Ходимлар бўлими

  • Ходимлар бўлими
«1UZ Ходимлар бўлими» дастури ташкилотдаги ходимлар бўйича иш юритишни автоматизациялаштириш учун мўлжалланган.

«Маълумотномалар» орқали маълумотларни киритишдан бошлаб, то кадрлар бўйича ҳисоботни олиб боришгача бўлган ҳисобни автоматлаштириш мумкин. Ушбу дастурда фойдаланувчи, ходимларни ишга олиш, лавозимини ўзгартириш ва ишдан бўшатиш каби операцияларни амалга ошириш, ходимлар рoйхати ва табельни олиб борилади. Барча маълумотларни ҳисобот кўринишига келтириб, қоғоз шаклида чоп этиш имкони бор.

Мазкур дастурий махсулот ўрта ва катта корхоналар учун мўлжалланган.

«Ходимлар бўлими» бу алоҳида дастурдир. Лекин талаб бўлса, уни «Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» билан интеграция қилиш мумкин. У алоҳида ёрлиғ бўлиб қўшилади. Бунда маълумотлар базаси бухгалтерия ва ходимлар бўлими учун ягона бўлади. Шунингдек, ходимлар ва бухгалтер учун 2та алоҳида иш ўринларини ажратиш мумкин.

Ечиладиган масалалар

Дастур тузилмасига қуйидаги маълумотномалар киради:

  • Буйруқ ва таътиллар турлари маълумотномалари — бўйруқ турлари (рағбатлантириш, интизомий жазо ва бошқалар) ва таътиллар турлари (ўз ҳисобига таътилга чиқиш, ҳомиладорлик таътили, меҳнат таътили) бўйича маълумотларни қамраб олади.
  • Шаҳарлар маълумотномасини очганингизда, сиз унинг қайси мамлакат тасарруфига киришини аниқлаб олишингиз мумкин.
  • Иш вақти жадваллари иш вақти жадвалларининг турлари бўйича маълумотларни қамраб олади. Масалан, иш жадвали тузилади — беш кунлик ва олти кунлик — аввал вақт бўйича сатрлар тўлдирилади, сўнг керакли йил танланади ва «Тўлдириш» тугмаси босилади. Вақт ва кунлар бўйича маълумотлар дастур орқали автоматик равишда тўлдирилади.
  • Навбатчилик жадваллари  бу ерда сиз, навбатчилик асосида ишлайдиган ходимларнинг маошларини ҳисобллашингиз мумкин.
  • Байрамлар — барча давлат байрамлари ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда дастурга киритилган. шунингдек, давлат томонидан аниқлаштирилмаган байрамларни (Қурбон ҳайит, Рўза ҳайит) қўлда киритиш имконияти мавжуд. Ушбу маълумотлар «Табелни» тўлдириш учун зарур.
  • Ёдга солиш жадваллари — ёзма равишдаги асосга эга бўлган муҳим саналар бўйича ёзувлардан иборат.Ишчи ёзувлар бўйича лавозимлар меҳнат дафтарчалари бўйича маълумотлардан иборат. Ушбу маълумот «Ходимлар» маълумотномасига киритилади.
  • Лавозимлар — «Буйруқлар» ва «Ходимлар рўйхати» билан билан боғлиқ янги лавозимлар бўйича маълумотлар.
  • Миллати — ушбу бўлимдаги маълумотлар «Ходимлар» бўлимига киритилади.
  • Бўлимлар — лавозимларни тақсимлаш (ширкат ва цехлар бўйича).
  • Туркумлар — туркумланиш коэфициентидан келиб чиққан ҳолда маошларни ҳисоблаш бўйича маълумот.
  • Ходимлар — корхона ходимлари бўйича тўлиқ маълумотдан иборат бўлган энг информатив маълумотнома. Унда олдинги маълумотномадаги ёзувлар қайд этилади ҳамда «Ходимлар» бўлимидан аввалги маълумотномаларга ёзувларни қайд этиш мумкин. Бу энг муҳим маълумотномалардан бўлиб, у «Ҳужжатлар» ва «Ходимлар бўлими ҳисобот»лари билан бевосита боғлиқ.
  • Мамлакатлар — «Ходимлар» маълумотномаси бўлимида ҳам акс эттирилган бўлиб, ходимнинг қайси мамлакат фуқароси эканлигини сақлашда қўл келади.
  • Филиаллар — ташкилотнинг филиаллари бўйича маълумотлар

