлай бошлаган дастлабки паллада айниқса керак бўлади.

Шунингдек, константаларни тўлдириш, сальдони қайд этиш, ҳужжатлар ва проводкаларни яратиш, таҳрир қилиш ва ўчириш, банк ва касса операцияларини бажариш, намунали ҳужжатлар билан ишлашни ўрганасиз. Курсда асосий воситаларни ҳисобга олишга катта эътибор берилади.

Савдо, ишлаб чиқариш ёки омбор ҳисоби билан шуғулланадиган корхоналар бухгалтериясига алоҳида мавзу бағишланган. У товарлар ҳисоби, уларнинг кирими, ҳаракати ва реализациясини кўриб чиқади.

Кадрлар ҳисоби ва иш ҳақининг ҳисоблаб ёзилиши – яна бир долзарб мавзу. Уни ўрганиш давомида фирма ходимлари билан меҳнат муносабатларига доир барча ҳужжатлар – ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан тортиб касаллик варақалари ҳисобварақлари ҳисобланиши ва меҳнат шартномаси бекор қилинишигача қайд этиладиган ҳужжатларни кўриб чиқасиз. Якуний машғулотда «ойни ёпиш», солиқларни ҳисоблаб ёзиш ва солиқ органлари учун ҳисобот шаклларини тузишни ўргатадилар.

Курсда ўқиб чиқиб, танланган дастур хусусиятларини ўзлаштириб оласиз, хўжалик операцияларини қайд эта оласиз, намунали бухгалтерия ҳужжатларини тез туза оласиз. Курс сизда дастурдаги стандарт бухгалтерия ҳисоботларини шакллантириш, бухгалтерия ва солиқ ҳисоботининг регламентланган шаклларини тўлдириш кўникмаларини ҳосил қилади.

Ҳатто дастурда ишлашга уриниб кўрган бўлсангиз ҳам, курсдан ўтиш сизга мавжуд билимларни тизимлаштиришда ёрдам беради. Бунинг устига, машғулотлар туфайли дастур билан ишлашнинг янги самарали усуллари ва ёндашувлари билан танишасиз, улар ишингиз унумини янада оширади. Юқори малакали амалиётчи мутахассислар дастур билан ишлашдаги муаммоларни ҳал этишда кўмак берадилар, саволларингизга жавоб берадилар, 1UZда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг барча жиҳатлари ҳақида сўзлаб берадилар.

Компания офиси биносида жойлашган ўқув марказида 2 кишидан 5 кишигача бўлган кичик гуруҳларда таълим берилади. Бундан ташқари, бошқа шаҳарлардаги мижозларни ўқитиш ва кузатиб бориш учун минтақалардаги ҳамкорлар фаол изланмоқда.

Юқори малакаси ҳодимлар, сизга дастур билан ишлаш жараенида юзага келадиган муаммоларни ҳал этишда ёрдам кўрсатадилар, саволларингизга жавоб бериб, дастурда бухгалтерлик ҳисобини олиб боришнинг барча жавхалари ҳақида айтиб беришади.

Қайта, кенгроқ ва инвидуал тарзда билим олиш

Агарада сиз, дастурларда ишлашни ўзлаштириш юзасидан биринчи бор ўқитиш жараёнидан кегин хам, янада кенг қамровли, қайта ёки индивидуал билим олишга эхтиёж сезсангиз, унда мазкур масалада биз билан «Техник кўмак» шартномасини тузиш лозим. Техник кўмак ўқитиш жараёнида, индивидуал тарзда, дастурда бухгалтерия хисобини юритишни мисоллари билан юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тахлил қилагн холда кенг қамровли билим олишингиз мумкин.

Кўриб турганингиздек, ўқув курси сизга маълумотларни киритишдан бошлаб то Давлат солиқ қўмитасига ҳисоботлрни тайерлашгача бўлган тарафларни ўрганиб чиқиш имкониятини беради. Биз сизга ўқишдан бош тортмасликни, ва тақдим этилган имкониятдан фодаланиб олишни маслаҳат берамиз: сиз томондан сарф этилган вақт албатта ўз самарасини беради! Дастурда ишлашни ўрганиш, ишингизни тезроқ ва самарали бажаришга ёрдам беради.

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан богланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish