25-Бўлим

Дастурда хизмат кўрсатиш ҳисоби

Бунинг учун “Ўзаро ҳисоб-китоблар” ёрлиғида “Ҳисоб-фактура” ҳужжати тўлдирилади. Ушбу ҳужжат Контрагентга кўрсатилган хизматлар ҳисоби ва бухгалтерия ўтказмасини шакллантиради. Бундан ташқари тўлов учун ҳисоб-фактурани ёзишда, олдинги тўловларни ҳисобга олиб ёзишингиз мумкин.
Счёт-фактура.
Ҳисоб-фактура.

Ҳужжатдаги маълумотларда Бюртмачига кўрсатилган хизматлар акс эттирилади. Ҳужжат рақами ва санаси қўйилади.
Ҳаридорлар ҳисобварақаси, Даромадлар ҳисобварақаси, ҚҚС ставкаси – автоматик тарзда қўйилади, фойдаланувчининг ихтиёрига кўра ўзгартирилиши мумкин.
Ойнани тўлдириш:
Ҳаридор – Контрагентлар маълумотномасидан ҳаридор танланади.
Шартнома автоматик тарзда тўлдирилади, бироқ ўзгартириш ҳам мумкин
Бизнинг ва Ҳаридорнинг ҳисоб рақами танланади.
Агар ҳисоб-фактурани кўрсатилган хизматларнинг миқдорсиз тури бўйича тўлдириш лозим бўлса, “Хизматлар” катакчасига белги қўйилади.
Жадвални тўлдириш:
Янги қатор қўшилиб, устунлар тўлдирилади.
ТМЗ устунига – ТМЗ маълумотномасида хизмат тури яратилади ва жадвалда танланади.асосий 25-1асосий 25-2

Ўлчов бирлиги автоматик тарзда тўлдирилади
Суммаси қўлда тўлдирилади ва Enter тугмаси босилади.

асосий 25-3
“Сақлаш” ва “ОК” тугмалари босинг, бухгалтерия ўтказмасини текшириб кўринг.
Ҳисоб-фактура ҳужжатининг чоп этилиш шакли қуйидагича кўринишда.
асосий 25-4
Тўловга ҳисоб.
Ушбу ҳужжат тўловга ҳисоб ҳужжатининг чоп этиш шакли учун тўлдирилади.
Ҳужжатга бухгалтерия ўтказмаси берилмайди.

асосий 25-5Ҳужжат тўлдирилгандан сўнг, ҳужжатнинг чоп этилиш шаклини кўриш учун қаторда “Тўловга ҳисоб” ҳужжатини танланг, чоп этишни Excel шаклида ҳам кўриш мумкин.
асосий 25-6