Бухгалтерия ҳисобини ўргатувчи

  • Бухгалтерия ҳисобини ўргатувчи
«1UZ Бухгалтерия ҳисобини ўргатувчи» бухгалтерия асосларини ўрганишни бошлаган ва бухгалтерлик ҳисобини қунт билан ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бухгалтерлар учун мўлжалланган.

Дастур амалий машғулотлар ва вазифалардан иборат. Дастур доирасида фойдаланучи учун виртуал фирманинг бухгалтерлик ҳисобини 3 ой давомида олиб бориш, кейинчалик эса чорак ҳисоботни ишлаб чиқиш иконияти берилади.

Ушбу дастурда берилган материалларни босқичма-босқич ўзлаштириш мумкин. Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ўқув материали 19 қисмдан иборат бўлган топшириқларга бўлинган. Ҳар бир топшириқ учун фойдаланиш қўлланмаси, бирламчи ҳужжатларга ҳаволалар, ҳамда ўтилган мавзуларни мустаҳкамлаш мақсадида – аниқ ишланмалар бўйича ҳўжалик операциялари учун ўтказмалар мавжуд.

Таҳсил олиш жараёнида ҳар бир бухгалтер нафақат бухгалтерлик ҳужжатларини олиб бориш ишлари билан, балки  НСБУ № 21 стандартлари асосидаги узатмалардан фойдаланиш каби услублар билан яқиндан танишиб олади.

Ечиладиган масалалар

Дастурда қуйидаги мавзулар акс эттирилган:

  • Ташкилотнинг очилиши (Баённома, Устав, Гувоҳнома).
  • Касса операциялари (ККО, ЧКО, Касса китоби ва ҳоказо).
  • Банклар бўйича ҳаракатлар (чекни тўлдириш, тўлов топшириқномаси, намунали имзоларга эга бўлган карточка ва ҳоказо).
  • Контрагентлар бўйича ҳаракатланишлар (шартнома, ҳисоб-фактураси, бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳоказо).
  • Моддий активларнинг =арактланиши (келиши, жойдан жойга кўчиши, ҳисобдан чиқариш ва ҳоказо).
  • Ҳисобдор шахслар бўйича ҳисоб-китоблар (аванс ҳисоботини тўлдириш ва ҳоказо).
  • Асосий воситалар бўйича ҳаракатлар (кириш, чиқиш, амортизацияни ҳисоблаш ва ҳоказо).
  • Ходимни ишга олиш жараёни (Ишга олиш ҳақидаги буйруқни тўлдириш, шартномалар нусҳалари ва ҳоказо).
  • Иш ҳакини ҳисоблаш (табелни тўлдириш, ЖШДС ҳисоби, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти, пенсия жамғармасини  ҳисобга олиш, ягона ижтимоий тўлов ва ҳоказо).
  • Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича таннархни ҳисоблаш.
  • АҚҚ.
  • 1—Шакл (Бухгалтерлик баланси).
  • 2—Шакл (Молиявий натижалар бўйича ҳисобот).

Дастурнинг кўриниши

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан богланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish