«1UZ БУХГАЛТЕРИЯ. АСОСИЙ»ДА ИШЛАШ

 Часть 6

Асосий воситалар бўйича қолдиқларни киритиш

Ҳисобот йили бошига қолдиқларни киритишни давом эттирамиз.
Аввал асосий воситалар маълумотномасига асосий воситаларни номланишини қуйидагича киритиб оламиз:
“АВ/НМА” бўлинмаси ичида майда харфлар билан “Ҳужжатлар” деб номланган тугмани кўришимиз мумкин. Тугмани босиб “АВ/НМА” бўлинмаси ичидаги барча ҳужжатлар кўришимиз мумкин. Ҳужжатлар орасидан “Асосий воситалар бўйича қолдиқларни киритиш” ҳужжатини танлаймиз ва Асосий воситалар бўйича қолдиқларни киритишни бошлаймиз.
Аввал Етказиб берувчилар ва буюртмачиларни Контагент маълумотномасига қуйидагича киритиб оламиз:
Асосий воситалар маълумотларини тўлдириш наъмунаси
асосий 6-1

Асосий воситаларни тегишли гуруҳлар папкаси ичида АВ буйича маълумотни киритамиз.
асосий 6-2
• “Номланиши” катакчасига – АВ номини киритамиз;
• “Ҳособварақ” катакчасига – тугри АВ гурухини танланганда автоматик тарзда танланади;
• “Келиш манбалари” катакчасига – Тугри келиш манбасини танлаймиз;
• “Тақсимлаш услуби” катакчасига – тўғри тақсимлаш услубини танлаймиз;
• “Келган санаси” катакчасига – АВ келган санасини киритамиз;
• Барча маълумотларни киритиб бўлгандан с «Сохранить» и «ОК»;
Асосий воситалар малумотлари киритилгандан сўнг “АВ/НМА” бўлинмасининг майда харифлар билан “Хужжатлар” бўлимига кирамиз. “АВ/НМА” бўлинмаси ичидаги барча ҳужжатлар кўришимиз мумкин. Ҳужжатлар орасидан “Асосий воситалар бўйича қолдикларни киритиш” ҳужжатини танлаймиз ва Асосий воситалар бўйича қолдиқларни киритишни бошлаймиз.
• “Янги элемент қўшиш” + тугмасини босамиз (ёки тезкор ишлаш ёрдамчи тугмаси “INSERT”ни босамиз);
• Сана ўтган давр охирги кунини танлаймиз;
• Жадвални тўлдирамиз.

Асосий воситалар бўйича қолдиқларни киритиш наъмунаси.

асосий 6-3

• Асосий воситалар устунида асосий восита танланади;
• Сақлаш жойи устунида сақлаш жойи танланади;
• Тақсимланиш усули автоматик тарзда пайдо бўлади;
• Тикланиш қиймати, Хисобланган эскириш ва қайта баҳолаш суммаси киритилади.
Ҳудди шу кетма-кетликда қолган асосий воситалар қолдиқлари киритилади.