“1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий”+”Улгуржи савдо” практикуми

 1-Бўлим

“1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий”+”Улгуржи савдо”. Маълумотномалар

Ушбу дастур “1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий” дастурида қўшимча модулни тақдим этади, улгуржи савдонинг қўшимча функциялари мавжуд.
Модул тузилиши қуйидаги объектларни ўз ичига олади:

МАЪЛУМОТНОМАЛАР
• Базовий нархлар.
• Шартномалар (Улгуржи савдо).
• Товар ишлаб чиқарувчилар.
• Сақлаш жойи.
• ТМЗ (улгуржи савдо).
• Контрагентлар.

улгуржи 1-1

Шартномалар (Улгуржи савдо) – “Шартномалар” маълумотномасида қўшимча маълумотнома мавжуд, ушбу маълумотнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: маълум бир шартнома учун олдиндан тўлов фоизи, “ГТД” ва “Инвойс” рақами ва сана:
улгуржи 1-2
улгуржи 1-3
Товар ишлаб чиқарувчилар – товар ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади (номланиши ва ишлаб чиқарувчи мамлакат)
улгуржи 1-4

Сақлаш жойи –
омборнинг номи ва МЖШ номи билан боғлиқ маълумотлар мавжуд;
улгуржи 1-5

ТМЗ (улгуржи савдо) – “ТМЗ” маълумотномасида қўшимча маълумот, маълум бир маҳсулот бўйича тўлиқ маълумотни ўз ичига олади. Ушбу маълумотномада, лицензияланган ёки акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи маркаси, серияси, амал қилиш муддати, сертификат рақами ва санаси, штрих коди ва штрих коди турини топишингиз мумкин.
улгуржи 1-6улгуржи 1-7улгуржи 1-8улгуржи 1-9

Контрагентлар – ташкилот номи, минтақаси, манзили, СТИР ИФУТ коди, паспорт маълумотлари, ҳисоб рақамлари ва контрагентлар бўйича шартномаларни ўз ичига олган;
улгуржи 1-10
“Улгуржи савдо” қўшимча модулидаги ишлар “Товар – моддий захира”ларини маълумотларда тўлдириш билан бошланади. Ушбу маълумотномада ТМЗ ҳақидаги бирламчи маълумотлар йиғилади. Кейинчилик “ТМЗ (улгуржи савдо)” маълумотномасида қўшимча параметрлар ҳисобига ТМЗ маълумотномаси берилган.
Контрагентлар ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олиш учун, шартнома бўйича ГТД, инвойс ва олдиндан тўлов фоизлари каби қўшимча параметрларни ҳисобга олган. Биз шартнома маълумотномасида “Шартномалар (улгуржи савдо)” маълумотномасига боғлашимиз керак.