«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий»

  • «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий»

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури соддалаштирилган солиққа тортиш тизимидаги тижорат фаолиятини юритувчи, ягона солиқ тўловчи кичик ва ўрта бизнес ташкилотларида бухгалтерлик ҳисобини автоматлаштириш учун мўлжалланган. Автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига қатьий риоя этган ҳолда ишлайди.

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» корхонанинг бухгалтерия хизмати олдида турган асосий вазифаларни амалга оширади ва бухгалтерия ҳисобининг деярли барча соҳаларини қамраб олади. Ушбу дастур кичик функцияларга эга бўлган ишлаб чиқариш, умумий овқатланиш ва улгуржи савдо фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам беради. Шунингдек, анча кенг функцияларга эга бўлган яна икки модул ҳам мавжуд бўлиб, улар бевосита «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» билан узвий боғлиқ ҳолда ишлайди.

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий. Ишлаб чиқариш» модули ишлаб чиқариш фаолиятидаги бухгалтерлик ҳисобининг кўшимча функционалига эга. Ушбу модул керакли хом ашёларни ишлаб чиқариш жараёнига узатишдан тортиб, то тайер маҳсулотларни чиқаришгача бўлган ишлаб чиқариш жараёнларининг ҳисобини олиб бориш имкониятини беради.

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий.  Улгуржи савдода» модули улгуржи савдога мос қўшимча функционалга эгадир ва ТМЗ бирламчи маҳсулотидан бошлаб то Шартномалар кесимидаги Давлат божхона декларацияси, инвойс ва шартнома бўйича олдиндан тўлов фоизи каби қўшимча кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда контрагентлар бўйича маълумотларни ҳисобга олиш имкониятини яратади.

1UZ Бухгалтерия. Мини

Ечиладиган масалалар

Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштирувчи дастур Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига қатъий мувофиқликда яратилган.

Банк ва касса операциялари:

  • Контрагентлар билан ҳисобларни тўлов топшириқномалар ва ордерлар билан олиб бориш. Бунда автоматик тарзда контрагентлар билан ҳисоб счетларини ва контрагентлар билан аванс счетларини (аванснинг автоматик тарзда ўтказилиши) назорат этади.
  • Касса операцияларини «Кирим касса ордер»лари орқали юритиш (банкдан нақд пул иш ҳақи учун олиш, сотиб олувчилардан нақд пул тушуми (шунингдек чакана), ҳисоботдаги шахслар томонидан нақд пул қайтарилишида, кредит ва займлар бўйича нақд пул тушумлари) ва «Чиқим касса ордер»лари орқали юритиш (иш ҳақини тўлаш, банкга нақд пул киритиш, нақд пул инкассацияси, ҳисоботдаги шахсга нақд пул бериш, етказиб берувчига нақд пул орқали ҳисоб-китоб, сотиб олувчига нақд пул қайтарилиши).

Асосий воситалар ва номоддий активлар:

  • Асосий воситалар (АВ) ва номоддий активлар (НМА) бўйича ҳисобга киритиш, монтажга юбориш, модернизация этиш, бўлимдан бўлимга ўтказиш, сотиш ва чиқариб юбориш операцияларини амалга ошириш.
  • АВ ва НМА ҳар хил йўллар билан амортизациясини ҳисоблаш (чизиқли, қолдиқнинг камайиши, ишлаб чиқариш параметрлари бўйича ва сонлар йиғиндиси бўйича).
  • Асосий воситаларни қайта баҳолаш.

Товар-моддий захираларнинг ҳисоби ва хизматлар:

  • Товар ва хизматларни кирим ва чиқим қилиш, ҚҚС миқдорини белгилаган ҳолда, бунда корхона ҚҚС тўловчи бор ёки йўқлигига қараб, контрагентларга олдин тўловларнинг автоматик тарзда ўтказилиши, сотилган товарларни қайтариш.
  • FIFO и AVECO методи орқали омбордаги махсулотлар ҳисоботини юритиш.
  • Сотиб олувчиларнинг буюртмасига асосан махсулотларни брон (заҳира)га олиш.
  • Улгуржи ва чакана савдо ҳисобини юритиш.
  • Товар ва моддий ҳисоботлар.
  • Юкхат орқали материалларни ишлаб чиқариш ва ҳаражатлар учун ҳисобдан чиқариш, ТМЗ инвентаризацияси (рўйхатини олиб бориш), бунда ТМЗ етишмовчилиги ва кўплиги натижаларини ҳисобга олган холда.
  • Ишлаб чиқариш меъёрларини яратиш, билвосита ҳаражатларни тақсимлаш, ишлаб чиқариш таннархининг ҳисоб-китоби, тайёр маҳсулотларни белгиланган нархларда сотиш.
  • Умумий овқатланиш жойларидаги таомларнинг таннархини ҳисоблаб чиқариш.

Контрагентлар билан ҳисоб-китоб:

  • Сўмда ва чет эл валютасида ҳисоб-китобни амалга ошириш. Бунда курс фарқи операцияни амалга оширилган санасида ва ойнинг охирида автоматик тарзда акс эттирилади.
  • Контрагентлар билан авансларнинг атвоматик равишда акс эттирилиши ва ўтказилиши.

Ташкилот ишчиларининг кадрлар бўйича шаҳсий ҳисоби:

  • Жисмоний шаҳслар (паспорт бўйича маълумотлар, алоқа реквизитлари).
  • Ходимларни ишга олиш, бўлимдан бўлимга ўтказиш ва ишдан бўшатиш.

Ташкилот ишчиларининг кадрлар бўйича шаҳсий ҳисобини қўшимча дастур «1UZ Ходимлар бўлими» ёрдамида кенгайтириш мумкин. Бу дастурни «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури билан интеграция қилиш мумкин. Бунда у алоҳида ёрлиқ бўлиб қўшилади ва маълумотлар базаси бухгалтерия ва кадрлар бўлими учун ягона бўлади. Шунингдек, кадрлар ва бухгалтер учун 2та алоҳида иш ўрни яратса ҳам бўлади.

Ойлик маошни автоматик тарзда ҳисоблаш ва ушлаб қолиш:

  • Ойлик маошнинг ҳаражатлар ҳисобида акс эттирилиши (администрация, ишлаб чиқариш).
  • «Штат жадвалида» ўзгартишлар асосида ишчилар ойлигининг автоматик тарзда ўзгариши.
  • Аслида ишланган вақтдан келиб чиққан ҳолда ойлик маош ҳисоби.
  • Таътилга чиқиш тўловилариниг ҳисоблари.
  • Касаллик варақалари бўйича ҳисоблар.
  • Жисмоний шахсларнинг солиқлари бўйича солиққа солишнинг махсус тартиби асосида бошқа тўловларнинг амалга оширилиши (моддий ёрдам, ишдан бўшатиш нафақаси, зарарли, оғир ва салбий иқлим шароитлари учун қўшимча тўловлар).
  • Ойликнинг солиққа солинадиган ва солинмайдиган моддаларини, солиққа солишнинг маҳсус тартибли моддаларни, шунингдек, ишчиларнинг шахсий имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа (ЖШДС) солишнинг ҳисоби. Ходимларнинг ИЖПҲ ларидан автоматик тарзда ЖШДС суммасидан ва ойликдан ушлаб қолинадиган ўтказмалар амалга оширилади (пенсия жамғармаси, касаба уюшмаси).
  • Ойликдан бошқа ушлаб қолишларнинг ҳисоби (алиментлар, партия тўловлари, кредитга олинадиган товарларга).
  • Солиққа солинадиган ва солинмайдиган моддаларни ҳисобга олган холда ходимнинг ойлик бўйича Ягона ижтимойи солиғи (ЯИС) ҳисоби.
  • ЯИСнинг асосий ҳисоби инобатга олинган.

Солиқ ва тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоб:

  • Кичик ташкилот ва микрофирмалар учун Ягона солиқ тўловининг ҳисоби.
  • Пенсия жамғармасига Ягона ҳисоб тўлови.
  • Касаба уюшмаси.
  • ЖШДС ҳисоби.

Ҳисоботлар:

Ички маълумотларни батафсил ёки бирлашган ҳолатда йиғиб олиш имкониятини яратадилар.

Ички ҳисоботлар:

  • Қолдиқ қайдномаси.
  • Ҳисоб бўйича қолдиқ қайдномаси.
  • Ҳисоб картаси.
  • Ҳисоб таҳлили.
  • Субконто бўйича ҳисоб таҳлили.
  • Ўтказмалар журнали.
  • Ҳисоб бўйича ҳаракатлар қайдномаси.
  • Бош китоб.
  • Ҳужжатлар реестри.
  • Маълумотномалар бўйича умумий ҳисобот.
  • Шахматка.

Ташқи ҳисоботлар:

Шу билан бирга дастурда Давлат органларига топширилиши зарур бўлган ташқи ҳисоботларни яратиш имконияти мавжуд.

Давлат солиқ қўмитасига ҳисоботлар:
• Шахсий даромад солиғи.
• Дивидент ва фоизлар бўйича ҳисобот.
• Ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб.
• ЯИТ ва ПФ ҳисоби.
• 1 Шакл.
• 2 Шакл.
• 4 Шакл.
• 5 Шакл.

Ҳалқ банкига ҳисоботлар:
• ИЖПҲ солиштирув акти.
• ИЖПҲ бўйича йиллик ҳисобот.
• Ҳалқ банкнинг сайтига керакли форматдаги файлларни юклаш имконияти мавжуд бўйлган ИЖПҲ рўйҳати.

Қўшимча маълумотномалар, ҳужжатлар ва ҳисоботлар қўшимча модуллари «1UZ Бухгалтерия ҳисоби ишлаб чиқаришда» ва «1UZ Бухгалтерия ҳисоби улгуржи савдода» дастурларида мавжуд.

Дастурнинг кўриниши

Дастур бўйича кўп сўраладиган саволлар

Янги йилда «Табель»ни тўлдирдим. Ходимлар бўйича кунлар тўлмади, нима сабабдан?

«Иш вақти графиги» маълумотини тўлдириш керак (беш кунлик ва олти кунлик).

Январь ойи учун иш ҳақи ҳисоблаганимда иш ҳақини ҳисобламади, гарчи олдинги йилда иш ҳақи ҳисобланарди. Нима сабаб бўлиши мумкин?

Агарда «Иш вақти графиги» маълумоти тўлдирилмаган бўлиб, табелда эса ишлаган кунлари қўлда киритилган бўлса, унда иш ҳақида ҳисоб бўлмайди. Чунки дастур «Иш вақти графиги» маълумотига боғланган. Маълумотни тўлдиринг, сўнг «Табель»ни қайта тўлдириб, иш ҳақини ҳисобланг.

Январь ойининг иш ҳақи — 500,0 минг сўм, лекин даромад солиғи ва ФЖБПТ 1000,0 млн сўмдан ҳисоблаяпти, нимага?

«Ходимлар» маълумотини текшириб кўринг: ходимнинг «Даромадлар» ойначасида даромад солиғи ва ФЖБПТни ҳисоблаш учун кўшимча даромад миқдори бордир.

Дастурда штат жадвали қаерда тўлдирилади?

«Иш хақи» бўлинмаси, «Лавозимлар» маълумотномасида «Штат жадвали» ойначасида.

Ўриндош сифатида ходимни ишга қабул қилдик. Ундан даромад солиғи максимал даражада ушланиши учун нима қилиш керак?

«Иш ҳақи» бўлинмаси, «Ходимлар» маълумотномасида «Дополнительные операции» ойначаси бор, унга кириб ходим қабул қилинган санани ёзиб, «Ўриндош» деган жойга «Ҳа» ва «Энг юқори ставка бўйича даромад солиғи»га ҳам «Ҳа» сўзини танлаб қўйилади.

Нима сабабдан «Пластикка тўловлар» ҳужжати автоматик равишда тўлдирилмаяпти, «Ходимлар» маълумотномасида пластик карточкага тегишли маълумот тўлдирилганку?

Балки «Ходимлар» маълумотномасидаги «Пластик карточкалар» ойначасида «Карточка, на которую перечисляются деньги»да карточканинг номерини танламагандирсиз.

Ходим ишдан бўшади, унга ишдан бўшагани учун компенсация қандай ҳисобланади?

Ходим ишдан бўшашидан бир кун олдин «Таътил турлари» ойнасидан «Компенсация за неиспользованный отпуск»ни танлаб, компенсация кунларини қўясиз ва дастур ўзи компенсация суммасини ҳисоблайди.

Фойдаланувчилар шарҳлари

– Биз «1UZ бухгалтерлик ҳисоби. Асосий» дастурини танладик. Дастур осон созламалар ва жуда қулай интерфейсга эгадир, кичик корхоналарнинг бухгалтерлари олдида турувчи барча масалаларни ҳал эта олади ва бухгалтерлик ҳисобининг деярли ҳамма қирраларини қамраб олади.

Дастур ўрнатилгандан сўнг, бухгалтер ишини бажариш учун сарфланалиган вақт икки баробарга камайди. Дастурнинг тўғри ишлаши туфайли молия ва солиқ йўналишларида рўй берувчи хавфларини камайтиришга олиб келди: масалан авваллари маълумотлар қўлда киритилиши натижасида чоракда 1–2 марта хатоликлар бўлиши мумкин эди, ҳозир эса улар йўқ. Бухгалтерлик ҳисобини автоматлаштиришдаги энг катта самара ойлик маошни ҳисоблашда кузатилади, унда ойликни ҳисоблаш жараёнини камайишига ёрдам берди.

Дастурда тайёр қоғозга чиқазиб бериш учун тайёр шаклларнинг мавжудлиги ҳисобот бериш ва шакллантириш жараёнини кескин осонлаштиради.

Мен учун муҳим бўлган нарса бу, бухгалтерлик ҳисобини амалга ошиши Ўзбекистон Республикаси Қонунличилигига мутлоқ мослигидир ва тизимдаги ўзгаришлар дастур янгиланишининг (камида) чорак ҳисоботларида ўз аксини топади.
Шунингдек, ушбу дастурда солиқ тўловчи сифатида мен учун муҳим бўлган ҳодисаларни акс эттирувчи қулай тақвимнинг мавжудлиги, келаетган ҳисоботларни ўтказиб юбормасликка ёрдам беради. 2015 йилнинг 2 чорагида дастурни сотиб олишга қадар ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоботда Нафақа фондига янги ёзувлар қўшилиши натижасида ҳисоботни тезкор равишда қўлда ўзгартиришга мажбур булган эдим. Бундан ташқари, кейинги ҳисоботни топширишда муаммо чиқмаслиги аниқ, чунки дастурда солиқ тўловчи учун муҳим бўлган барча воқеаларни акс эттирувчи қулай тақвим маджуддир.

Манзура Худоярова, АО «Мирoбод озиқ-овқат бозори» бош бухгалтери.

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан богланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish