Дастурда Товар моддий заҳиралар ҳисоби.

 20-Бўлим

Дастурда Товар моддий заҳиралар ҳисоби.

 

Бунинг учун дастурда иккита “ТМЗнинг кирим юк хати” ва “Юк хати ҳисоб-фактураси” ҳужжатларидан фойдаланилади.

“ТМЗ” нинг кирим юк хати ҳужжатини тўлдириш.

Ҳужжатларда қуйидаги катакларни тўлдириш лозим:

Субконто 1 маълумотномадан “Контрагент” (етказиб берувчи) танланади.
Субконто 2 етказиб берувчи (Контрагент) бўйича шартнома
Сақлаш жойи кирим қилинган ТМЗни сақлаш жойи, омбор.

Кейин жадвал қисми тўлдирилади.  (Янги элемент қўшиш) тугмаси босилади.

Жадвалда янги сатр қўшилади. ТМЗ устунини икки маротаба босиб маълумотномаларга кириб ТМЗда олдиндан киритилган Товар ёки Материал танланади. Ўлчов бирлиги (ед.изм.) ва ТМЗ ҳисобварақа устунлари ТМЗнинг маълумотномалар маълумотномасида автоматик тарзда тўлдирилади. Таннархи устунида кирим қилинаётган товарнинг нархи, кирим қилинган ТМЗ миқдори киритилади, Суммаси устунида сумма автомат тарзда қўйилади.
асосий 19-1

Агар ТМЗ чакана савдога кирим қилинса, бунинг учун “Чакана савдо” катакчасига белги қўйиб активлаштириш лозим, кейин қўшимча жадвал тариқасида қўшилган “Таннарх суммаси” ва “Устамали нархи” графалари суммаси қўлда киритилади.асосий 19-2

ТМЗлар импорт бўйича келиб тушиши:
• ТМЗнинг импорт бўйича кирим қилинганда, 6010 ҳисобварағидан нусҳа олиниб 6011 яратилади ва валюта ойнасида “ҲА” белгиланади. Сўнг етказиб берувчи ойнаси кетма – кетликда қўйилади.
• Товар-моддий заҳиралари сақлаш жойи киритилиши шарт.
• Валютаси ойначаси пайдо бўлади – валютани танланг (маълумотномалар ойначасида валютанинг курси ва тарихини киритиб кетиш мумкин).
• Сунг “Асосий” вкладкаси жадвал қисми тўлдирилади. Товар моддий бойликлари танланади, Валютанинг суммаси киритилади, дастур сўмда ҳисоб китобни амалга оширади, миқдори киритилади.
• Қўшимча ҳаражатлар ёрлиғи тўлдирилади: маълумотномаларда қўшимча ҳаражатлар тури танланади, Ҳаражатларни ҳисобга олувчи Субконтоси тўлдирилади, суммаси қўйилади.
• Асосий қисмида қўшимча ҳаражатларни ҳисобга олиш тугмаси босилади.асосий 19-3

Агар ТМЗ кирим қилиниб, шу заҳоти фойдаланишга берилса, “Ҳаражатларга” катакчасига белги қўйиш лозим. Шунингдек, жадвал қисмида қўшимча “Ҳаражатлар ҳисобварағи” катаклари очилади, “Ҳисобварақлар режаси” маълумотномасидан керакли бўлган ҳаражатлар ҳисоби танланади.

Барча катаклар тўлдирилиб бўлгандан сўнг “Сақлаш” ва “ОК” босилади.“Ҳужжатлар ҳаракати” бухгалтерия ўтказмасида кўриш мумкин.асосий 19-4

Принтернинг ёнидаги кўрсаткич белгиси орқали ҳужжатни шакллантириб чоп этишга бериш мумкин.