1UZ Бухгалтерия. Компакт

  • 1UZ Бухгалтерия. Компакт

«1UZ Бухгалтерия. Компакт» қуйидагилар учун қизиқарлидир:

Бошланғич бизнес вакилларига:

  • унча катта бўлмаган маблағ эвазига махсус дастурий таъминотдан фойдаланиб бизнеснинг бошланғич даврларданоқ бизнес рискларини камайтириш;
  • чакана ва улгуржи савдо, шунингдек, хизматлар сохасида фаолиятни юритишга мўлжалланган ихчам ва керакли иш қуроллари тўплами;
  • бошқарув жараёнида тўғри қарорларни қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тезкор чиқариб бериш имконини берувчи хисоботлар ва хужжатларнинг кенгайтирилган тўплами.
Бухгалтерлар учун:

  • бухгалтернинг иш жойини тўлиқ автоматлаштириш учун зарур бўлган иш қуролларининг ихчам тўплами;
  • ташкилотдаги ҳисобнинг юритилиши учун зарур бўлган бухгалтерлик ўтказмаларини шакллантирувчи ҳужжатларнинг йирик рўйхати;
  • раҳбарият ва солиқ хисоблари учун тайёрланадиган ҳисоботларни шакллантиришдаги вақтнинг тежалиши.

Дастурининг хусусиятлари

Ҳусусияти «Мини» «Компакт» «Асосий»
Ким учун?
  • хизматлар, кичик ҳажмдаги ёки бошланғич айланмалга эга улгуржи ва чакана савдо
  • бухгалтерлик ҳисоби соҳасининг ёш мутаҳассислари
  • ривожланиб бораётган улгуржи ва чакана савдо
  • хизмат кўрсатиш соҳасидаги бизнес
  • Улгуржи ва чакана савдо соҳаси
  • Хизмат кўрсатиш соҳаси
  • Ишлаб чиқариш соҳаси
  • Умумий овқатланиш соҳаси
Қўл ўтказмалари
ТМЗнинг кирими ва сотилиши
Хисобнинг анализи (хисобот)
Бош китоб(хисобот)
Хисобнинг карточкаси (хисобот)
Айланма-қолдиқ хисоботи
Банк кўчирмаси
Ҳужжатларни электрон ҳолда етказиш
Ойлик иш хақининг хисоби
ИЖПХ реестрини шакллантириш
АВ ва НМАларнинг эскиришини хисоблаш
Бегона ташкилотларнинг хизмати
Материал хисобот
Валюталар бўйича операциялар
№1 ва №2 формаларининг шакллантирилиши
ЯСТ, ДС, ЯИТ ва ПФ хисоби
Таннарх хисоби
Таомнинг таннархини қўшимчалари билан хисоблаш
Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги бўйича хисобот
Тармоқдаги қўшимча иш ўринлари
Қўшимча модулларни улаш имконияти*
Базанинг автоматик архивланиши
Ҳар кварталдаги янгиланишлар заруратга кўра**
Дастурга ўргатишнинг бепул соатлари 0 6 10
Дастурни созлаш қуроллари

16

17

21

Маълумотномалар сони

41

42

56

Хужжат турлари сони

19

40

70

Хисобот кўринишлари сони

5

32

74

Регистрлар сони
19
19
26
Дастурни ўрнатишдаги ёрдам мустақил ўрнатиш Дастурни мустақил ўрнатиш ва дистанцион ўрнатиш имконияти Дистанцион ўрнатиш имконияти ва телефон орқали маслахатлар
Дастурнинг сервис қўллаб-қувватланиши Cайтдаги онлайн материаллар Cайтдаги онлайн материаллар, телефон ва электрон почта орқали маслахатлар Cайтдаги онлайн материаллар, биринчилик тартибида телефон ва электрон почта орқали маслахатлар

* Қўшимча модуллар: Ишлаб чиқариш, Улгуржи савдо, Омборхона, Кадрлар бўлими
** Қонунчиликдаги ўзгартиришлар ёки дастурга қўшимча ишланмалар киритилган холда

Дастур бўйича энг кўп бериладиган саволлар

«1UZ Бухгалтерия. Компакт» «1UZ Бухгалтерия. Мини»дан қайси асосий функционаллари бўйича фарқ қилади?

«Компакт» «Мини» га қараганда анча кенгайтирилган хужжатлар рўйхатига эга. «Солиштирма далолатнома», «Кўрсатилган хизматлар», «Хисоб фактураси», «Ойни ёпиш», ва «Материал хисобот» каби бухгалтерларнинг дастурдан фойдаланиш жараёнида кўп мурожаат қиладиган хужжатлар ва хисоботларни ўзида мужассамлаштирган.

«1UZ Бухгалтерия. Компакт»да қандай фаолият турларини юритиш мумкин?

«Компакт»да чакана ва улгуржи савдо, хизматлар сохасида фаолият юритувчи ташкилотларнинг бухгалтерлик хисобини юритиш мумкин.

«Компакт»нинг янгиланишлари қанча вақт оралиғида чиқариб борилади ва бу янгиланишлар неча пул туради?

«Компакт»нинг янгиланишлари юклаб олиш учун хар чоракда чиқариб борилади ва биринчи уч ойи бепул тақдим этилади.

Ташкилот автомобилларни қайта таъмирлаш ишларини олиб бормоқда ва хизмат хақини терминал орқали қабул қилмоқда. Бу операцияни дастурда қандай қилиб акс эттириш мумкин?

Дастурда бундай операцияларни акс эттирувчи хужжат кўзда тутилган, аммо бу хужжат «Компакт» версиясида активлаштирилмаган. Бу хужжатдан фойдаланиш учун «Асосий» версиясини харид қилишингизни тавсия этамиз. Шунинг учун «Компакт»да терминал орқали хизмат кўрсатиш операциясини «қўл ўтказмалари» ёрдамида амалга оширишингиз мумкин. «Қўл ўтказмалари» ни «Умумий» бўлимидаги тезкор тугмалар қаторидан топишингиз мумкин.

Кейинчалик «Компакт» версиясидан «Асосий» версиясига онсонлик билан ўтиш имконияти борми ва бунинг учун неча пул тўлаш керак?

«Компакт»дан «Асосий» версиясига ўтиш жараёни жуда енгил бўлиб, «Файл» бўлимидаги «Лицензия хақида маълумот»га лицензияловчи калитни киритиб, янгиланишларни юклаб олиш етарлидир. «Компакт»дан «Асосий»га ўтиш нархи 3 ЭКИХ.

«1UZ Бухгалтерия. Компакт» дастурини бепул юклаш

МУХИМ:

  • Дастурни ва дастур компоненталарини тўғри ўрнатиш.
  • Дастурни администратор хуқуқи орқали ишга тушириш.
  • Маълумотлар базасини тўғри яратиш.

Бунинг учун, дастурни ўрнатишдан аввал дастурни созлашда ёрдам берувчи йўриқномалар билан танишиб чиқинг. Бу дастурни ўрнатиш ва фойдаланиш жараёнида келиб чиқадиган хатолар сонини камайтиради.
Муаммоларга дуч келган холатингизда мурожаатларингизни info@1uz.uz сайтида, facebook даги манзилимизда ёки бизнинг форумимизда кутиб қоламиз. Мурожаатларга жавоблар кечиккан холатларда бизни тушунишингизга умидвормиз.

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан богланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish