Бўш иш ўринлари

Агар ўз касбингизни севсангиз…

Бизда коллектив сони ва лойиҳаларимиз ҳажми доим ўсиб бормоқда.
Шу сабабли, биз доим янги мутахассисларни изламоқдамиз.
Компаниямиздаги вакансиялар қуйидагича.
Фаол сотувлар бўлимига, менеджер
Иш мазмуни
  • Янги фойдаланувчиларни излаш, жалб этиш
  • Дастурий махсулотларни сотиш
  • Музокоралар ўтказиш, электрон маълумотлар базасидан фойдаланувчи мутахассисларга шартномалар тузилгандан сўнг консультатив хизматларни кўрсатиш
  • Фойдаланувчилар билан узоқ муддатли ҳамкорликни қўллаб қувватлаб туриш
  • Компания томонидан ўтказилаётган кўргазмаларда, тақдимотлар, конференция ва семинарларда иштирок этиш
Талаблар
  • Маълумоти, олий ёки ўрта махсус
  • Иш тажрибаси камида бир йил, савдолар соҳасидагиси қувватланилади
  • Малакали фойдаланувчи сифатида компютер саводхонлигига эга бўлиш
  • Интенсив иш услубига ва жойдан жойга бориш билан боғлик ишларга тайёрлиги
  • Доимий тарзда малакани ошириш учун билим олишга тайёрлиги
  • Телефонда музокора ўтказиш, тақдимот ва учрашувлар ўтказиш бўйича тажриба
  • Иш юзасида оғзаки ва ёзма мулоқот олиб бориш бўйича савия
  • Иш вақтини унумли тақсимлаш бўйича кўникма
  • Ишга масъулият ва талабчанлик билан ёндаша билиш
  • Босиқлик, «табиати оғир» мижозлар билан ишлай билиш кўникмаси
  • Доим руҳий тетиклик, сер ғайратлилик, турли вазиятларга мослаша олиш
  • Мураккаб масалаларни оддий, содда шаклда тушунтира билиш
  • Ўзбек тилини яхши билиш (оғзаки ва ёзма шаклини)

Бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассисни ишга таклиф этамиз

Асосий иш — бош бухгалтерларга бухгалтерияни юритиш ва ҳисоботларни топшириш бўйича дастурий маҳсулотлар билан ишлаш юзасидан консалтинг хизматлари.

Иш хақи — 500 минг сўмдан   1,5 млн. сўмгача.

Мажбурий хусусиятлар: билим-савияга эга бўлиш, ишчанлик, турли вазиятларга мослаша олиш, бир жамоада ишлай олиш.

  • Иш тажрибаси камида бир йил
  • Маълумоти, олий ёки тугалланмаган олий
  • Асосий иш — бош бухгалтерларга бухгалтерияни юритиш ва ҳисоботларни топшириш бўйича дастурий маҳсулотлар билан ишлаш юзасидан консалтинг хизматлари

Дастурчи
  • Маълумоти, олий ёки ўрта махсус
  • Ёши: 20—45
  • Касбий билим: дастурлаш тиллари C#, Java, PHP. СУБД MS SQL, MySQL билан ишлаш тажриба ва кўникмалари
  • Иш тажрибаси камида бир йил
  • Мажбурий хусусиятлар: стресларга чидамли бўлиш, ишчанлик, турли вазиятларга мослаша олиш, жамоада ишлай олиш

Нега бизни танлашади?

Аҳил коллектив, шинам офис, иш жараёнида билимни ошириш имконияти.

Иш хақи — келишилган ҳолда ҳамда мукофот.

Ўз ҳақингиздаги маълумотни  2018 йилгача юборинг. Маълумотлари бизда қизиқиш уйғотган шахс танишув ва музокора учун таклиф этилади.

Яхши кўникмаларингиз борми?

Агарда кўп қиррали, одамлар билан мулоқатли, мазмунли мехнат қизиқарли бўлса, унда бизнинг жамоага таклиф этамиз!

Биз билан боғланиш

Бизга ўз маълумотларингизни юборинг

- Файл
Yuqoriga qaytish