«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий»

“>

13-Бўлим

Дастурда иш ҳақи ҳисоби қисмини ишлаш

Лавозимлар маълумотномасини яратиш

Маълумотномалар “Лавозимлар”. Штат жадвалига асосан лавозимлар маълумотномаси тўлдирилади. Маълумотномалар рўйҳатидан “Лавозимлар”га кириб “Янги элимент қўшиш” тугмасини босамиз/Асосий 13-1

Ойнада “Асосий” қисм қуйидагича тўлдирилади

Асосий 13-2

Номланиши Раҳбар (қўлда киритилади)
Категорияси Раҳбар (Маълумотномадан танланади)
Харажатларни тақсимлаш усули (9420) Администрация харажатлари (Маълумотномадан танланади)
“Касаначилик”, “Хизмат кўрсатиш соҳаси”, “Соатбай ҳисоблаш” каточкаларига керак бўлганда белги қўйилади.

“Сақлаш” тугмаси босилади.

Ойнанинг “Штат жадвали” ўтиб (+) “Янги элемент қўшиш” тугмаси босилади.

Иш ойнасида янги қатор пайдо бўлади.Асосий 13-3

Санаси Лавозим ташкил этилган сана ёки йил боши санаси ёзилади.
Иш вақти графиги Маълумотномадан танланади
Оклад Раҳбар лавозимга белгиланган лавозим маоши қўлда ёзилади

“Сақлаш” ва “ОК” тугмалари босилади

Лавозим маоши миқдори ўзгарган пайтда янги қатор очилади, “Санаси” устунига лавозим маоши миқдори ўзгарган санаси ёзилади, лавозим маоши миқдорининг янги суммаси киритилади.

Лавозимлар маълумотномасидаги маълумотлар – штат жадвали бўйича лавозим маоши, иш ҳақи ҳисоблашда таъсир кўрсатади