Ҳужжатлар:

  • Ходимларни аттестациядан ўтказиш — ташкилотда аттестация ўтказиш учун мўлжалланган ҳужжат.
  • Касаллик варақаси — ҳодимнинг касаллик варақаси бўйича маълумотни акс эттиради. Касал бўлган кунларни дастур ўзи автоматик равишда ҳисоблаб беради ва уларни «Табел»га чиқаради. Касаллик варақасинин ҳисоблашда ҳодимнинг иш стажини билиш учун «Ҳодим» бўлимига кириб «Меҳнат ёзувлари» иловасининг «Ҳодим карточкаси»сатрига кириш лозим.
  • Таътиллар жадвали — ходимларнинг таътилларини ҳисоблаш ва режалаштириш учун. Ушбу ҳужжатдаги ёзувлар «Таътиллар жадвали» ҳисоботига олинади.
  • Ҳодимнинг бошқа бўлимга ўтиши — бу ерда ҳодимнинг бир бўлимдан иккинчи бўлимга ўтиши ёки унинг бир ставкадан ярим ставкага ўтиши ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.
  • Шартномани бекор қилиш — ҳодимни ишдан бўшатиш буйруғини қоғозга чиқариш шаклига эга, унда ҳодимнинг ишдан бўшаши ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.
  • Ишга қабул қилиш — ушбу ҳужжат жуда осон тўлдирилади. Ҳодимнинг И.Ф.Ш., бўлими ва лавозимини танлаб, ставкаси ҳақидаги маълумотни белгилаб оламиз. Қолган ишни дастурнинг ўзи автоматик тарзда бажаради. Ҳужжат муҳим аҳамитга эга, чунки унга кўпгина ҳужжатлар боғлиқ. «Буйруқ» ва «Иш шартномаси» каби коғозга тушириш шаклларига эга.
  • Интизомий жазо ва рағбатлатириш буйруғлари — ушбу буйруғлар бир ҳилда тўлдирилади, аммо уларнинг мазмуни ҳар ҳил. Ҳужжатнинг тепа қисмида «Буйруқ тўғри», бўлимни танлаб, жадвал қисмида эса – «Тўлдириш» тугмаси орқали ёки янги сатрни яратиб олиб, ҳодимни танлаймиз. Бундан сўнг ҳодимнинг лавозими ҳамда ойлик маоши белгиланади.
  • Рағбатлантириш ёки ойликдан кесиб олиш фоизи миқдорини белгилаймиз — дастур эса йиғиндини ҳисоблаб беради.
  • Сафар буйруғи — ушбу ҳужжат сафарнинг давомийлигини ва буйруқ қайси ҳодим учун чиқарилганлигини кўрсатиб бериш учун мўлжалланган. Ҳужжат буйруқ ёзувини киритиш имкониятини беради.
  • Таътилга чиқиш буйруғи — ҳужжат таътиллар бўйича маълумотларни киритиш учун яратилган: таътил муддати, таътил тури, таътилга кимнинг чиқиши. Дастур таътил кунларини автоматик равишда ҳисоблаб беради ва ушбу ёзувлар «Табел» ҳужжатида қайд этилади.
  • Таътилни тугатиш буйруғи — ушбу ҳужжат ҳодимнинг таътилдан чақириб олиш ҳолатларида шаклланади. Бунинг учун чфқириб олиш санасини ва таътил давом эттирилса таътилнинг янги санасини киритамиз. Маълумотлар «Таътиллар жадваллари» ҳисоботида акс эттирилади.
  • Захира рўйхати — ушбу ҳужжатга захирадаги ходимлар бўйича маълумотлар киритилади, яъни бир ҳодимнинг таътилга чиққан, саломатлиги туфайли ишга келмаган ёки бошқа ҳолатларда унинг ўрнига бошқа ҳодимнинг ишлаши.
  • Кадлар билан ишлаш бўйича ҳодимнинг табели — бутун ташкилот ва бўлимлар бўйича иш кунларини санаб беради. Бу ерда ишланган, таътилга чиқилган ва касаллик варақаси бўйича кунлар ҳисобга олинади ва «Табел» бланки кўринишидаги қоғоз шаклига келтирилга ҳолатда акс эттирилади.
  • Тавсифнома — бщлимлар бўйича ҳодимнинг қисқача тавсифномаси. Қоғозга чиқазиш шакли мавжуд «3А Иловаси».

