Бонуслар

Мухтарам 1UZ дастурилари фойдаланувчилари! Биз сизга ҳар бир мижоз учун ғамҳўрлик кўрсатувчи ва компаниямиз принципига асосланувчи содиқлик дастурини эълон қилишимиздан мамнунмиз. Ушбу дастурда биз сизга турли хил имтиёзлар, чегирмалар, бонус ва совғаларни тайёрлаб қўйганмиз.

«Norma» КРМнинг барча ўқув курсларига 50% чегирмаUchebniy kurs norma

«Norma» касбий ривожлантириш маркази ўқув курслари — бу ўз билимларингизни бир қанча йўналишда ривожлантириш имконияти. Бухгалтерия ҳисоби, бошқарув, молиявий ҳисоб, шунингдек, ходимлар бўйича иш юритиш ва бошқа йўналишлардаги касбларда билимингизни ривожлантиришингиз мумкин. Биз ўз харидорларимизни қадрлаймиз, шунинг учун уларга имтиёзли тарзда ўқишга имконият яратдик! Энди 1UZнинг барча харидорлари КРМ «Norma»нинг ички ва сиртқи, яъни дистанцион курсларида 50% ли чегирма билан ўқишлари мумкин! Барча курслар билан cpr.uz сайтида танишишингиз мумкин. Чегирмага эга бўлиш учун 1UZнинг сервис хизматига мурожат этсангиз кифоя. Батафсил…

«Norma» касбий ривожлантириш маркази семинарларида бепул иштирок этиш

1UZ фойдаланувчиларига «Norma» касбий ривожлантириш марказининг йил давомида камида битта семинарида иштирок этиш ноёб имконияти тақдим этилади. «Normal семинарлар» — бу биринчи қўлдан, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақидаги
маълумотларни, ҳисобот ва ҳужжатлар шаклларидаги ўзгартиришларни ва семинар мавзусига оид муаммоли саволларингизга жавобларни юқори категорияга эга бўлган мутаҳассисдан шахсий маслахат олиш имкониятидир.
«Norma» КРМ 2012 йилда ташкил этинган бўлиб, эксклюзив ўқув материалларга эга бўлган 25 та шахсий дастурларига лицензиялари мавжуд. Марказ муаллимлари — ўз соҳасидаги чуқур профессионал билимларга эга бўлган амалиётчилардир: катта ташкилотлар Бош бухгалтерлари, CAP/CIPA халқаро сертификациялаш дастури сертификатларига эга бўлган ўқитувчилар, минтақавий ва халқаро миқёсдаги аудиторлик компанияларнинг раҳбарлари, малакали солиқ ишчилари ва амалиётчи юристлар, турли вазирликларнинг мутаҳассислари — Молия ва Меҳнат вазирликлари, фискал идораларнинг ходимлари — қонун чиқариш жараёнининг фаол иштирокчилари.

«Ўз дўстингни таклиф эт» дастурини совғалар қиламиз

1UZ дастурининг фаол фойдаланувчиси бўлган ҳолда «Ўз дўстингни таклиф эт» акциясида иштирок этинг. Энди ҳар бир янги мижоз учун, тўлов келиб тушгандан сўнг биз сизга шартнома билан биргаликда компаниямизнинг иккита совға картасини ҳам тақдим этамиз. Ҳар бир карта эгасига картанинг юз тарафида кўрсатилган «BePro Norma» компаниясининг маҳсулот ва хизматларида чегирмаларга эга бўлиш ҳуқуқини беради. Сиз картани дўстингизга совға қилишингиз ҳам мумкин. Картадан фойдаланиш жараёнида, сиз қуйида келтирилган совғалардан бирини танлаб олиш имкониятига ҳам эга бўласиз. Сизни совғаларингиз кутмоқда! Батафсил маълумот — бу ерда.

«Gorod Skidok»дан дисконт картаси

2016 йилда дастуримизни сотиб олган ва шартномани узайтирган барча мижозларимиз учун биз «Normaльная карта» дисконт картасини олиш ҳуқуқини тақдим этамиз. Ушбу карта йил давомида ресторан, кафе, дўкон, тиббиёт муассасалари ва бошқа кўплаб хизмат кўрсатиш ва сотув соҳасидаги муассасалардан 30% гача бўлган чегирмаларни олиш имкониятнини яратади. «Gorod Skidok» — бу ёш ва тезкор ривожланаётган компания бўлиб, у садоқатлик дастурларини ишлаб чиқувчи, кобрендинг чегирма дастурлари ва купонинг каби дастурларни яратиш ва жорий этиш билан шуғулланади. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Чирчиқ ва Янгийўлдаги 400 дан ортиқ сотув-хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар компания ҳамкорларидир.

Совға, бонус ва чегирмаларни қўлга киритиш вақти келди! Улардан фойдаланишга шошилинг ва биз билан ҳамкорлик жуда фойдали эканлигини ҳис этинг! Бу хали хаммаси эмас…

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан богланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish