Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

 

Бу ерда сиз мустақил равишда керакли маълумотларни топишингиз учунэнг долзарб ва тез-тез бериладиган саволларга жавоблар тўпланган. Ҳамма саволлар қулайлик учун маъно жиҳатдан бўлимларга туркумланган.

{{t}}

{{sub.h5}}
{{qst.question}}

Умумий саволлар

1UZ — қандай дастур?

Бу — ягона солиқ тўловида, турли фаолият билан шуғулланувчи кичик корхоналар учун мўлжалланган бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш бўйича дастур. Батафсил маълумотни бу ерда кўришингиз мумкин.

Дастурнинг нархи қанча?

Сайтимизда маҳсулотларимиз нархлари билан танишишингиз мумкин. Бу тўловга дастурий таъминот, лицензия ҳарид қилинган санадан бошлаб биринчи уч ой давомидаги дастурнинг бепул янгиланиши, онлайн-консультация (ҳар куни телефон орқали 15 минутгача) киради. Бундан ташқари, бизда чегирмали акциялар бўлиб туради, бунинг учун офисимизга қoнғироқ қилинг ёки Биз билан боғланиш саҳифаси орқали сайтимиздан маълумот олишингиз мумкин.

Дастур Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ҳамма талабларига жавоб берадими?

Ҳа, чунки дастур БХМС (НСБУ) № 21 базаси асосида, ҳамда «Norma» экспертлари кўмагида ишлаб чиқарилган.

Қўллаб қувватлаш қандай амалга оширилади?

Дастурнинг қийматига дастур ҳарид қилинган санадан бошлаб биринчи уч ой мобайнидаги ўзбек ва рус тилларида онлайн қўллаб-қувватлаш (телефон, электрон почта, масофадан бошқарув орқали), 1UZ дастури бўйича маслаҳатлар киради.

Бундан ташқари қўшимча тўлов асосида: Бухгалтерия ҳисобини дастурга ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан мижозларимизни қўллаб-қувватлаш, ҳисобларни ва хатоларни тузатиш бўйича амалий ёрдам хизматлари учун алоҳида шартнома такдим этилади.

Дастур бўйича ўқитиш кўзда тутилганми?

1UZ дастурини сотиб олгангач бир ой давомида қуйидаги дастурлар учун ўқиш бепул:

  • «1UZ Бухгалтерский ҳисоби. Асосий» дастури учун (5 кун давомида 2 соатдан);
  • «1UZ Бухгалтерия. Компакт» дастури учун (3 кун давомида 2 соатдан)

ўқиш бепул.

Дастурни янгиланиш кўзда тутилганми ва қанчалик тез содир бўлади?

Дастур янгиланиши ҳар чоракда амалга оширилиб, дастур харид қилинган санадан бошлаб биринчи уч ой мобайнидаги янгиланишлар дастурнинг қийматига киритилгандир.

Дастур қайси тилда ишлаши мумкин?

Дастур интерфейси ўзбек ва рус тилларида, хоҳлаган вақтда бир тилдан иккинчи тилга алмашиш имконияти бор.

Бухгалтерия ҳисоби бўйича яна қандай қўшимча дастурлар бор?

«Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастурни имкониятларини кенгайтириш учун шу дасту асосида ишлайдиган қўшимча иккита модулларни яратдик:
«Улгуржи савдо» қўшимча модули, улгуржи савдо билан шуғулланувчи йирик ва ўрта корхоналар учун функционаллар ечимига мўлжалланган. «Ишлаб чиқариш» модули корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятига оид бухгалтерия ҳисобини юритиш имконини беради. «Ходимлар бўлими» — дастур яратилди. Унда ходимларга оид маълумотлар ва ҳисоботлар тартибга солинади ва осонлашади, натижада бўлим иши тезлашади. Яна бир алоҳида ишловчи «Омборхона» дастури ишланди. У омборхона ҳисобини осон, тез ва самарали юритиш имконини берувчи дастурий модулдир. Бу омбордаги товарлар ва материаллар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда ҳар қандай санадаги ишнинг ҳаракати ва қолдиқлари бўйича ҳисоботларни шакллантириш имконини беради. Шу билан бирга бухгалтери ҳисобини энди ўрганувчилар учун «Ўргатувчи» дастури ҳам ишлаб келмоқда.

Бундан ташқари, «1UZ Бухгалтерия. Компакт» ва «1UZ Бухгалтерия. Мини» дастурлари мавжуд бўлиб, улар етарли даражадаги керакли иш қуролларининг минимумини ўзида жамлаган бўлиб, ташкилотнинг илк фаолият даврида бирламчи бухгалтерлик хисобини тўғри йўлга қўйиш ва ташкилот иш ҳажмининг ортиши имконини беради.

Дастур билан танишиб, уни синаб кўриш имконияти борми? Унинг бепул версиясичи?

Сизга қулайлик яратиш мақсадида бизнинг сайтимиздан бепул версияли дастурни юклаб олиб, дастурни сотиб олгунингизча ундаги имкониятлар билан танишиб чиқишингиз мумкин. У кичик корхоналарнинг ойлик ва чорак ҳисоботлари учун 150 ўтказмаларгача керакли бўлган ёзувларни киритиш имкониятини ўз ичига олади. Фойдаллик лимити тугаганидан сўнг ҳам киритган маълумотларингиз ўчиб кетмайди ва сизда уларни кўриш имкониятингиз бўлади. Дастур сизнинг ишларингизни енгиллаштираётганига амин бўлганингиздан сўнг, сиз дастур лицензиясини сотиб олиб, сўнг ўз ишларингизни давом эттиришингиз мумкин. Агар дастур билан боғлик саволлар бўлса, сиз ҳар доим бизга мурожаат қилишингиз ёки аниқ ва батафсил дастур хусусиятлари билан танишиш учун бизнинг офисимизга келишингиз мумкин.

Бепул версияли дастурингиз билан қаерда танишиш мумкин?

Дастурнинг тўлиқ версиясини бизнинг сайтдан олишингиз мумкин. Дастурни ўрнатиши учун керакли бўлган компонентларни бу ердан кўчириб олишингиз лозим.

Шартномани қаерда ва қандай тузиш мумкин?

Шартномани бизнинг офисимизда ёки электрон почта орқали, Биз билан боғланиш саҳифаси орқали олишингиз мумкин.

Дастурнинг минимал ҳамда техник талаблари қандай?

1UZ дастурини ўрнатиш, ҳамда функционаллаштириши учун керакли шартлар:

  • Процессор Pentium Dual-Core ёки ундан хам юқори
  • ОЗУ 1 GB ёки ундан юқори
  • HDD 4 GB ёки ундан юқори
  • Операцион система Windows 7 ёки ундан юқори
  • Иловалар Microsoft Word ва Microsoft Excel версияларининг 2003 йилдаги версияси ёки ундан юқори
  • Қўшимча кутубхоналар Microsoft .NET Framework 4.0
  • Илова Мicrosoft SQL Server 2008

Иш ҳақи

Янги йилда «Табель»ни тўлдирдим. Ходимлар бўйича кунлар тўлмади, нима сабабдан?

«Иш вақти графиги» маълумотини тўлдириш керак (беш кунлик ва олти кунлик).

Январь ойи учун иш ҳақи ҳисоблаганимда иш ҳақини ҳисобламади, гарчи олдинги йилда иш ҳақи ҳисобланарди. Нима сабаб бўлиши мумкин?

Агарда «Иш вақти графиги» маълумоти тўлдирилмаган бўлиб, табелда эса ишлаган кунлари қўлда киритилган бўлса, унда иш ҳақида ҳисоб бўлмайди. Чунки дастур «Иш вақти графиги» маълумотига боғланган. Маълумотни тўлдиринг, сўнг «Табель»ни қайта тўлдириб, иш ҳақини ҳисобланг.

Январь ойининг иш ҳақи — 500,0 минг сўм, лекин даромад солиғи ва ФЖБПТ 1000,0 млн сўмдан ҳисоблаяпти, нимага?

«Ходимлар» маълумотини текшириб кўринг: ходимнинг «Даромадлар» ойначасида даромад солиғи ва ФЖБПТни ҳисоблаш учун кўшимча даромад миқдори бордир.

Дастурда штат жадвали қаерда тўлдирилади?

«Иш хақи» бўлинмаси, «Лавозимлар» маълумотномасида «Штат жадвали» ойначасида.

Ўриндош сифатида ходимни ишга қабул қилдик. Ундан даромад солиғи максимал даражада ушланиши учун нима қилиш керак?

«Иш ҳақи» бўлинмаси, «Ходимлар» маълумотномасида «Дополнительные операции» ойначаси бор, унга кириб ходим қабул қилинган санани ёзиб, «Ўриндош» деган жойга «Ҳа» ва «Энг юқори ставка бўйича даромад солиғи»га ҳам «Ҳа» сўзини танлаб қўйилади.

Нима сабабдан «Пластикка тўловлар» ҳужжати автоматик равишда тўлдирилмаяпти, «Ходимлар» маълумотномасида пластик карточкага тегишли маълумот тўлдирилганку?

Балки «Ходимлар» маълумотномасидаги «Пластик карточкалар» ойначасида «Карточка, на которую перечисляются деньги»да карточканинг номерини танламагандирсиз.

Ходим ишдан бўшади, унга ишдан бўшагани учун компенсация қандай ҳисобланади?

Ходим ишдан бўшашидан бир кун олдин «Таътил турлари» ойнасидан «Компенсация за неиспользованный отпуск»ни танлаб, компенсация кунларини қўясиз ва дастур ўзи компенсация суммасини ҳисоблайди.

Корхона ишчиси чет эл фуқароси. Иш ҳақидан ундан 7,5% ушланма ушланмайди. Буни дастурда қандай акс эттириш мумкин?

«Ишга қабул қилиш» ҳужжатида, «Ҳисоб-китоб тури»даги «Отчисления 7,5% из зарплаты»да, «Ҳақиқатан» деган жойда «Йуқ»ни танлаш керак.

2015 йил май ойига даромад солиғи нотўғри ҳисоблаяпти. Янги ходим, олдин ҳеч қаерда ишламаган, май ойида ишга қабул қилинди, оклади 300,0 сўм. Нимага унга даромад солиғи ҳисобланмаяпти?

Чунки даромад солиғи шкала бўйича кўпайиб бориш усули билан ҳисобланади, 2015 йилдан бошлаб эса ноллик ставка пайдо бўлганлиги сабаб 1 минимал иш ҳақигача бўлган даромадларга солиқ солинмайди. Ходим май ойидан бошлаб ишлаётганлиги сабаб, ҳамда йил бошидан унда бошқа даромад бўлмаганлиги учун 300,0 минг сўмдан 592,0 минг сўмни айирамиз.

Ходим март ойида ишга қабул қилинди, оклади 300 000 сўм, йил бошидан ҳеч қаерда ишламаган. Нима сабабдан ФЖБПТ ушланмаяпти? (Аудитор ФЖБПТ албатта даромаддан ушланиши керак деди).

ФЖБПТ даромадга тортиладиган база бўйича кўпайиб бориш усули билан ҳисобланади, чунки бу фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти бўйича ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби бўйича низомнинг 3-бандига асосандир, шунинг учун ФЖБПТ кейинги ойларда, солиққа тортиладиган даромад суммаси пайдо бўлгандан сўнг ҳисобланади.

Нега «Табель» ҳужжати шаклланмаяпти, ходимлар ва лавозимлар бўйича маълумотларни тўлдирганман, ишга қабул қилганман?

«Табель» ҳужжатини шакллантиришдан олдин, «Иш вақти графиги» маълумотини тўлдириб, беш кунлик ёки олти кунлик графигини танлашингиз, «Табель» ҳужжатида ойнинг оҳирги санасини ёзиб «Тўлдириш» тугмачасини босасиз.

«Лавозимлар» маълумотида штат жадвалини тўлдирмоқчи бўлсам, у харакатсиз турибди, нега?

«Лавозимлар» маълумотида янги элемент қўшиб, унга лавозимнинг номи, категорияси ва харакатларни таксимлаш усулини танлаб, сақлаш тугмачасини босасиз ва «Штат жадвали» ойначасига ўтасиз. У ерда янги элемент қўшиб, санасини, иш вақти графигини ва окладини ёзиб албатта «Enter» тугмачасини босасиз.

Нега иш ҳақи ҳисобланаетганда штат жадвали бўйича белгиланган окладни 100 марта кўп ҳисоблаяпти?

«Ишга қабул қилиш» ҳужжатида ставка деган жойда «1»нинг ўрнига «100» рақами ёзилган. Ходим тўлик ставкада ишласа унга (1), агарда ярим ставкада ишласа (0,5) рақами куйилади.

Ходимни ишга қабул қила олмаяпмиз.

«Ходимлар» ҳамда «Лавозимлар» маълумоти тўлдирилмагандир.

Агарда ходим ярим ставкага ишга қабул қилинган бўлса, унга ЯИТни қандай ҳисобланади?

Ходим ярим ставка ишласа ҳам, ҳар куни ишлаган, шунинг учун ЯИТ одам бошига ҳисобланади.

Муайян ходимда юкори оклад. Нимага ЯИТ окладидан 15% ҳисобламасдан, энг кам иш хакининг 65%дан ҳисоблаяпти?

ЯИТ умумий ФОТдан ҳисобланади. Дастур ФОТни хар иккала вариантини тахлил қилиб, ЯИТ қайси натижа турига тугри келса шуни ҳисоблайди.

АВ ва НМА

Дастурда АВни эскириш суммаси ишлаб чиқариш усули билан ҳисобланадими?

Ха, ҳисобланади фақатгина «Ишлаб чиқариш» модулида.

07 ва 08 счетлар қайта бахоланадими?

Ха, қайта бахолаш «АВ ва НМАни кайта бахолаш» ҳужжати оркали утказилади.

Биз АВни бегараз максадда такдим этдик. Буни дастурда қандай акс эттириш мумкин?

«АВ ва НМАни чикиб кетиш» ҳужжатида, чикиб кетиш турига «Бегараз бериш»ни танласангиз, дастурнинг узи бухгалтерия бўйича утказмаларни хам узи амалга оширади.

ТМЗ ҳисоби

Чакана савдо ва умумий овкатланиш бухгалтерия ҳисобида сумлик (даврий) ҳисоб кузда тутилганми?

Биз дастурнинг функционаллини янада кенгайтирдик, энди дастурга сумлик (даврий) ҳисоб, хамда уртача устама ҳисоблаш ҳисоби киритилди.

«ТМЗни кирим юк хати» ҳужжати орқали товар кирим қилдик, уни сотмокчи булганимизда, «Юк хат ҳисобварака-фактураси» ҳужжатини тулдирганимизда, бу товар чикмади, нимага?

«Константаларда», «Бошқа» булинмасидаги ҳисобдан чиқариш усулини «Лупа» орқали кириб текширинг, сизда бир неча хисобдан чикариш усули танланган булиши мумкин, шунинг учун дастур товарни курмияпти. Агарда икки хил усул турган булса, керакли усулни колдириб, колганини учириб ташланг. Сунг «ТМЗ бўйича колдикларни киритиш» ва «ТМЗ кирим юк хати» хужжатини қайта утказинг.

Дастурда келгуси давр харажатлари ҳисоби юритиладими?

Юритилади. Бунинг учун «Узаро-ҳисоб китоблар» булинмасида «Келгуси давр харажатлари» маълумотномаси ва «Келажак даврларнинг харажатларини ҳисобдан чикариш» ҳужжати яратилган.

«Ҳисобдан чиқариш» ҳужжатини яратмасдан туриб, «ТМЗ кирим юк хати» ҳужжатида канцелярия товарларини кирим килганда, шу ернинг узида бу товарларни ҳисобдан чиқариш мумкинми?

Ха, албатта, мумкин, бунинг учун «ТМЗ кирим юк хати» ҳужжатида «Харажатларга» деган жойга белги куясиз ва харажатлар ҳисобвараги, хамда субконто харажатини танлайсиз. Шунда дастур канцелярия товарларини кирим килиб ва ҳисобдан чикаради.

Дастурда «Товар ҳисоботи» борми?

Бор. «ТМЗ» булинмаси, «Ҳисоботлар», у ердан «Товар ҳисоботи»ни танлайсиз.

Ишлаб чиқаришни «Асосий дастурда» хам юритса буладими?

Оддий ишлаб чиқариш булса, мумкин. Бизнинг дастур бир неча фаолият тури бўйича ҳисоб-китобларни юритиш имконини беради. Агар сизда ишлаб чиқаришнинг хар хил нюанслари буйича, материални қайта ишлашга ихтисослашган ишлаб чиқариш булса, унда сизга «1UZ Ишлаб чиқариш» модуллини тафсия этамиз.

Агар фаолият тури хам чакана, хам улгуржи савдо булса, иккала фаолият турини «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастурида юритса буладими?

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастурида бир неча фаолият турини биргаликда олиб бориш мумкин.

Дастурда ТМЗ хисобдан чиқариш усули нимага керак?

Дастурда ТМЗ ҳисоби харакатини юритиш учун, мисол учун ФИФО ёки АВЕКО ишлаб чиқаришга, савдо фаолиятида эса нархлар буйича қулай.

Солиқлар ва ушланмалар

Хозир Пенсия жамгармаси буйича ҳисобот хар ой килинади, дастурда янги бланк ва солиқ органларига ҳисоботни дастур оркали жунатиш кузда тутилганми?

Ха, биз Пенсия жамгармаси буйича хар ой шакллантириладиган янги бланкни киритдик, бу ҳисоботни дастурдан тушириб, интерактив ҳисоботга юклаш мумкин.

Нимага ЯСТ энг кам микдорини ҳисоблаш жараенида чорак буйича ҳисоботни ҳисобласак хам, бу ҳисобот ойма ой чикди?

Бу ҳисобот чорак бўйича чикиши учун, «Микрофирма ёки кичик корхона»деган жойга белги куйиш керак.

Жисмоний шахснинг ижара даромади бўйича ЖШДС ҳисобга олинадими?

Ха, бизнинг дастурда жисмоний шахснинг ижара даромади буйича даромад солигини ҳисоблаш бўйича функционал ишлаб чиқарилган, бу маълумотлар ЖШДС ҳисоботини шакллантиришда хам фойдаланилади.

Дастурни созлаш ва бошқа саволлар

Бухгалтерлар доим базани захиралашни унутадилар, Windows системасини кайта урнатишда эса, дастур билан ундаги маълумотлар хам учиб кетади. Бу нарсани олдини олиш иложи борми? Агарда маълумотлар учиб кетса, уни кайта тиклаш имкони борми?

Хозирда дастурда «Базани автоматик равишда захиралаш» функцияси кушилган, унда захиралаш муддати: хар куни, хар хафта, хар ой, хар йил деб белгиланган ва сиз узингизга қулай булган захирани танлашингиз мумкин. Бу маълумотлар D диска сакланади ва Windows системаси кайта урнатилгандан сунг, бу маълумотларни кайта тиклаш имконини беради.

Янги йилдан солиқ ва ушланмалар ставкаси узгарди, 1UZ дастурида бу узгаришлар кузда тутилганми?

Ха, янгилаш жараёнида солиқ ва ушланмаларнинг янги ставкалари автомат равишда янгиланади, шунингдек иш хаки ҳисоби буйича даромад солиги ва ФЖБПТ ҳисоби хам янгиланди.

Энг кам иш ҳақи қаерда курсатилади?

Энг кам иш хакини: «Умумий» булинма → «Константалар» → «Иш хаки» булимида киритилади. Янгиланишда, янги энг кам иш хакини суммасини киритиб куйганмиз.

Вактинчалик интервалларни қаерда белгилаш мумкин?

«Файл» булинмасида «Созлашлар» тугмачасини танлаб, у ерда «Вактинчалик интерваллар»ни танлайсиз.

Хужжатларни рақамлаш жараёни нотугри кетса, қандай килиб уни тугрилаш мумкин?

Бунинг учун «Файл» булинмасида «Оптималлаш» тугмачасини босиб, у ердаги «Рақамлаш кийматидаги жадвални тиклаш» жойига белги куйиб, «Бажариш» тугмачасини босасиз. Яна «Бузилган утказмаларни учириш», «Бухгалтерия ҳисобларни кайта ҳисоблаш», «Жадвалларни реиндексация»си бўйича хам жараёнларни бажаради.

Дастурдан «Объектларни учириш» қандай амалга оширилади?

Дастурдан «Учириш объектларини» учириш учун, базага монопол режими оркали кириб, «Файл» булинмасидаги «Объектларни учириш» тугмачаси босилади.

«Банк–Клиент» системаси оркали «Банк кучирмалари»ни юклаш имкони борми?

Хозирги пайтда куйидаги банклар: Давр банк, Инфин банк, Халк банк, Капитал банк, СКБ, КДБ билан, «Банк–Клиент» системаси оркали «Банк кучирмалари»ни юклаш имкони бор. Хозирги пайтда бошқа банклар билан хам шу масалада музокаралар олиб бориляпти.

Айланма колдик кайдномасида йил бошида 00 ҳисобваракида сальдо ва колдик суммалари пайдо булди, бу нимани англатади?

Бу дегани, сизда баланс ҳисоби чикмаганлигини англатади, 00 ҳисобваракдаги сумма эса ДТ хамда КТнинг фарки.

Нега учириш учун белгиланган объектлар учирилмияпти?

«Объектларни учириш» фақатгина монопол режими оркали амалга оширилади.

«Ишлаб чиқариш» модули

«Ишлаб чиқариш» модулида қайта ишлаб чиқариш учун қабул қилинган ва буюртмачи томонидан тақдим этилган хом ашёси ҳисоби инобатга олингами?

«Ишлаб чиқариш» модули ишлаб чиқариш бўйича кенгайтирилган функционалга эгадир, жумладан: буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳом-ашё – қайта ишлаб чиқариш учун тақдим этилган ва узатилган, импортни инобатга олувчи ва бошқалар, шунингдек ишлаб чиқаришга оид кўплаб қўшимча ҳисоботлар.

Биз томондан қайта ишланган маҳсулотни дастур қай тарзда акс этади?

Бу ишни «Қайта ишланган маҳсулотни қайтариш» ҳужжати бажаради, шу билан бирга у бўйича ҳисоб-фактурасини ҳам шакллантиради.

«Ишлаб чиқариш» модулида чиқинди ва меъёрий йўқотишлар инобатга олинадими?

«Ишлаб чиқариш» модули чиқиндаларни ҳисобга олишни ва материаллар ҳисоби орқали уларни балансга киритиш имкониятини беради. Мейёрий йўқотишлар информатив тарзда акс эттирилади.

Бизнинг ташкилотимизда ишлаб чиқариш учун асосий воситалар амортизациясини ҳисоби ишлаб чиқариш усули ёрдамида олиб борилади, сизнинг дастурингиз ушбу усулни ҳам инобатга олганми?

«Ишлаб чиқариш» кенгайтирилган модулида биз амортизация ҳисобини ишлаб чиқариш усулини ҳам  киритганмиз.

Биз тайер маҳсулот таннархи ҳисобини режадаги нархлар бўйича эмас, балки ҳақиқий нарх бўйича олиб борамиз. Сизнинг дастурингизда шу тарзда ҳисобни олиб бориш мумкинми?

Бизнинг дастурда маҳсулот таннархи ҳисоби, режадаги нархлар бўйича шунингдек ҳақиқий нархлар бўйича олиб борилади.

Дастурда алмашинувчи материалларнинг ҳисоби олиб бориладими?

«Маҳсулот учун ҳаражатлар меъёри» ҳужжатида алмашинувчи материаллар бўйича маълумотларни киритиб қўйиш имконияти мавжуд.

Биз ярим фабрикат маҳсулотларни ишлаб чиқарамиз, ва улардан кейинчалик ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланмиз. Шу каби ҳисобни дастур инобатга олганми?

Дастурда ярим фабрикатларни ҳисоби ҳам инобатга олинган.

Биз материалларни қайта ишлов учун бериб юворамиз. Кейин эса улардан ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланамиз. Бунинг учун қандай ҳужжатар яратилади?

ТМЗларни қайта ишлов учун берилганда «ТМЗларни ҳаракатланиши» ҳужжати, бажарувчи томонидан қайта ишланган ТМЗларни қайтаришда эса «ТМЗларни келиши» ҳужжатлари яратилади.

«Улгуржи савдо» модули

Биз товарларни Хитойдан олиб келамиз, дастурда товар импорти бўйича операциялар мавжудми?

Дастурда «ТМЗ келиш юкхати» ҳужжати мавжуд, унда товарни импорти инобатга олинган. Шу билан бирга ушбу ҳужжатда божҳона жараенлари ҳисоби, лаборатория тадқиқотлари ва кредит нотаси, ушбу ҳаражатларни инобтга олувчи кириш товари ҳисоблари ҳам мавжуд.

Ҳозирги кунда бирон бир ташкилот учун конвертацияни олиш жуда мушкул, шунинг учун одатда ташкилотлар таъминотчилар билан ҳисоб-китобини биржа орқали амалга оширишмоқда. Ушбу ҳолат сизнинг дастурингизда инобатга олингами?

Бу ишни «Биржа билан ҳисоб-китоб» ҳужжати амалга оширади.

Ташкилот таъминотчига товарни қайтариб бериш истагида бўлса, бу ҳолат сизнинг дастурингизда инобатга олингами?

«Таъминотчига қайтариш» ва «Сотиб олувчи томонидан қайтариш» ҳужжатлари ёрдамида товарларни қайтариш бўйича ҳисобни олиб бориш мумкин.

Дастурда яроқлик муддатлари ҳисобга олингами?

Улгуржи савдо учун ТМЗ маълумотномасида товар бўйича кенгайтирилган малумотлар киритлган: яроқлик муддати, акциз, таъминотчи % устамаси, штрих-кодлар ва ҳоказо.

«Юкҳат ҳисоб-фактураси» да сотиб олувчи учун чегирмаларни кўрсатиш мумкинми?

«Улгуржи савдо» модулининг «Юкҳат ҳисоб-фактураси» ҳужжатида сотиб олувчилар учун чегирмалар киритилган, у ҳисоб фактурасининг қоғозга чиқариш шаклида кўрсатилаган.

«Ходимлар бўлими» дастури

«Ходимлар бўлими» дастурида «Маълумотнома» (Объективка) тайер шакли киритилганми?

«Ходимлар бўлими» дастурига «Маълумотнома» ҳисоботи  киритилган, ва у зазур бўлган талаблар асосида шакллантирилади.

Дастурда иш стажи ҳисобланадими?

«Ҳодимлар» маълумотномасида «Меҳнат фаолияти» иловаси мавжуд, унга иш дафтарчасидаги маълуотлар киритилади. Ушбу маълумотлар асосида меҳнат стажи ҳисобланади.

Дастурда буйруқларнинг қоғозга чиқариш таёр шакллари мавжудми?

Дастурда ҳар бир буйруқ учун қоғозга чиқариш тайер шакллари киритилган, улар ташкилотнинг кадрлар ҳисоби асосида ўзгариши мумкин.

Дастурда таътиллар жадвалини олиб бориш мумкинми?

Дастурда таътиллар жадвалини «Таътиллар жадвали» ҳужжати орқали олиб бориш мумкин. «Таътиллар жадвали» ҳисоботи эса жадвални ўзини ва таътилларни чўздириш ҳамда ишга чақириб олиш каби жараёнларни  шакллантиради.

Дастурда табел шакллантириладими?

Дастурда табел, таътиллар кунлари ҳисоби, касаллик варақалари ва ишга чиқилмаган бошқа сабабларни инобатга олган ҳолда шакллантирилади.

Дастурда бўш иш жойлари акс эттириладими?

Дастур «Бўш иш жойлари» ва «Бандлик фонди учун бўш иш жойлари»  ҳисоботларини шакллантиради. Ушбу ҳисоботлар, қайси лавозимлар вакант, ҳамда ушбу лавозимлар ким томондан бандлигини батафсил кўрсатади.

Дастурдаги ҳодимлар бўйича тўлиқ маълумотни қай тарзда кўриш мумкин?

Ушбу маълумотни бизнинг барча ҳисоботларимиз акс эттиради. Аммо батафсил маълумот ҳодимлар бўйича ҳисоботида мавжуд.

Дастурга ҳодимлар болалари бўйича маълумотларни киритш имконияти мавжудми?

Дастурда аёллар, эркаклар ҳамда болалар бўйича ҳисоботлар мавжуд. Ҳар бир ҳисобот ҳодимлар болалари ҳақидаги маълумотга эга.

«Омборхона» дастури

«Омборхона» дастурида ТМЗ бўйича қолдиқларни қай тарзда киритиш мумкин?

Дастурда ТМЗ бўйича қолдиқларни «ТМЗ қолдиқларини киритиш» ҳужжати ёрдамида киритиш мумкин.

ТМЗ ҳисобини бир неччта омборлар бўйича олиб бориш мумкинми?

Ҳа, албатта, дастурда бир нечта омборлар бўйича ҳисоботни олиб бориш, ҳамда улар орасидаги ҳаракаталарни амалга ошириш мумкин.

ТМЗ ҳаракатини бир омбордан иккинчисига кўчишини қай тарза расмийлаштириш мумкин?

Дастурда «ТМЗни ҳаракатланиши» ҳужжати мавжуд, у орқали сиз ТМЗни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришингиз мумкин.

«Омборхона» дастурида мижоз учун «Юкҳат ҳисоб-фактураси» ҳужжатини расмийлаштириш мумкинми?

«ТМЗ ҳаражатлари» ҳужжатида Кодексда инобатга олинган «Ҳисоб-фактураси» шакли бўйича тақдим этмайди, чунки одатда ҳисоб-фактурасини бухгалтер расмийлаштиради. Аммо ҳужжат қоғозга чиқариб олиш шаклига эга, унинг асосида эса ҳисоб-фактурасини ёздириб олиш мумкин.

Дастур ТМЗларни акс эттириш учун ҳисоботни шакллантирадими?

Дастурда ТМЗ ҳисоби бўйича маълумотларни олиш учун кўплаб ҳисоботлар киритилган: «Моддий ҳисобот», «Товар карточкаси», таъминловчи, буюртмачи ҳамда юкларни ҳаракатланиши буйича ҳисоботлар ва ҳоказо.

Дастур бухгалтерлик ҳисоблари бўйича узатмаларни шакллантира оладими?

Дастурда узатмалар йук, чунки у омборчи учун мўлжалланган ва ТМЗ ҳисобини электрон шаклда олиб бориш учун мўлжалланган.

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан богланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish