1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосийда ишлаш

 12-бўлим

Дастурда ойлик иш ҳақини ҳисоблаш.

Мълумотномада ходимларни киритиш.

Дастурда иш ҳақини ҳисоблаш “Ходимлар бўлими”да туради.

Маълумот учун иш ҳақини ҳисоблаш кетма-кетлиги:

1. Маълумот орқали ходимлар тўғрисида маълумотларни киритиш.
2. Штат бирлиги ва лавозимлар ташкил этиш.
3. Касса орқали нақд пул маблағлари ва пластик карточкага ўтказмалар.
4. Иш вақти графиги маълумотномаси
5. Табелни тузиш.
6. Иш ҳақини ҳисоблаш.

Ходимлар тўғрисидаги маълумотларини маълумотномалар орқали киритиш.

Маълумотнома “Ходимлар”. “Ходимлар” маълумотномасини очинг. “Янги элемент қўшиш” тугмачасини босингАсосий 12-1

“Ходимлар” ойнаси очилади.Асосий 12-2

Майдонларни тўлдиринг:

“Асосий” варақаси.

Табел рақами Автоматик тарзда тўлдирилади
Фамилияси Қудратов (қўлда киритилади)
Шарифи (отасининг исми) Қудратович (қўлда киритилади)
Жинси Эркак (маълумотномадан танланади)
Туғулган йили 10.10.1980 (қўлда киритилади)
Паспорт маълумотлари 01.01.2013 (қўлда киритилади)
Берилган санаси 01.01.2013 (қўлда киритилади)
Серияси АА 12345678 (қўлда киритилади)
Ким томонидан берилган Тошкент шаҳар ИИБ (қўлда киритилади)
Зарурлик бўлганда .jpg форматдаги расмни файлдан юклаш имконияти бор.
“Сақлаш”ни босганингиздан кейин “Ходимлар” ойнасида бошқа қўшимча варақлар очилади.

Асосий 12-3

“Қўшимча” варақаси
Туғилган жойи Тошкент шаҳар (қўлда киритилади)
Яшаш манзили: Тошкент шаҳар (қўлда киритилади)
Вилоят Тошкент (қўлда киритилади)
Туман Чилонзор (қўлда киритилади)
Кўчаси Матбуот (қўлда киритилади)
Уй 52 (қўлда киритилади)
Хонадон 13 (қўлда киритилади)
Тўлиқ яшаш манзили Ўзбекистон, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Матбуотчилар кўчаси, 52 уй, 13 хонадон (қўлда киритилади)
Почта индекси 100001(қўлда киритилади)
Телефон +99899-999-99-99 (қўлда киритилади)
СТИР рақами 123023023 (қўлда киритилади)
ИЖБПТ рақами 12345678912345 (қўлда киритилади)
ИЖБПТ банки Т (Банклар маълумотномасидан танланади)
Даромад” варақаси. Бу варақа ходимни ҳисобот йилининг бошиданмас ишга қабул қилинган пайти ҳисобланган даромад ва даромад солиғини ҳисобга олиш мақсадида кейинчалик даромад солиғини тўғри ҳисоблаш учун тўлдирилади.

Асосий 12-4

“Бошқа ташкилот” белгисини танланг. “Янги элемент қўшиш”ни босинг.
Янги сатрда қўп нуқталик тугмачасидан “Ой” графасида маълумотномада кўрсатилган охирги ойни қўйинг. “Ҳисоблаш тури” графасида қўп нуқталик тугмачасидан “Ҳисоблаш турлари” маълумотномасини очинг, “Йил бошидан даромад” ҳисоблаш турини танланг. “Суммаси” графасида йилнинг бошидан ҳисобланган даромад суммасини қўйинг.
Иккинчи сатрни қўшинг, биринчи сатрдикидек худди шу ойни қўйинг. “Ҳисоблаш тури” графасида “Даромад солиғи” ҳисоблаш турини танланг, йилнинг бошидан ушланган даромад солиқ суммасини қўйинг. Даромад солиқ суммасини ИЖБПТ суммасини қўшилган тарзда қўйиш лозим, чунки дастур автомат тарзда ўзи ИЖБПТни даромад солиғидан айирмасини ҳисоблайди.

Учинчи сатрни қўшинг, худди шу ойни қўйинг, “ИЖБПТ ушланмаси” ҳисоблаш турини танланг, йилнинг бошидан ҳисобланган ИЖБПТ суммасини қўйинг.
“Сақлаш”ни босинг.

Асосий 12-5

“Пластик карточка” варақаси.
Агар пластик карточкага ойлик иш ҳақи ўтказилмаса, унда бу варақа тўлдирилмайди.
Зарурлик пайтида ойликни пластик карточкага ўтказиш қайдномасини ўзбек тилида лотин шрифти билан тўлдириш учун “На латинском” байроғини ёқинг.
“Пластик карточкага тўлаш” байроғини ёқинг. Агар карточкага аниқ сумма ўтказилса, суммани кўрсатиш керак, агар фоиз нисбатида ўтказилса, фоизини кўрсатинг.

“Янги элемент қўшиш” тугмасини босинг.

Асосий 12-6

Бу қаторга пластик карточка маълумотлари киритилади.
“Рақам” графасида ходимнинг пластик карточка рақами киритилади, пластик карточка қайдномасида акс эттирилади.
“Ҳисоб рақами” графасида корхонанинг транзит ҳисоб рақами киритилади, пластик карточка ўтказмаларини амалга ошириш учун.
“Номланиши” графасида пластик карточка номини тўлдиринг. Масалан, «ONLINE», «DUET», «VISA» ва ҳоказо.
“Банк” графасида банк маълумотномасидан пластик карточка очилган тегишли банк танланади.
“Пул ўтказиладиган карта” катагида маълумотномадан пул ўтказиладиган пластик карточкасини танланг.
Агарда ходимнинг бир нечта пластик карточкалари мавжуд бўлса бундай ҳолда ҳамма пластик карточка сатрларини қўшинг.
“Қўшимча операциялар” варақаси. Шу варақадаги кўрсаткичлар мавжуд бўлса тўлдирилади.
Агарда ходим қандайдир имтиёзларга эга бўлса, “Имтиёзлилар” графасига ходимда бор имтиёзлари нечта энг кам иш ҳақи миқдорига эга бўлиши қўйилади.
Бошқа графаларда, агар ходим шу графаларда мавжуд бўлган кўрсаткичларга мос келишини “Ҳа” ёки “Йўқ” белгилари билан белгиланг.

Асосий 12-7

“Ходим ҳаракати”, “Режали ҳисоблаш тури” варақалари регистр ҳисобланади, яъни уларда базада иш жараёнида шаклланадиган маълумотлар автоматик тарзда йиғилади. Бу варақалар маълумотномани тўлдирган пайти тўлдирилмайди.