Биз ҳақимизда

Бизнинг контактлар

Тел.: (+998 71) 230-21-12
Факс: (+998 71) 230-21-13

Батафсил

BePro Norma» компанияси 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, бухгалтерия соҳасидаги ҳисоб китобни автоматлаштиришга мўлжалланган дастурий таъминотнинг миллий ишлаб чиқарувчисидир.  2014 йилдан эса биз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчиларнинг миллий реестрига аъзо бўлдик.

Шуни таъкидлаш жоизки, бухгалтерлик соҳасидаги ҳисоб-китобни назорат қилишга мўлжалланган  мукаммал дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ғояси 2007 йилда туғилган бўлиб, ушбу ғоя ўз тарихига ҳам эга. «UZTO» бренди остида бухгалтерлик ҳисоби соҳасида биринчи бўлиб муваффақиятли жорий этилган дастурий таъминотлар 2008 йилда амалга ошган.

2009 йилда BestSoft 2009 кўргазмасида UZTO энг яхши дастурий таъминот деб тан олинган. 2012 йилда Ахборот технологиялари соҳасида энг яхши мутахассисларни етиштириш билан машҳур бўлган «BePro дастурчилар маркази» билан, бир оз вақт ўтгандан сўнг, кучли ахборот-қонуний базасига ҳамда юқори малакали бухгалтер, иқтисодчи ва ҳуқуқшунослар каби экспертларга эга бўлган «Norma Hamkor» компанияси билан бирлашишга қарор қилинди. Натижада «BePro Norma» компанияси ўз фаолиятини бошлади. Айтгандек, агарда сиз бизнинг жамоамизда ишлашни истасангиз, компаниянинг бўш ишчи ўринлари билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Дастурий махсулотларни яратишдан асосий мақсад:

    сифатли миллий маҳсулотни яратиш;

    ҳисоб-китобли ишларни автоматлаштириш йўли билан иш жараёнини тезлаштириш;

    ҳисоб-китобли ишларни тўғри йўлга қўйиш ҳисобига бизнес таваккалчилигини камайтириш;

    бухгалтерларга оила ва ишга бирдай эътиборли бўлишга имкон бериш.

Одил Анарбекович Турдикулов, «BePro Norma» компанияси директори.

Сир эмаски, исталган компаниянинг муваффақияти, режалаштириш, назорат ва манбалар таҳлили каби ҳисобга оид масалаларнинг тўғри ҳал этилишига мужассам боғлиқдир. Шунинг учун ҳам биз, ушбу масалаларнинг ечимини топиш мақсадида автоматлаштирилган дастурий таъминот яратишни устувор вазифамиз деб белгиладик.

Биз «1UZ Бухгалтерлик ҳисоби. Асосий», «1UZ Ишлаб чиқариш», «1UZ Улгуржи савдо», «1UZ Омбор» ва «1UZ Ходимлар бўлими» каби дастурий ечимларни сиз учун ишлаб чиқдик ҳамда ишлатиш учун ҳам тавсия этамиз. 1UZ маҳсулотлари, соддалаштирилган солиқ солиш  тизимига оид кичик ва ўрта бизнес учун йўналтирилган. Уларнинг барчаси:

  • ҳисоб-китобни олиб боришни максимал даражада автоматлаштириш ва оптималлаштириш имкониятига эга (бухгалтерлик ёки ходимлар ҳисоби бўлишидан қаътий назар);
  • ишлатишда қулай ва осон;
  • ишончлилиги билан ажралиб туради;
  • миллий қонунчиликка асосланган;
  • арзонлаштирилган нархларда;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик базасига доимий равишда ўзгартиришлар киритилаётганлиги сабабли, биз ҳам замон билан ҳамнафас — янгиликлардан бохабар бўлиб, дастурий таъминотларнинг янгиланган версиясияларини ўз вақтида олишингиз учун дастурий таъминотларимизга тегишли ўзгартиришлар киритиб борамиз.  Биз доимий равишда сизнинг энг юқори даражадаги талабларингизга жавоб бера олиш учун 1UZ функционалини кенгайтириб борамиз. Модомики бу мижозларга йўналтирилган ғамхўр хизмат кўрсатиш фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан биридир.

Бизнинг ҳамкорлар

logoBePro
Norma logo
logo

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан богланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish