Дастурда ойлик иш ҳақини ҳисоблаш.

18-Бўлим

Дастурда ойлик иш ҳақини ҳисоблаш. 

Иш ҳақи тўловлари.

Бунинг учун, олдинги давр иш ҳақи ҳаражатлари кўриниши лозим, Тўлов қайдномаси ва пластикга тўловлар тўлдирилиши керак.

Тўлов қайдномаси. “Тўлов қайдномаси” ҳужжати касса чиқим ордери ўтказилгандан сўнг навбатдаги тартиб билан тўлдирилади:

Қаторни тўлдиринг:

Рақам автомат тарзда тўлдирилади
Санаси қўлда киритилади
Тўлов турлари (6710) иш ҳақи ҳисобварақаси автомат тарзда тўлдирилган

Тўлов қайдномасини бўлинмалар бўйича тўлдириш лозим бўлган ҳолларда “Бўлинмаси” майдончасида маълумотномадан керакли бўлинмани танлаш лозим.

Яхлитлаш фойдаланувчининг ихтиёрига кўра тўлдирилади

“Тўлдириш” тугмасини босинг. Тўлов қайдномасида хужжати тузилган кун ҳолатига нақд пулда тўлаш бўйича маълумотлар автоматик тарзда тўлдирилади. Жадвал тўғри тўлдирилганлигини текшириб кўринг.

Агар тўлов жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган (сафар харажати, нафақа) тўлов бўлса, у ҳолда “жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмасин” катакчасига белги қўйилади.

Агар тўловга солиқ ва ушланмалардан имтиёз берилмаган бўлса, тўлов суммаси жадвалнинг “Шу жумладан солиқ солинадиган” устунида хам автоматик тарзда кўринади.

“Сақлаш” ва “ОК” тугмаларини босинг.

Ушбу хужжатга бухгалтерия ўтказмаси берилмайди, бироқ иш ҳақининг чиқим касса ордери (ЧКО)да кўринади. “Чиқим касса ордери”нинг “Тўлов қайдномаси” ойнасида керакли тўлов қайдномаси танланганда барча маълумотлар ўзи шаклланади.асосий 17-1

Пластик карточкага тўловлар. Ушбу хужжатда пластик карточкага тўлов амалга оширилаётган кун ҳолатига барча маълумотлар автоматик тарзда тўлдирилади. Жадвални тўлдиринг.

Рақам автомат тарзда тўлдирилади
Санаси қўлда тўлдирилади
Тўлов ойи рўйхатдан танланади
Ҳисоблаш тури “Пластик карточкага тўловлар” ҳисобварақаси автоматик тарзда
тўлдирилади
Бўлинмаси Пластик карточкага тўловлар бўлинмалар бўйича алоҳида
бажарилса, бўлинмаси танланади.
Бўлинмаси Пластик карточкага тўловлар бўлинмалар бўйича алоҳида
бажарилса, бўлинмаси танланади.
Корр. ҳисобварақа 6991 ҳисобварақаси автоматик тарзда тўлдирилади.
Яхлитлаш

фойдаланувчининг ихтиёрига кўра тўлдирилади.

асосий 17-2

“Тўлдириш” тугмасини босинг. Пластик картага тўлав амалга оширилаётган кундаги тўлов қолдиқ суммаси автоматик тарзда тўлдирилади. Айрим ҳолларда алоҳида бир ҳодимнинг пластик картасига тўланса, ушбу ходим бўйича жадвал қисми автоматик тарзда тўлдирилмайди. Янги элемент қўшиш орқали маълумотлар қўлда киритилади. Тўлдиришдан сўнг “Сақлаш” ва “ОК” тугмасини босинг.