24-Бўлим

Дастурда асосий воситалар ҳисоби. Асосий воситаларнинг кирими ва чиқими

“Асосий воситалар” маълумотномаси.  Ушбу маълумотнома “ҳисобварақлар режаси”га асосан, ҳар бир асосий воситанинг тегишли гуруҳлари бўйича ҳисоб юритишга мўлжалланган. Сизга керакли асосий воситаларнинг тегишли гуруҳлари бўлмаган ҳолда, Сиз керакли “Асосий воситалар”га тегишли гуруҳларни қўшимча тарзда яратишингиз мумкин. Бунинг учун маълумотномалар ойнасида “Гуруҳ қўшиш” тугмасини босинг.
асосий 24-1

асосий 24-6

“Асосий воситалар” ойнаси очилади.
асосий 24-2

Майдонларни тўлдиринг:

Коди автоматик тарзда тўлдирилади.
Номланиши қўлда киритилади
Ҳисобга олиш маълумотномадан танланади
ҳисобварағи
Амортизация нормаси қўлда киритилади.

“Сақлаш” ва “ОК” тугмаларини босинг.
асосий 24-3

Сўнгра аниқ бир асосий воситани қўшиш учун “АВ” маълумотномасини очинг.
Очилган ойнанинг чап тарафида керакли гуруҳни танлаб, +”Янги элемент қўшиш” тугмасини босинг

“Асосий воситалар” маълумотномалари ойнаси очилади. + (Янги элемент қўшиш) тугмасини босинг.
Майдонларни тўлдиринг:

Коди Автоматик тарзда тўлдирилади.
Инв.№ қўлда киритилади
Номланиши қўлда киритилади
Келиш манбалари маълумотномадан танланади
Тақсимлаш услуби маълумотномадан танланади
Келган санаси қўлда киритилади
Чиқиб кетган санаси тўлдирилмайди

асосий 24-4

“Сақлаш” ва “ОК” тугмаларини босинг.
“Номоддий активлар” маълумотномаси аналогик тарзда тўлдирилади.

1. Асосий воситаларни олиб келиш.

Бунинг учун дастурда “АВ ва НМАларни олиб келиш” ҳужжатидан фойдаланилади.
Ҳужжатда майдонлар қуйидагича тўлдирилади:

Келиш манбаалари келиш манбааси танланади
Контрагент маълумотномадан Контрагент танланади
Шартномаси етказиб бериш бўйича тузилган шартнома
Сақлаш жойи АВни сақлаш жойи, омбор

Кейин жадвал қисми тўлдирилади. +(Янги элемент қўшиш) тугмаси босилади.
Жадвалда янги қатор очилади. Узоқ муддатли актив устунида курсорни икки марта босиб, АВ маълумотномасидан олдин яратилган асосий восита танланади. Ҳамма устунлар тўлдирилгач сумма қўйилади. Агар кирим қилинаётган асосий восита тўғридан-тўғри фойдаланишга берилса, “Ишлатишга киритиш” катакчасига белги қўйилади. Агар асосий омборга кирим қилиниб, кейинчалик фойдаланишга берилса, фойланишга берилган кундан “Асосий воситаларни ишлатишга бериш” ҳужжати орқали бажарилади.
асосий 24-5

Айрим ҳолларда сотиб олишда қўшимча харажатлар бўлса, “Қўшимча харажат” ёрлиғида майдонлар қилинган қўшимча харажатлар бўйича қуйидагича тўлдирилади. Кейинчалик дастур асосий восита нархини қўшимча харажатларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблайди.
асосий 24-6

2. Асосий воситани ҳисобдан чиқариш.

Бунинг учун “Асосий восита ва НМАни чиқиб кетиши” ҳужжати орқали қилинади. “Асосий восита ва НМАни чиқиб кетиши” ҳужжатини тузишда, қуйидаги барча керакли майдонлар тўлдирилган (танланган чиқиб кетиш турига қараб). Чиқиб кетувчи асосий восита ёки НМАни танланг. “Сақлаш” ва “ОК” тугмаларини босинг. Ҳужжатнинг бухгалтерия ўтказмасини “Ҳужжатлар харакати” орқали текширинг.

асосий 24-7