Рўйхатлар:

  • Оклад бўйича қўшимча ҳисобланган сумма  қўшимча ҳисобланган маблағ бўйича сақланган маълумотлар ҳисоботи ва «Ходимлар штат жадвали» бўлимида акс эттирилиши.
  • Буйруқларни имзоловчи шахслар — буйруқларнинг иккинчи бетида имзоловчи шахсларнинг лавозими ва фамилияларини акс эттириш учун.
  • Ходимлар бўлими — ходимлар бўйича ҳужжатларнинг харакати акс эттирилади (қачон ишга қабул қилинган,бўшатилган, ходимнинг бошқа вазифага ўтказилганлиги).
  • Разрядлар — разраяд ва унинг коэффициенти тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Маълумотлар окладларни ҳисоблашда қўлланилади. У «Ходимлар штат жадвали» бўлимининг разрядлар жадвалига боғланган.
  • Ходимлар — ходимлар бўйича қўшимча маълумотлар акс эттирилади, яъни нафақахўр, алимент тўловчи, ногирон, қўшимча лавозимда ишлаши, даромад солиғининг максимал ставкада ушланиб қолиниши, ИЖПҲнинг тўланиши. Ушбу маълумотлар иш ҳаққини ҳисоблашда бухгалтерия ҳисоботида керак бўлади.
  • Ходимлар штат жадвали — ушбу бўлим ишга қабул қилишдан олдин тўлдирилади, бунда иш вақти жадвали, бўлимлар, лавозимлар, разрядлар, оклад ва лавозимлар бўйича иш жойи сони тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади. Агарда «Разрядлар» бўлими тўлдирилган бўлса, унда окладлар разрядлар коэффициенти бўйича шаклланади. Ҳужжатлар ва ҳисоботларга боғланганлиги учун ушбу бўлим зарур ҳисобланади.

Ушбу дастур ходимларнинг маълумотларини ва бошқа маълумотларни Word-файллар ҳамда Excel-файллар билан ишлашда қулайлиги, ходимлар бўлимининг иш махсулдорлигини оширади ва тезлаштиради.

Ҳисоботлар

  •  Анкета (Сўровнома) — қонунчилик томонидан белгиланган «Ходимнинг сўровномаси».
  • Вакант жойлар — ишга қабул қилинган ходимлар тўғрисида ва вакант жойларнинг ҳисоботи.
  • Бандлик хизмати учун вакант жойлар — бандлик хизматига тақдим этиладиган ҳисобот бланкасининг шакли.
  • Таътиллар жадвали — Ходимларнинг таътил олганлиги ва таътилга чиқишнинг режалар ҳисоботи.
  • Саналар эслатмаси — ходимларнинг туғилган кунлари, паспортининг амал қилиш муддати, таътилдан чиқиши ва бошқаларни акс эттиради.
  • Маълумотнома Ходимларнинг маълумотларни белгиланган шаклда акс эттиради.
  • Ходимларнинг болалари тўғрисида — болаларнинг сони, ёши тўғрисида маълумотлар.
  • Аёллар рўйхати аёл ходимлар тўғрисида маълумотлар, умумий, турмушга чиққан ёки чиқмаган, бева, 18 ёшгача бўлган болаларига эга бўлган ёлғиз оналар. Худди шундай маълумотлар «Эркаклар рўйхати» бўлимида.
  • Ходимлар рўйхати — ходимларнинг лавозимлари, маълумотлари, ёшлари, иш стажи ва бошқалар бўйича маълумотлар.
  • Қўшимча ишда ишловчиларга бериладиган мълумотлар — қонунчилик томонидан белгиланган маълумотноманинг шакли келтирилган.
  • Таржимаи хол — таржими холни (автобиографияни) принтердан чиқаришда ёрдам бўлади.
  • Ишдан бўшаган ходимлар — ходимларнинг ишдан бўшаши тўғрисида ҳисоботлар.
  • Штат жадвали — лавозим ва окладлар бўйича штат жадвалини шакллантирилади.

Дастурнинг кўриниши

Дастур бўйича кўп сўраладиган саволлар

«Ходимлар бўлими» дастурида «Маълумотнома» (Объективка) тайер шакли киритилганми?

«Ходимлар бўлими» дастурига «Маълумотнома» ҳисоботи  киритилган, ва у зазур бўлган талаблар асосида шакллантирилади.

Дастурда иш стажи ҳисобланадими?

«Ҳодимлар» маълумотномасида «Меҳнат фаолияти» иловаси мавжуд, унга иш дафтарчасидаги маълуотлар киритилади. Ушбу маълумотлар асосида меҳнат стажи ҳисобланади.

Дастурда буйруқларнинг қоғозга чиқариш таёр шакллари мавжудми?

Дастурда ҳар бир буйруқ учун қоғозга чиқариш тайер шакллари киритилган, улар ташкилотнинг кадрлар ҳисоби асосида ўзгариши мумкин.

Дастурда таътиллар жадвалини олиб бориш мумкинми?

Дастурда таътиллар жадвалини «Таътиллар жадвали» ҳужжати орқали олиб бориш мумкин. «Таътиллар жадвали» ҳисоботи эса жадвални ўзини ва таътилларни чўздириш ҳамда ишга чақириб олиш каби жараёнларни  шакллантиради.

Дастурда табел шакллантириладими?

Дастурда табел, таътиллар кунлари ҳисоби, касаллик варақалари ва ишга чиқилмаган бошқа сабабларни инобатга олган ҳолда шакллантирилади.

Дастурда бўш иш жойлари акс эттириладими?

Дастур «Бўш иш жойлари» ва «Бандлик фонди учун бўш иш жойлари»  ҳисоботларини шакллантиради. Ушбу ҳисоботлар, қайси лавозимлар вакант, ҳамда ушбу лавозимлар ким томондан бандлигини батафсил кўрсатади.

Дастурдаги ҳодимлар бўйича тўлиқ маълумотни қай тарзда кўриш мумкин?

Ушбу маълумотни бизнинг барча ҳисоботларимиз акс эттиради. Аммо батафсил маълумот ҳодимлар бўйича ҳисоботида мавжуд.

Фойдаланувчилар шарҳлари

— Ходимлар бўлими ишини оптималлаштириш мақсадида «1UZ Ходимлар бўлими» дастурини сотиб олишга қарор қилдик. Дастурни ўзлаштириш учун бир ой вақтимиз кетди, аммо, айни дамда керак бўлган ҳужжатларни олиш вақти бир неча соатдан бир неча секундгача қисқарди, дастурдаги тайёр намуналар эса барча ҳужжатларни тартибга келтиришга ёрдам берди. Маълумотлар тайин жойда сақланиши ва уларга тезкор ишлов берилиши эса жуда қулай. Ҳодимлар бўйича ҳисоботлар бир неча харакатлар ёрдамида амалга ошади.

Аввал ходимлар бўйича буйруқлар, ҳисоботлар ва шаклларни қоғозда тайёрлаш учун кўп вақт сарфлар эдик, чунки барча ишлар қўлда бажарилар эди. Шунинг билан бирга ҳужжатларни расмийлаштиришда аниқ бир андозаларнинг йўқлиги, ушбу ҳужжатларни турланишига олиб келар эди.

Ҳозирда эса ҳодимларимизнинг керакли ҳужжатларни расмийлаштириш ва топиш жараёнидаги меҳнатга сарфланадиган вақтлари кескин камайди, чунки ушбу жараён бир неча соатдан икки сониягача қисқарди, тайёр ҳужжатлар андозалари баржа ҳужжатларни тартибга келтиришга ёрдам берди. Бундан ташқари ушбу дастур қоғоз сарфланишини 5 баровар қисқаришига олиб келди.

Гузал Набиева, «Ўзбекистон» Нашриёт-матбаа ижодий уйининг ҳодимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи.

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан богланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish