«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий»

“>

11-Бўлим

Банк \ Касса – бўлинмаси

Банк кўчирмалари

«1 UZ Бухгалтерия. Асосий» дастуридаги иккинчи бўлинма Банк\Кассада ишлашни ўрганишни давом этамиз.

Банк кўчирмаларини киритишасосий13,1

«Банк\Касса» бўлинмасининг юқоридаги йўлагида «банк кўчирмаси» тугмасини босамиз. Банк кўчирмаси ҳужжатлари бор журнал очилганини кўришимиз мумкин.

• “Янги элемент қўшиш” + тугмасини босамиз (ёки тезкор ишлаш ёрдамчи тугмаси “INSERT”ни босамиз);
• Банк кўчирмаси тартиб рақамланиши автоматик тарзда амалга ошади, Санани танлаймиз;
• Жадвални тўлдирамиз.

Бизнинг ҳисоб рақам ойнасида ҳисоб рақамимиз автоматик тарзида танланган бўлади. Лекин зарур бўлганда керакли ҳисоб рақамимизни танлашимиз мумкин.

Кун бошига ва охирига қолдиқ акс этади, ҳисоб рақамдаги Дт ва Кт айланмаларни ҳам кўришимиз мумкин.

Ҳужжатни жадвали устида “Тўлдириш” тугмаси бор. Ушбу тугма босилса жадвалда шу кунда бўлган барча тўлов топшириқномалар чиқади.

Жадвални тўлов топшириқномаларисиз ҳам ҳар бир ойнага бирма-бир кириб тўлдирса бўлади.

Агарда сизларда валюта ҳисоб рақамилар бўлса, у ҳолда ҳужжатнинг ваютаси ойнасига валютани танлаймиз ва жадвалимизда барча операцияларимиз валюта ва сумма эквиволенти кўринишида ўтишини кўришимиз мумкин.
Агарда сизда фақатгина Етказиб берувчи ёки Буюртмачилар валютали бўлса, у ҳолда валюта ва курсларни фақатгина жадвалда аск эттирасиз, албатта валютали контагентда.

Банк кўчирмасини тўлдириш қўйидаги кўринишда тўлдириладиасосий13,2