21-Бўлим

Дастурда Товар моддий захираларини сотиш

Бунинг учун “Юкхатиҳисоб – фактураси” ҳужжати танланади. Ҳужжатнинг тўлдирилиши:
Юкхатиҳисоб – фактураси. “Юкхатиҳисоб – фактураси”майдончалари қуйидагича тўлдирилади:

Харидорнинг ҳисобварақаси автоматик тарзда тўлдирилади ва уни ўзгартириш мумкин.

Субконто 1 “Контрагент”лар маълумотномасидан харидор танланади.
Субконто 2 Харидор (контрагент) бўйича шартнома киритилади.
Сақлаш жойи сотилаётган ТМЗнинг сақлаш жойи кўрсатилади, омбор.
Даромад ҳисобварақаси . ТМЗлар сотишга тегишли фаолият тури танланади
Харажатлар ҳисобварақаси ТМЗлар сотишга тегишли фаолият тури танланади.
Контрагентнинг ҳисоб рақам ойнаси, маълумотномалардан автоматик тарзда бизнинг ҳисоб рақам тўлдирилади.
Ишончнома рақами ва санаси, қабул қилувчи ФИШ ойналари қўлда тўлдирилади.
Сақлаш жойи Константалар маълумотномасидан автоматик тарзда танланади.

Тўлдириш тугмаси босилгандан сўнг жадвалда кўрсатилган сақлаш жойидаги барча ТМЗлар мавжуд қолдиқлар бўйича автоматик тарзда тўлдирилади.асосий 21-1

ТМЗнинг “Сотиш нархи” ва “Миқдори” киритилади, суммаси автоматик тарзда шаклланади. “Нол миқдорларини текшириш” катакчасига белги қўйилганда “Сақлаш” ва “ОК” тугмалари босилгандан сўнг нол қийматда турган қаторлар автомат тарзда жадвалдан олиб ташланади.
Агар товарлар чакана савдода сотилса, бу чакана савдо катакчасига белги қўйилади. Шунда жадвалда қўшимча устун пайдо бўлади: Сотиш нархи ва сотиш суммаси (ТМЗнинг кирим юк хатига асосан автоматик тарзда тўлдирилади).
Товарнинг сотиш миқдори тўлдирилади, Сотиш суммаси автоматик тарзда қўйилади.
асосий 21-2
Бухгалтерия ўтказмасида 2920, 2980 ва 9100 ҳисобварақлари фақат товарнинг чакана савдосида шаклланади.
Даромад қисми операцияси Кирим касса ордери ва қўл ўтказмаларида шакллантирилади.

асосий 21-3
Товарнинг улгуржи савдосидаги даромадлар қисми, бухгалтерия ўтказмасининг 4000 қисмида шаклланади.

асосий 21-4

Ҳужжатларни печатга бериш формалари мавжуд:
асосий 21-5