Дастурда иш ҳақи ҳисоблаш

19-Бўлим

Дастурда иш ҳақи ҳисоблаш

Иш ҳақини ҳисоблаш

Иш ҳақини ҳисоблаш. Иш ҳақи ҳужжатларида охирги бажариладиган ҳужжат ҳисобланади.

Иш ҳақини ҳисоблаш. “Иш ҳақини ҳисоблаш” ҳужжати иш ҳақини ҳисоблашга асос бўладиган олдин бажарилган барча ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда автоматик тарзда тўлдирилади. “Иш ҳақини ҳисоблаш” ёрлиғининг “Асосий” ойнасида “Тўлдириш” ва “Ҳисоблаш” тугмаларини босинг. Сўнг иш ҳақининг тўғри ҳисобланганлигини “Қисқартирилган ҳолатда жадвал” ойнасида текшириб кўринг. Ҳисобланган иш ҳақини ҳар бир деталлари бўйича кўриш учун “Жадвал кенгайтирилган ҳолда” ойнасини очинг.асосий 18 1

Агар ҳисоб китоблар тўғри бўлса, демак ҳисобланган ойлик иш ҳақи бўйича маълумотлар тўғри. “Сақлаш” ва “ОК” тугмаларини босинг. “Ҳужжатнинг ҳаракати” орқали бухгалтерия ўтказмасини текширинг.

асосий 18 2