1UZ Директор

  • 1UZ Директор

Дастур ҳақида:

«1UZ Директор» дастури раҳбарлар ва ташкилот эгалари учун махсус веб сайт  ва мобил кўринишида ишлаб чиқилган бўлиб, ташкилотнинг молиявий фаолияти ҳақидаги бухгалтерия маълумотларини мумкин қадар тезликда кўрсатиб беришга мўлжалланган. Дастур  муҳим  маълумотларни  қисқа ва аниқ ўрганиб чиқиш  имконини беради.

Дастурнинг асосий имкониятлари:

  • Ташкилотнинг барча банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари, яъни исталган вақт оралиғи учун кирим-чиқим, банк кўчирмалари ҳақидаги маълумотларнинг тақдим этилиши;
  • Товар ва материаллар рўйхати, шунингдек, исталган вақт оралиғидаги ТМЗларнинг ҳаракати ва уларнинг қолдиқлари ҳақидаги маълумотлар;
  • Реализация қилинган товар ва хизматларнинг ҳажмлари, мижозлар ким ва қандай маблағдаги товар ёки  хизматларни харид қилгани тўғрисидаги маълумотларнинг батафсил тақдим этилиши;
  • Контрагентлар бўйича маълумотлар. Контрагентларнинг ташкилот олдидаги дебиторлик қарзлари. Шунингдек, корхонанинг бошқа ташкилотлар олдидаги кредиторлик қарзлари;
  • Ташкилотнинг исталган вақт оралиғидаги харажатлари бўйича маълумотлар;
  • Битта тармоққа кирувчи бир неча ташкилотларнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар;
  • Дастурдан мобил қурилма орқали фойдаланиш имконияти;
  • Маълумотларни чоп этиш имконияти;

Дастур кўриниши

Director.1uz.uz сайтига кириб, пароль ва СТИР киритилгандан сўнг амалга оширилади:

Директор окно входа2

Сўнг қуйидаги экранда базангиздаги маълумотлар юзага келади:

директор

«Банк» бўлинмасининг биринчи саҳифаси кўриниши:

Гуруҳда қолдиқлар ва айланмалар бўйича маълумотлар ташкилотнинг жорий санаси ҳисоблари кесимида кўрсатилган. Маълум бир ҳисобга босилган вақтда «Счет» гуруҳига ўтказиш амалга оширилиб, танланган ҳисобнинг  даврлар бўйича айланмалари диаграммалари кўрсатиб берилади.

Жадвалдаги даврларнинг бирон-бир устунчасига босилган вақтда, маълум бир ҳисоб бўйича амалга оширилган операцияларнинг батафсил маълумотлари, яъни банк кўчирмалари сақланувчи «Выписка по счету» гуруҳига ўтиш амалга оширилади.

Ташкилотнинг жорий ҳолати ҳақидаги маълумотларни ўзида сақлаган бўлимлар дастур яратилишининг сабабчисидир:

  • Маълумотлар автоматик тарзда онлайн режимда «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастуридан янгилаб борилади;
  • Гуруҳлар ва кичик гуруҳчалар бўйича амалга оширилган қулай навигация;
  • Сизга керакли бўлган маълумотларни бухгалтерга мурожаат қилмасдан билиш имконияти – эндиликда барча маълумотлар дастурингизда бор.

Дастур билан ишлаш тартиби

Дастур мижоз вазифасида браузер, сервер вазифасида эса «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури иштирок этувчи веб-илова (мижоз-сервер иловаси) кўринишида ишлаб чиқилган:

    • Дастурдан тўлоқонли фойдаланиш учун қуйидаги жараённи амалга оширинг:

окно настроек

  • Дастурнинг кейинги фаолияти бухгалтерлик базасида маълумотларнинг онлайн шакллантирилишидан иборат бўлиб, дастур ўрнатилган компьютер ёқиғлигини ва интернет тармоғининг созлигини талаб қилади.
  • Дастурдан мобил қурилма орқали фойдаланиш учун корпоратив тармоқнинг (фаервол, веб-сервер) тизими ҳимояси интернетдаги ташқи таҳдидлардан ҳимояланган бўлиши керак.

Дастур имкониятларини кенгайтириш юзасидан режадаги амаллар:

  • Маълумотлар билан боғлиқ қўшимча ишлар;
  • Excelга юклаш;
  • Маълумотларни электрон манзилга юбориш имконияти;
  • Бўлинмаларни исталганча жойлаштириш;
  • Бўлинмаларни ёқиш ва ўчириш;
  • Жадвал номларини ўзгартириш  ва янгиликларни сақланиши;.
  • Контрагентлар бўйича тўлиқ маълумотнинг тақдим этилиши (СТИР, ҳисоб рақам ва ҳкз);
  • Услубларнинг чегараланмаган миқдори ва уларнинг ҳар бирида мустақил созланиш имконияти;
  • Шрифтни танлаш, ҳажм ва рангини ўзгартириш;
  • Бўлинмаларни ёқиш ва ўчириш имконияти. Услублар кутубхонаси билан ишлаш;
  • Барча бўлинмаларнинг созланиши (номларининг ўзгартирилиши);
  • Бўлинмаларни тўлдириш ва ўзгартириш имконияти;
  • Дастурнинг янгиланиш имконияти;

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish