Маҳсулотлар

Кўплаб ташкилотларнинг талабига мос келадиган дастурни яратишда икки ҳил йўлни тутиш мумкин. Биринчиси, жуда ҳам кўп функционал имкониятлари мавжуд дастурни яратиш. Иккинчиси, ташкилотлар учун алоҳида конфигурацияларни ишлаб чиқиш.

Биз турли ҳил ташкилотлар учун аҳолида ечимли дастурларни яратиш  йўлини тутдик. Бизнинг дастурларимиз ахборотни қайта ишлаш самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Барча жараёнлар ҳисоб-қитоблардан тортиб ҳисоботлар қабул қилишгача бўлган жараёнлар, юзага келиши мумкин бўлган хатоларни четлаб ўтиб ишни осонлаштиради.

accountant-1238598_960_720-1

1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий

Бу дастур тижорат фаолиятини юритиб ягона солиқ тўловчи кичик ва ўрта бизнес ташкилотларида бухгалтерлик ҳисобини автоматлаштириш учун мўлжалланган.

Батафсил→

1UZ Бухгалтерия +Ишлаб чиқариш

Ушбу махсус модул ишлаб чиқариш фаолиятидаги бухгалтерлик ҳисобининг қўшимча кенгайтирилган функционалларига эга.

Батафсил→

1UZ Бухгалтерия +Улгуржи савдо

Ушбу модул улгуржи савдо фаолиятидаги бухгалтерлик ҳисобининг кўшимча кенгайтирилган функционалларига эга.

Батафсил→

1UZ Бухгалтерия. Компакт

Бошланғич бизнес вакиллари ва бухгалтерлар фаолиятини юритишга мўлжалланган ихчам ва керакли иш қуроллари тўплами

Батафсил→

1UZ Бухгалтерия. Мини

Мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишида кичик бизнеснинг муҳим ўрин тутишини инобатга олган ҳолда, биз ҳам ёш тадбиркорлар ўз фаолиятини тўғри йўлга кўйишида зарур бўладиган ва профессионал кўникмалирини тезроқ, ортиқча сарфларсиз оширмоқчи бўлган ёш ҳисобчиларни қўллаб-қувватлашда ўз ҳиссамизни қўшишга қарор қилдик.

Батафсил→

1UZ Курьер

Бу хизмат Давлат солиқ қўмитаси электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ЭРИ калитларидан фойдаланиб 1UZ Бухгалтерия тизимида шаклланган асосий ҳисоб ҳужжатларини тўғридан-тўғри Сизнинг дастурингиздан имзолаш, жўнатиш ва қабул қилиш имкониятини беради.

Батафсил→

1UZ Ходимлар бўлими

Бу дастур ташкилотдаги ходимлар бўлимини иш юритишни автоматизациялаштириш учун мўлжалланган. Мазкур дастурий маҳсулот ўрта ва катта корхоналар учун мўлжалланган.

Батафсил→

1UZ Омборхона

Бу катта ва кичик ташкилотларнинг омборларга оид моддий активлар ҳисобини автоматлаштириш дастуридир.  Дастур товар айирбошлашни оптималлаштирувчи тахлилий ҳисоботларни яратиш имконини беради.

Батафсил→

1UZ Директор

«1UZ Директор» дастури раҳбарлар ва ташкилот эгалари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, ташкилотнинг молиявий фаолияти ҳақидаги актуал маълумотларни максимал бўлган тезликда кўрсатиб беришга мўлжалланган.

Батафсил→

1UZ Тренажёр

Дастур бошловчи ва тажрибали бухгалтерлар учун мўлжалланган. Дарслар реал мисолларда интерактив тарзда олиб борилади. Индивидуал тарзда ўзлаштириш ва ўқув курсларида оммавий ўқиш учун мос келади.

Батафсил→

Yuqoriga qaytish