Омборхона ҳисоби

  • Омборхона ҳисоби
«1UZ Омборхона» – турли ҳил ташкилотларда: битта омбордан иборат бўлган кичик ташкилотлардан, то кенг тармоқли омборларга эга бўлган ўрта ҳажмдаги ташкилотларнинг омборларига оид моддий активлар ҳисобини автоматлаштириш дастуридир. 
Маҳсулотлар ҳисоби омбор ҳисобидаги варақаларни олиб боришда асосланади. Дастур омбодаги товарлар қолдиғини кузатишни ва исталган сана учун қолдиқлар бўйича ҳисоботлар олиш имкониятини беради. Дастур товар айирбошлашини оптималлаштирувчи тахлилий ҳисоботларни яратиш имконини беради. Дастур содда,  қулай интерфесга эга ва фойдаланиш учун мутлақо тайёр.

Ечиладиган масалалар

Дастур имкониятлари:

  • ТМЗ бўйича қолдиқларини киритиш.
  • Кирим.
  • Жойдан жойга кўчирилиши.
  • Ҳаражат.
  • Харидор буюртмаси (маҳсулотни захирага қўйиш) – ҳужжат тизимда номенклатурани захирага олиш учун ишлатилади. Бу билан бирга омбордаги махсулот ҳажми камаймайди, фақатгина сотув учун товарлар қолганлиги ҳақидаги маълумот текширилади. Буюртма вақти ўтгандан сўнг дастур автоматик тарзда захирани бекор қилади ва товарни сотув учун қайтаради, шу билан бирга буюртмани бекор қилишни автоматик тарзда эмас балки қўлда амалга ошириш мумкин.
  • Товарни таъминловчига қайтариш – ҳужжат таъминловчига номенклатурадаги қайтарувларини қайд қилиш учун ишлатилади.
    ·  Товарни сотувчидан қайтиб келиши – ҳужжат сотувчидан номенклатурадаги қайтарувларини қайд қилиш учун ишлатилади
    ·  Инвентаризация
    ·  Ҳисоботлар

Дастурнинг кўриниши

Дастур бўйича кўп сўраладиган саволлар

«Омборхона» дастурида ТМЗ бўйича қолдиқларни қай тарзда киритиш мумкин?

Дастурда ТМЗ бўйича қолдиқларни «ТМЗ қолдиқларини киритиш» ҳужжати ёрдамида киритиш мумкин.

ТМЗ ҳисобини бир неччта омборлар бўйича олиб бориш мумкинми?

Ҳа, албатта, дастурда бир нечта омборлар бўйича ҳисоботни олиб бориш, ҳамда улар орасидаги ҳаракаталарни амалга ошириш мумкин.

ТМЗ ҳаракатини бир омбордан иккинчисига кўчишини қай тарза расмийлаштириш мумкин?

Дастурда «ТМЗни ҳаракатланиши» ҳужжати мавжуд, у орқали сиз ТМЗни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришингиз мумкин.

«Омборхона» дастурида мижоз учун «Юкҳат ҳисоб-фактураси» ҳужжатини расмийлаштириш мумкинми?

«ТМЗ ҳаражатлари» ҳужжатида Кодексда инобатга олинган «Ҳисоб-фактураси» шакли бўйича тақдим этмайди, чунки одатда ҳисоб-фактурасини бухгалтер расмийлаштиради. Аммо ҳужжат қоғозга чиқариб олиш шаклига эга, унинг асосида эса ҳисоб-фактурасини ёздириб олиш мумкин.

Дастур ТМЗларни акс эттириш учун ҳисоботни шакллантирадими?

Дастурда ТМЗ ҳисоби бўйича маълумотларни олиш учун кўплаб ҳисоботлар киритилган: «Моддий ҳисобот», «Товар карточкаси», таъминловчи, буюртмачи ҳамда юкларни ҳаракатланиши буйича ҳисоботлар ва ҳоказо.

Дастур бухгалтерлик ҳисоблари бўйича узатмаларни шакллантира оладими?

Дастурда узатмалар йук, чунки у омборчи учун мўлжалланган ва ТМЗ ҳисобини электрон шаклда олиб бориш учун мўлжалланган.

Фойдаланувчилар шарҳлари

– Мен икки фирма учун дастурни харид қилдим. Иккаловига ҳам «Ишлаб чиқариш» + «Омборхона» дастурларини ҳам олдим, мен улардан жуда мамнунман. Чунки «1UZ Омборхона» дастури мен учун ҳақиқий топилма бўлди! У бутунлай омборхона ҳисобини автоматлаштиради, ҳаттоки инвентаризация жараёнини ҳам. Маълумотларни тизимга киритиш, ҳаражатлар, ўзлаштириш ва товарни ҳисобдан чиқариш каби ҳаракатлар компьютер сичқончасини бир нечта босиш орқали амалга ошади, авваллари эса биз ҳар бир операция учун ярим соатгача вақтимизни сарфлар эдик! Дастур омборхонадаги товарлар ва материаллар қолдиқларини кузатиш имконини яратади: энди мен, нима қаерда жойлашганини ва уларнинг сонини аниқ биламан. бу билан бизнинг ҳодимларимиз керак бўлган товарни излаш учун камроқ вақт сарфламоқдалар. Энди қолдиқлар бўйича ҳисоботларни исталган сана учун олиш мумкин.
Дастурнинг интерфейси ҳам жуда ёқди: дастур кўриниши соддалигига қарамай у жуда кўп вазифали функционалларга эга. Дастур ёрдамида бизнинг омборхона ҳодимлари ўз ҳаракатларини тўғирлаш ва ўзаро келишишига маваффақ бўлишди, натижада эса истеъмолчи ўз буюртмасини янада тезроқ олади.
Товар яроқлик муддатини кузатиш имконияти мавжуд, натижада муддати ўтиб кетган товарларнинг сони 15% га камайди, ва энди бизда сақланадиган маҳсулотнинг сифатига ишонч билан кафолат бера оламиз.
Эльмира Ахмедшина, «Orto Best» и «Macro Food» фирмаларининг бош бухгалтери.

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан богланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish