23-Бўлим

Асосий воситалар ҳисоби

Асосий воситаларнинг эскириши ва қайта баҳолаш

АВ/НМАни қайта баҳолаш.“Қайта баҳолаш” ҳужжатини очинг, + Янги элемент қўшинг. “АВ ва НМА ни қайта баҳолаш” ойнаси очилади.

Биринчи “Даврлар” ёрлиғи қайта баҳолаш бўйича тасдиқланган индексацияга асосан тўлдирилиши лозим.

асосий 23-1

Навбатдаги “АВ ва НМА” вкладкасида “Тўлдириш” тугмаси босилади. Тегишли бўлган барча асосий воситалар гурухи автоматик тарзда тўлдирилади. Асосий воситаларни қайта баҳолаш индексацияси жадвали бўйича коэффицентлар ўзгартирилади.
асосий 23-2

“Расшифровка” вкладкасида “Расшифровкани тўлдириш” тугмаси босилади.

асосий 23-3

“Сақлаш” ва “ОК” тугмалари босилади. Сўнгра АВ ва НМА қайта баҳолаш учун бухгалтерия ўтказмасидаги “Принтир” кўрсаткич белгисини босишда кўринадиган  “Ҳужжатнинг харакати” ёрлиғида  текшириш мумкин.

2. Асосий воситанинг эскириши. “Ҳужжатлар” бўлимидан “АВ ва НМАга эскиришни ҳисоблаш” ҳужжати очилади. +Янги элемент қўшилади. “АВ ва НМАга эскиришни ҳисоблаш” ойнаси очилади.
Ҳужжат санасига фақат ойнинг биринчи санаси белгиланади. “Тўлдириш” тугмаси босилади. Маълумотномада мавжуд бўлган ва бухгалтерия рўйхатига киритилган, барча асосий воситалар автоматик тарзда тўлдирилади.
Агарда асосий воситаларнинг қайсидир бир гуруҳи бўйича амалга ошириш лозим бўлса, “Группа” катакчасида гуруҳ танланади.

асосий 23-4

“Сақлаш” ва “ОК” тугмалари босилади. Сўнгра АВ ва НМАга эскиришни ҳисоблаш учун бухгалтерия ўтказмасидаги “Принтир” кўрсаткич белгисини босишда кўринадиган  “Эскиришни ҳисоблаш ҳисоботи” ёрлиғида  текшириш мумкин.

асосий 23-5

НМАга эскиришни ҳисоблаш учун, тўлдиришдан олдин ойнанинг юқори ўнг бурчагидаги “Бу НМА” катакчасига белги қўйиш лозим.