26-Бўлим

1UZ да кетма-кетликда ишлаш

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

1. Константалар-

• Фаолият тури – Асосий фаолият тури – Ишлаб чиқариш (Производство) танланади.

• Бошқа – Ҳисобдан чиқариш услуби – уч нуқтали(…) тугмачадан ФИФО танланади.

2. Маълумотномалар -Тақсимлаш услублари.

• Параметрларни ўзгартириш 3 (2010) Асосий ишлаб чиқариш (Основное производство)
• Номланишни ўзгартириш (2010) Асосий ишлаб чиқаришни (2010) меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари
• Субконто 1 –  қўшиш қисмида бевосита ҳаражатлар (папкада бўлинмаган ҳаражатлар яратилади)
• Субконто 2 – маълумотномаларда ҳаражатлар моддаси папкасида мехнатга ҳақ тўлаш ҳаражати танланади.
• Субконто 3 – бўлинма яратилади ва танланади. Майдончада бўлинмаси танлангандан сўнг Enter тугмаси босилиши шарт!!!
асосий 26-1
20 ҳисобварақага яна битта тақсимлаш услуби яратинг.
• (2010) Асосий ишлаб чиқаришни (2010) меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари параметрларини ўзгартириш учун нусҳа олинади.
• Номланишини (2010) Эскиришни ҳисоблаш ҳаражати деб ўзгартирилади.
• Жадвалда Субконто 1 ва Субконто 3 ўзгаришсиз қолади.
• Субконто 2 – Маълумотномадан ҳаражатлар моддаси папкасидан АВ ва НМАларнинг ишлаб чиқаришдаги эскириши танланади.
• Майдончада бўлинмаси танлангандан сўнг Enter тугмаси босилиши шарт!!!

асосий 26-2

3. ТМЗлар ёрлиғи – ТМЗлар маълумотномаси

• Тайёр маҳулотлар папкасида – тайёр маҳсулотларни яратинг. Номланишини ёзинг, тури – тайёр маҳсулот, ҳисобга олиш счети (2810), ўлчов бирлиги.
асосий 26-3
• Материаллар папкасида – ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган материалларни яратинг. Номланиши, Тури –материал, ҳисобга олиш счети – 1000 ҳисобварақа.

асосий 26-22
• ТМЗларёрлиғи – Ҳужжатлар – ТМЗлар бўйича қолдиқларни киритиш – Товарлар (29 ҳисобварақ), тайёр маҳсулотлар (28 ҳисобварақ) ва материаллар (10 ҳисобварақ) бўйича қолдиқларни киритинг.
• ТМЗлар ёрлиғи – ТМЗнинг кирим юкхати – ушбу ҳужжат орқали етказиб берувчилардан олинган товар ва материаллар сақлаш жойларига кирим қилинади.

4. Ишлаб чиқариш (Производство) ёрлиғи – махсулотга ҳаражатлар меъёри. Тўлдиринг – ишлаб чиқариладиган маҳсулотга қанча материал сарфланади. Санаси – йил бошидан. Биринчи жадвалда тайёр маҳсулот киритилади ва ишлаб чиқариш миқдори белгиланади. Иккинчи жадвалда эса ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган материаллар номи ва миқдори киритилади (калькуляция). Шархлар ойнасига келажакда маҳсулотга ҳаражатлар меъёрини танлаш учун тайёр маҳсулот номини киритинг.асосий 26-4
5. Ишлаб чиқариш (Производство) ёрлиғи – Ишлаб чиқариш талаби.
Ушбу ҳужжат ишлаб чиқариладиган тайёр махсулотга сарфланадиган материалларни ҳисобдан чиқаради. Агар тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган қайсидир материал етишмаган тақдирда, дастур етишмаётган материал номи ва миқдорини кўрсатади, лекин ҳужжатга бухгалтерия ўтказмаси бериши мумкин. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдорини танланг (қанча ишлаб чиқарилишини), ҳисобдан чиқариш моддаси – материаллар сарфи (материальные затраты), ишлаб чиқариш ҳисобварақаси – 2010, меъёрга биноан – ушбу маҳсулот учун “маҳсулотга харажатлар меъёри” ҳужжатини танланг, омбордан – материалларнинг сақлаш жойини танланг. Харажатлар меъёри бўйича тугмасини босинг ва дастур керакли бўлган материалларни тўлдиради.26-6
6. Ишлаб чиқариш (Производство) ёрлиғи – махсулотларни омборга бериш. Ушбу ҳужжатда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни сотиш омборга ўтказилади. Фақат миқдор бўйича ўтказилади. Қабул қилувчи омбор – махсулот қаерга ўтказилаётгани (масалан; тайёр махсулотлар омбори). Жадвалда махсулот номи, ишлаб чиқарилган махсулот миқдори ва бўлинмалари тўлдирилади.
асосий 26-6
7. “ТМЗлар ёрлиғи” ёки “Ўзаро ҳисоб-китоблар”
ҳужжатлар – Юк ҳати ҳисобварақ-фактураси. Бу ерда маҳсулот сотилади; даромадлар ҳисобварақасига 9010, харажатлар ҳисобварақасига 9110 ҳисобварақаларини танланг, Бюртмачини, тайёр маҳсулотни сақлаш жойини кўрсатинг. “Тўлдириш” тугмасини босинг ва жадвал тўлдирилади. Маҳсулотнинг сотиш миқдори ва нархини қўйинг.
8. Сўнг АВ эскириши, иш ҳақи ва бошқа ташкилотдан олинган хизматлар ҳисоб-китоб қилинади.
9. Ишлаб чиқариш (Производство) ёрлиғи
Эгри харажатларни тақсимлаш ҳужжати. Тайёр махсулот ишлаб чиқаришда ушбу ҳужжат энг сўнггиси ҳисобланади. 1) кўрсаткичлар ёрлиғида Тўлдириш тугмаси босилади – ҳисобдан чиқарилган материаллар бўйича барча махсулотлар тўлдирилади, 2) Бўлинмаган харажатларни ҳисобдан чиқариш ёрлиғи – Тўлдириш тугмаси босилганда бевосита харажатлар чиқарилади, 3) Тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари ёрлиғи – Тўлдириш тугмаси босилади (агар махсулот бўйича ишлаб чиқариш тугалланмаган бўлса, ўша тугалланмаган махсулотлар миқдори келиб чиқади), 4) Тўғри харажатлар ёрлиғи – “Тўлдириш” тугмаси босилади, 5) Таннарх ҳисоби а ёрлиғи – барча ишлар кетма-кетликда бажарилиб “Сақлаш” тугмаси босилгандан сўнг, ойнанинг юқори чап бурчагида қўшиш белгили кўк тугмасидан ўтказилади: шунда Тўлдириш тугмаси актив ҳолатига келади ва тугма босилади. Тайёр махсулотларнинг таннарх ҳисоби автоматик тарзда тўлдирилади. “ОК”.
10. Агар “Бўлинмаган харажатларни ҳисобдан чиқариш” ёрлиғида
“Сумма” устунида сумма миқдори нанфий белги билан кўринса, билингки 20**, 23**, 25** ҳисобварақаларида КТ қолдиқлари мавжуд ва нимадир нотўғри ҳисобланган.
11.
Агар январь ойидан ишлаб чиқариш бошланган бўлиб, лекин омборга ҳеч нарса берилмаган бўлса, “Эгри харажатларни тақсимлаш” ҳужжати албаттатўғри бажарилиши лозим.
12.
2010 ва 2810 ҳисобварақлари бўйича АҚҚ тўғри шакллантирилиши учун барча Субконтолар тўлдирилиши ва бўш жойлар қолмаслиги керак .асосий 26-7

13. асосий 26-7