1UZ Бухгалтерия. Мини

  • 1UZ Бухгалтерия. Мини
Мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишида кичик бизнеснинг муҳим ўрин тутишини инобатга олган холда, биз ҳам ёш тадбиркорлар ўз фаолиятини тўғри йўлга кўйишида зарур бўладиган ва профессионал кўникмалирини тезроқ, ортиқча сарфларсиз оширмоқчи бўлган ёш ҳисобчиларни қўллаб-қувватлашда ўз ҳиссамизни қўшишга қарор қилдик.

Эндиликда кичик бизнес бухгалтерлик вазифаларини автоматлаштириш учун «1UZ Бухгалтерия. Мини»нинг БЕПУЛ версияси мавжуд. Дастур таниқли ва тасдиқланган «1UZ Бухгалтерия ҳисоботи. Асосий» дастури асосида ишлаб чиқилган.

«1UZ Бухгалтерия. Мини» – бу:

  • бепул бўлган бухгалтерия ҳисоби дастури
  • тўлиқ ва қатъий тузилишга асосланган маълумотлар базасида ишлаш
  • ўсиб борувчи тартибда барча киритилган маълумотларни сақлаш: «Айланма қолдиқ қайдномаси», «Ҳисобварака бўйича айланма қолдиқ қайдномаси», «Ҳисобварақа карточкаси», «Бош китоб» ва бошқа керакли ҳамда фойдали асбобларнинг мавжудлиги
  • автоматик тарзда бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширувчи функционалларнинг мавжудлиги, бошқача айтганда ҳисобчининг ишини ишлаб чиқариш жараёнини рационаллаштиришга олиб келади
  • дастурни расмий қўллаб-қувватлаш: миллий ишлаб чиқарувчи томонидан янгилаш; кераксиз функционаллардан воз кечган холда, осон ўзлаштириш; дастурнинг янада кучлироқ турига барча ҳисоб маълумотлар базасини осон кўчириш

«1UZ Бухгалтерия. Мини» дастурий маҳсулот кимлар учун қизиқарли бўлади:

Бизнесни эндигина бошлаётганларга:
  • Сарф харажатларсиз корхонада бошланғич ҳисоб-китоб ишларини йўлга қўйиш учун
  • Махсус дастурий маҳсулотларни ишлатиш ҳисобдан бизнесни бошлаш жараёнидаги таваккалчиликларни камайтириш учун
  • Бизнес ўсиб бориши билан бирга, маълум вақтдан сўнг ҳисоб-китоб ишларини дастурий маҳсулотларни мукаммаллаштирилган версияларига осон ва қулайгина олиб ўтиш имкони учун
  • Эхтиёждан келиб чиқиб дастурий маҳсулот функционалалрни ўзгартириш, такомилаштиришга

Бухгалтерга:
  • Бухгалтерия ҳисоб-китоблари бир қатор масалалари ечими учун бепул расмий дастурий маҳсулот
  • Эндиликда ҳисоб-китоб учун ноъмалум тушунарсиз excel-жадвалларни излаш ва уларни аниқлигини доим текшириб бориш керак эмас
  • Эндиликда ҳисоб-китоблардаги рақамларнинг аниқлигига шубҳа қилиш керак эмас
  • Солиқ ҳисоботларини тайёрлашда вақтни, тежаб қолиш имконияти, сабаби, барча ҳисоблар аниқ ва равшан
  • Қонунчиликда ўзгаришлар юз беришига қараб дастурнинг ҳам янгиланиши

Талаба ёки эндигина иш бошлаётган бухгалтерга:
  • Бепул махсус дастурий маҳсулот бухгалтерия ҳисобидаги назарий билимларни амалиётда мустахкамлаш имконини беради
  • Яратилган ўтказмаларнинг нитижасини дархол кўриш имкони
  • Ўз устида ишлаб, бухгалтерия ҳисобидаги касбий маҳораларни ошириш имкони

Ўқув марказлари ва муассасаларига:
  • Бухгалтерия ҳисобини ўқитиш жараёнларида лицензион дастурни маҳсулотдан интерактив услубий қўлланма сифатида фойдаланиш имкони
  • Бухгалтерлик ўтказмаларни қоғозга ёзиб олишдан воз кечиш имкони
  • Ўқувчиларни билим олишида ёрдам берадиган бепул қўшимча қўлланма билан таъминлаш

Дастурининг хусусиятлари

Хусусияти «Мини» «Асосий»
Кимга мўлжалланган
  • хизматлар, кичик ҳажмдаги ёки бошланғич айланмаларга эга улгуржи ва чакана савдо
  • бухгалтерлик ҳисоби соҳасининг ёш мутаҳассислари
  • Улгуржи ва чакана савдо соҳаси
  • Хизмат кўрсатиш соҳаси
  • Ишлаб чиқариш соҳаси
  • Умумий овқатланиш соҳаси
Қўл ўтказмалари
ТМЗнинг кирими ва сотилиши
Ҳисобнинг анализи (ҳисобот)
Бош китоб(ҳисобот)
Ҳисобнинг карточкаси (ҳисобот)
Айланма-қолдиқ ҳисоботи
Банк кўчирмаси
Ойлик иш ҳақининг ҳисоби
Ҳужжатларни электрон ҳолда етказиш
ИЖПХ реестрини шакллантириш
АВ ва НМАларнинг эскиришини ҳисоблаш
Бегона ташкилотларнинг ҳизмати
Материал ҳисобот
Валюталар бўйича операциялар
№1 ва №2 формаларининг шакллантирилиши
ЯСТ, ДС, ЯИТ ва ПФ хисоби
Таннарх ҳисоби
Таом таннархининг қўшимчалари билан ҳисоблаш
Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги бўйича ҳисобот
Тармоқдаги қўшимча иш ўринлари
Қўшимча модулларни улаш имконияти*
Базанинг автоматик архивланиши
Ҳар кварталдаги янгиланишлар заруратга кўра**
Дастурга ўргатишнинг бепул соатлари 0с. 10с.
Дастурни созлаш қуроллари

16

21

Маълумотномалар сони

41

56

Ҳужжат турлари сони

17

70

Ҳисобот кўринишлари сони

5

74

Регистрлар сони

19

26

Дастурни ўрнатишдаги ёрдам мустақил ўрнатиш дистанцион ўрнатиш имконияти ва телефон орқали маслаҳатлар
Дастурнинг сервис қўллаб-қувватланиши маркази сайтдаги онлайн материаллар сайтдаги онлайн материаллар, биринчилик тартибида телефон ва электрон почта орқали маслаҳатлар

* Қўшимча модуллар: Ишлаб чиқариш, Улгуржи савдо, Омборхона, Кадрлар бўлими
** Қонунчиликдаги ўзгартиришлар ёки дастурга қўшимча ишланмалар киритилган холда

«1UZ Бухгалтерия. Мини» дастур функционалининг батафсил рўйхат бу ерда

Экранлар кўринишининг мисоли

Дастур бўйича энг кўп бериладиган саволлар

EXCEL файлда бухгалтерия ҳисобини юритишдан кўра дастурда юритишнинг афзалликлари.

Биринчидан: киритилган барча маълумотлар ягона базада сақланади. EXSEL файлида эса кўпгина қўшимча файллар яратиш керак бўлади, чунки битта файлда асосий восита, ТМЗ, иш хақи, кирим, чиқим ҳисобини юритиш имкони йўқ. Ҳисобот даври охирида эса шу файлларнинг нусхасини янги ҳисобот даври учун яратишга тўғри келади. Бундай ноқулайликлар махсус дастурларда бўлмайди.
Иккинчидан: Дастурда солиқ органларига ҳисобот тайёрлаш учун: «айланма- қолдиқ қайдномаси», «бош китоб» каби ҳисоботлар мавжуд.
Учинчидан: Бизнес кенгайтирилганда, дастурнинг мукаммал талқинига ўтиб, нафақат қолдиқларни балки амалга оширилган ўтказмаларни қўллаш мумкин.

Қўл ўтказмаларни киритиш имкони борми?

Ҳамма хўжалик операцияларни «Қўл ўтказмаларни киритиш» ҳужжати орқали амалга ошириш мумкин. Қўл ўтказмаларини камайтириб,автоматлаштириш жараёнини кенгайтириш учун «Компакт» ва «Асосий» дастурларнинг талқинини кўринг.

Дастурнинг «Демо» талқинида ўтказмалар сони бўйича чеклаш борми?

Ўтказмалар сони бўйича чеклаш йўқ. Лекин «Демо» талқинида мукаммал функционаллардан фойдаланиш имконияти бор.

Бош китобдаги барча бухгалтерия ўтказмаларни қаерда кўриш мумкин?

Бош китоб ҳисобот даври бўйича барча ҳисоб варақларини ўз ичига қамраб олади. Бунинг учун ўтказмалар «Ўтказиш» статусида бўлиши керак. «Бош китобни» «Ҳисоботлар» бўлимидан ва панелдаги иссиқ тугмачалар орқали ҳам шакллантиришингиз мумкин.

Нега баъзи ҳужжатларни ўтказиш имкони бўлмаяпти? Мисол учун: Хона ижарасига ҳисоб фактура тақдим қилинди ва « Кўрсатилган хизматлар» ҳужжати яратилди, лекин бу ҳужжатни фақат сақлаш мумкин, ўтказмасини эса ўтказиш имконияти йўқ?

Дастурнинг «Мини» талқинида бу ҳужжатни автоматик ўтказишнинг иложи йўқ, бу ҳужжатнинг ўтказмасини «Ўтказмаларни қўлда киритиш» ҳужжати орқали ўтказишингиз мумкин. Бундай ҳужжатларнинг автоматик ўтказмалари «Компакт» ва «Асосий» дастур талқинларида бор.

Дастурни қўллаш бўйича йўриқнома қаерда жойлашган?

Дастурни қўллаш маълумот системаси билан экраннинг ўнг бурчагидаги «?» белгиси босиш орқали танишишингиз мумкин. Жорий фаол ойналар активлаш жараёнида дастурнинг «Маълумотномалар» бўлими доимо бор маълумотномани кўрсатади.

Бирламчи рақамларни ёки «Айланма-қолдиқ қайдномаси» ҳисоботи орқали бирламчи ҳужжатларга ўтиш мумкинми?

Ҳа мумкин. Бирламчи ҳужжатларни кўриш учун АКК керакли ҳисобварақни белгилаб, ҳисобвараққа кириш мумкин.

Автоматик ўтказмалар қайси ҳужжатлар орқали шаклланади?

Дастурнинг «Мини» талқинида автоматик ўтказмалар қуйидаги ҳужжатлар орқали ўтказилади: Ҳисобварақлар бўйича қолдиқларни киритиш», “Қўл ўтказмаларни киритиш», « Банк кучирмаси», «Пластикка тўловлар», «Юк хат ҳисоб фактураси», «Тўлов қайдномаси», «Кирим юк хати», «Чиқим касса ордери», «Иш ҳақини ҳисоблаш».

Дастурни активлаштиришдаги хатолик

Дастур ўрнатилгандан сўнг сизнинг иш столингизда “1UZ Бухгалтерия. Мини” ёрлиғи пайдо бўлади. Бу ёрлиқни администратор ҳуқуқлари билан ишга тушириш керак. Буни қандай амалга ошириш бўйича маълумот қуйида келтирилган.

Дастур ўрнатилди ва активлаштирилди. Энди нима қилиш керак?

Дастур ўрнатилиб активлаштирилганидан сўнг “Қўшиш” тугмасини босиб дастлабки маълумотлар базасини яратиш керак. Янада мукаммал йўриқномани бу ердан топишингиз мумкин.

SQL хатоси

Агарда янги маълумотлар базасини яратаётганингизда маълумотлар базасининг сервери номланишида номлар мос келмаган холатда “Компютер” ёрлиғи орқали “Хизматлар” бўлимида қавснинг ичида келтирилган ёзув билан яратилаётган янги маълумотлар базасининг сервери номини солиштиринг. Батафсил йўриқнома билан қуйидаги манзил бўйича танишишингиз мумкин.

«1UZ Бухгалтерия. Мини» бепул дастурини юклаб олиш

МУХИМ!

  • Дастурни ва дастур компоненталарини тўғри ўрнатиш.
  • Дастурни администратор ҳуқуқи орқали ишга тушириш.
  • Маълумотлар базасини тўғри яратиш.

Бунинг учун, дастурни ўрнатишдан аввал дастурни созлашда ёрдам берувчи йўриқномалар билан танишиб чиқинг. Бу дастурни ўрнатиш ва фойдаланиш жараёнида келиб чиқадиган хатолар сонини камайтиради.
Дастур юзасидан савол ва таклифларингизни mini@1uz.uz сайтида, facebook даги манзилимизда ёки бизнинг форумимизда кутиб қоламиз. Мурожаатларга жавоблар кечиккан холатларда бизни тушунишингизга умидвормиз.

«1UZ Бухгалтерия. Мини» практикуми

«1UZ Бухгалтерия. Мини» дастурида ишлашни ўргатувчи методик материаллар «1UZ Бухгалтерия. Мини» практикуми саҳифасида эътиборингизга хавола қилинган.
Саволларингиз ва таклифларингиз туғилган холатларда уларни facebookдаги саҳифамизда, форумимизда қолдиришингиз мумкин, ёки бевосита бизнинг mini@1uz.uz электрон почта манзилимизга юборишингиз мумкин.

Yuqoriga qaytish