Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати

  • Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати

Дастурни сотгандан сўнг мижозлар билан алоқани узмаймиз, аксинча…

Фойдаланувчилар билан яқиндан, самарали ҳамкорлик қилиш, уларни ҳамкорлигимиз жараёнида қўллаб-қуватлаш мақсадида, компаниямиз томонидан 1UZ сервис хизмати махсус бўлими тузилган. Мазкур сервсис хизмати кўп тармоқли пуллик ва текин хизматларни таклиф қилади. Бўлим мутаҳассислари ҳар доим сизни хизматингизга мунтазир: улар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда вужудга келадиган саволлар ва муаммолар юзасидан фақатгина маслаҳатлар берибгина қолмай, балки дастурда ишлашни биринчи босқичидан тортиб барча соҳасида сизни қўллаб-қувватлайдилар.

1UZ сервис хизмати фойдаланувчиларга ниҳоятда ғамхўр ва эътиборлидир. Сизларнинг ҳар бирингиз биз учун қадрлидирсизлар. Ҳеч бир хоҳиш, эҳтиёж ва таклифларингиз эътибордан четда қолмайди. Ҳар бир қилган қўнғироқ биз учун муҳим, ҳар бир саволингизга жавоб беришга тайёрмиз. Фойдаланувчилар билан яқиндан ҳамкорлигимиз ва уларнинг ҳар бирини шахсан билишимизни ғурур билан айтиш мумкин. Гап шундаки, 1UZ сервис хизматида эътиборли, ғамхўр ва кўнгли кенг, масъулиятли ҳодимлар ишлайди.

Қўллаб-қувватлаш хизматининг асосий принциплари:

  • мижозларга улар кутганидан ҳам кўпроғини бериш
  • ҳушмуомалалик ва огоҳлик,
  • ўз ишининг устаси ва ишончлилик

Биз дастурни бухгалтерларнинг бевосита иштирокида айнан шу соҳа ҳодимлари учун яратганмиз. 1UZ сервис хизмати ҳам шундай бу – бош сифати-касбий мохирлик бўлган малакали мутаҳассислар жамоасидир. Сервис хизматидаги ҳар бир ходим, бош бухгалтер даражасидаги билим, кўникмалар ва тажрибага эга бўлиб, мутаҳассисликлари бўйича мунтазам амалиётни ўтиб келишмоқдалар.

Муаммолар ечимида ёлғиз қолиб кетмайсиз!

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish