1UZ КУРЬЕР

  • 1UZ КУРЬЕР

Ҳурматли 1UZ Бухгалтерия фойдаланувчилари!

 ООО BePro Norma компанияси сиз учун ҳужжатларни жўнатиш ва қабул қилишга мўлжалланган, янги 1UZ КУРЬЕР дастурини ишга туширди.

Бу хизмат Давлат солиқ қўмитаси электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ЭРИдан фойдаланиб 1UZ Бухгалтерия тизимида шаклланган асосий ҳисоб ҳужжатларини тўғридан-тўғри  дастурингиздан имзолаш, жўнатиш ва қабул қилиш имкониятини беради. Барча имзоланган файллар 1UZ дастуридаги ҳужжатлар билан боғлиқдир, яъни  бирламчи ҳужжатлар бевосита дастурда акс этади. Шунингдек, имзоланган ҳужжатларнинг барчаси фойдаланувчи компютери ва «Архив 1UZ Курьер»да  сақланиб қолади.

1UZ Курьер дастуридан фойдаланмайдиганлар учун 1UZ Курьер WEB хизмати таклиф этилади. Ушбу сайт 1UZ тизимига боғлиқ бўлмаган  ҳолда мустақил  ишлаш имконини беради.  Энг аввало, сиз учун солиқ қўмитаси томонидан берилган СТИР (солиқ тўловчининг индефикацион рақами) лозим бўлади. Шундан сўнг,  E-IMZO модулини юклаб олиб ишни бошлашингиз мумкин.

1UZ КУРЬЕР жорий этиш асослари ва қонунийлиги:

1UZ КУРЬЕРнинг ишлаш механизми 2003 йил 11 декабрдаги 562-II-сонли “Электрон рақамли имзо тўғрисида”, 2004 йил 29 апрелдаги 611-II-сонли “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”, 2004 йил 29 апрелдаги 613-II-сонли “Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ва бошқа қонуности ҳужжатларга мос равишда ишлаб чиқарилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ҳулосаси ва Молия вазирлигининг тушунтиришларига эга.

1UZ КУРЬЕР афзалликлари:

  • Қулай: Шаклланган электрон ҳужжатларни етказиш ва ЭРИ билан  қайта қабул қилиш дастурингизда бир тугма босиш орқали амалга оширилади. Энг асосийси, эхтимол энг муҳими – бирламчи ҳужжатларингиз қўлостингизда, сичқонча ва клавиатура масофасида эканлигидир. Шунингдек, дастурда имзоланган ҳужжатлар манбаасига боғланиш ва кўриш имконияти мавжуд;

  • Тез: Барча жараён ҳужжат жўнатиш, имзоланиш ва қайта етказиб бериш учун  бир неча сония етарли;

  • Арзон: Ҳужжатларни оддий йўл билан икки томонга жўнатиш вақтни кетказишдан ташқари маълум бир маблағ қийматига ҳам эга. Бу хизмат тури  1UZ КУРЬЕРдан  бир неча баробар қимматроқдир. Бундан буён сиз қўшимча ходимлар ёки қоғоз ҳужжатлар етказиб бериш хизматларини ёллаш ҳаражатларидан сохидсиз;

  • Содда. Бизнинг тизим –  «жўнатдим-қабул қилдим» шиори остида ишлайди, ортиқча ҳеч нарса йўқ. У электрон почта тамойилларига асосланган.  Ҳар қандай қўшимча ва мураккаб хусусиятлар, рўйхатга олишлар  мавжуд эмас.

1UZ КУРЬЕР қандай ўрнатилади?

ООО BePro Norma компанияси ишлаб чиқарган 1UZ КУРЬЕР дастурий таъминоти  БЕПУЛ тақдим этилади.

1UZ КУРЬЕР «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий», «1UZ Бухгалтерия. Компакт», «1UZ Бухгалтерия. Мини»   дастурий маҳсулотларнинг стандарт қисмига киради. Дастурларнинг интерфейсида 1UZ Курьер қўшимча «Курьер» ёрлиғида тақдим этилиб, ЭРИ имзосини қўйиш, ҳужжатларни жўнатиш ва қабул қилиш вазифаларини бажаради.

Агар сиз юқорида санаб ўтилган дастурларда ишлаётган бўлсангиз, электрон ҳужжатларни имзолаш ва жўнатиш янги имкониятидан фойдаланишни истасангиз «Файл» бўлими бош менюсидаги «Янгилаш» тугмасини босишингиз етарлидир.

1UZ тизимида ишламайдиганлар эса http://docs.1uz.uz  да   1UZ Курьер дастурининг WEB кўринишидан фойдаланишлари мумкин

1UZ КУРЬЕРдан фойдаланиш ва тарифлар.

1UZ КУРЬЕРда ишлаш учун аввал, оммавий оферта билан танишиб чиқиб, ундаги шартларга рози бўлишингиз керак. 1UZ КУРЬЕР дастури илк фойдаланувчиларга 20 та электрон ҳужжат юбориш ва қайта қабул қилишни  бонус тарзида бепул тақдим этади. 20 та электрон ҳужжат юборилиб, қабул қилингандан сўнг тизимда тарифлаш бошланади. Бир электрон ҳужжат жўнатиш хизмати қуйидагича нархланади*:

Ойма-ой, охирги иш куни тизимда фойдаланилган ҳизматлар тўлови учун ҳисобварақ шаклланади ва фойдаланувчига электрон равишда 1UZ КУРЬЕР орқали юборади. Уни кирувчи ҳужжатларингизда тарифингиз бўйича  тўлов ҳисобварағи кўринишида  топасиз. Биз сизга ҳисобварақ бўйича тўловни амалга оширганингиздан сўнг, электрон ҳисобварақ-фактурани юборамиз.  Ушбу ҳисобварақ-фактурани имзолаб кейинги ойнинг 5 (беш) қалендар куни мобайнида бизга  қайтарсангиз 1UZ КУРЬЕР хизматларидан фойдалананишни давом эттира оласиз.

Агар юқорида кўрсатилган  шартларни 6 (олти) календар куни давомида бажармасангиз  дастур хизматлари сиз учун тўхтатилади.

   ООО «BeProNorma»  ва қўлловчилар ўртасидаги барча ҳужжатларни имзолаш  ва юбориш 1UZ Курьер дастури орқали амалга оширилади.

Бонуслар.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, 1UZ Курьер дастурини юклаб олгач биринчи бонус сифатида сизга 20 та ҳужжатни имзолаб/юбориш имкони берилади. Сиз томондан жўнатилган ҳужжатлар бизнинг тизимда  рўйхатига олинмаган фойдаланувчига юборилса ва у ҳужжатни тизимдан фойдаланган ҳолда имзолаб сизга қайтарса,  ҳисобингизга қўшимча 5 та ҳужжат бепул етказма қўшилади. Мисол учун, сиз 10 та ҳисобварақ-фактурани контрагентларга юбордингиз. Улар ичида бизнинг тизимда рўйхатга олинмаган бир неча фойдаланувчилар бўлса,  ҳар юборилган 5 та ҳужжатга 5 тадан бонус қўшилиб, сизнинг баланс 50 та етказмага эга бўлади. Бонуслар ва ҳизматдан фойдаланиш миқдорий ҳисобидаги жорий ҳолатни «Баланс» майдонида кўришингиз мумкин.

Балансингиз фақат юборилган ва якунланган ҳужжатлар тарифи бўйича ҳисобланади. Мисол, сиз ҳисобварақ-фактурани имзолаб ҳамкорингизга жўнатсангиз ва у ўз навбатида ҳужжатни имзолаб сизга қайтариб юборса,  сиз фақатгина битта ҳужжатни етказиш тарифини тўлайсиз. Агарда, ҳамкорингиз ўша ҳисобварақ-фактурани имзолаб,  қайта жўнатмаса сиз хизмат учун  тўламайсиз. Бу мисол  ўзаро ЭРИ талаб этиладиган икки томонлама муносабатлар ҳужжатларини расмийлаштириш ҳолатларига тўғри келади.

Бир томондан имзоланишни талаб этадиган ҳужжатларни жўнатиш ҳолатлари жўнатувчи учун ўша заҳоти тарифланади.

* Нарҳлар «BePro Дастурчилар маркази» МЧЖ томонидан тақдим этилган.

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Ҳужжатлар қандай қилиб имзолашга юборилади?

Тегишли ҳисобварақ-фактурани танланг, ҳужжатнинг чоп этиладиган шаклини очинг ва унга ўтинг, «Имзолаш/юбориш» тугмасини босинг. Шундан сўнг, дастур ЭРИни улашни сўрайди, агарда ЭРИ уланган бўлса ЭРИга маҳфий сўзни (парольни) киритишингиз лозим. Ҳужжатингиз 1UZ тизими орқали жўнатилади.

Менга юборилган ҳужжатлар борлигини қандай билса бўлади?

«Курьер» ёрлиғини очинг, “Қабул” тугмасини босинг, дастур 1UZ тизимига мурожаат қилади ва сиз учун юборилган ҳужжатларни кўрсатади.

Ҳужжат имзоланганини қандай текширса бўлади?

«Курьер» ёрлиғини очинг, “Кирувчи” (ёки “Чиқувчи”) варақ-формани очинг, кўриб чиқмоқчи бўлган ҳужжатни танланг ва “файл тўғрисида батафсил” тугмасини босинг. Ҳужжатнинг таркибий қисмлари, шу жумладан ЭРИ маълумотлари бўйича янги ойна очилади.

Бу маълумотлар қаерда сақланади?

Дастур ҳужжатларни D дискидаги (D диски йўқ бўлса, унда С дискида) «Архив 1UZ Курьер» папкасида сақлайди, бу папканинг ичида ҳар бир контрагент учун ўзининг папкаси яратилади, мазкур папканинг номи Контрагентнинг СТИРидир. Контрагент папкасида унга тааллуқли бўлган ҳамма ҳужжатлар сақланади.

Имзоланган ҳужжатларни заҳирада сақлаш (резервирование) имконияти борми?

Мазкур имконият яқин вақтда ишга туширилади, юридик масалалар бўйича маслаҳатлар олиняпти.

«Баланс» ойнача нимани англатади?

Ушбу “ойнача” “1UZ Курьер”тизимида миқдорий ифодада ҳисобингиздаги баланс (қанча ҳужжатларни жўната олишингиз) кўрсатилган. Ҳар бир тўловингиз билан ёки бонуслар тизими орқали унинг сони кўпайиб боради (тўпланади). Ҳар бир жўнатилган ва ортга қабул қилинган ҳужжат билан бу сон биттага камаяди.

Хизматлар нархи қанақа ва улар қандай тўланади?

Электрон ҳужжатларни жўнатиш тарифлари нархлар саҳифасида келтирилган.

Тизимда рўйхатга олиниш керакми?

Рўйхатга олиниш талаб этилмайди.

Абонент тўловлари борми?

Абонент тўловлари йўқ.

Текширувчилар электрон ҳужжатни қабул киладиларми?

Ҳа, албатта, қабул қиладилар. Модомики, ЭРИ қонуний тасдиқланган ҳужжатлар сирасига киритилган экан, хоҳ у электрон шаклда бўлсин, хоҳ қоғозда, давлат ташкилотларининг барча талабларга жавоб беради. Бу савол юзасидан биз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига мурожааат этганмиз ва уларнинг тасдиқловчи жавобларини олганмиз.

Мурожаат учун телефон рақамларимиз: +998971 230-45-17

Yuqoriga qaytish